Главные новости
Главная / Жамият / Гриппга карши вакцина канча муддатдан кейин организмда иммунитет пайдо килади?
<

Гриппга карши вакцина канча муддатдан кейин организмда иммунитет пайдо килади?

Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова гриппга карши вакцина канчадан кейин иммунитет пайдо килиши ва Узбекистонда сифатли вакцинани каердан олиш мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди.

twofewstdvszndasetli3lailm9b-9jmМутахассиснинг сузларига кура, мавсумий гриппга карши вакцина организмда 15 кун ичида микробларга карши иммунитет ишлаб чикади ва унинг таъсир кучи 1 йилга етади. Эмлашдан олдин шифокор томонидан эмланувчи шахснинг умумий саломатлиги текширилиб, шунга кура вакцинация килиш-килмаслик белгиланади. Эмланадиган одам шамоллаш, нафас олиш йуллари яллигланиши каби касалликлардан тамоман соглом булиши керак. Шунингдек, вакцина таркибидаги компонентларга нисбатан аллергик таъсирчанлик даражаси хам текширилади. Шунинг учун вакцинациядан олдин шифокор куригидан утиш тавсия этилади.

Гриппга карши вакцина билан махсус ташкил килинган эмлаш марказларига борган холда эмланиш мумкин. Ахолимиз юртимиздаги мавжуд вакциналарнинг сифатига шубха килмаса хам булади. Четдан олиб кирилаётган хар бир вакцина сифати ва самарадорлиги Согликни саклаш вазирлигининг тегишли муассасаси томонидан текширилиб, амалиётга жорий килишга рухсат берилади. Юртимизга турли давлатлардан самарадорлиги энг юкори булган вакциналар олиб келинади. Вакцина кабул килаётганда хар бир фукаро уз хохишига кура турли давлатда ишлаб чикилган вакцинадан бирини танлайди.

Барно Абдусаматова, Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси 

Эслатиб утамиз, аввалрок гриппга карши вакцина одамларни COVID-19’дан химоя килмаслиги, балки гриппнинг ривожланиш хавфи, у билан боглик асоратлар, жумладан, касалхонага жойлаштирилиш ва хатто улим хавфини камайтириши, вакцинация даражасининг ортиши куз—киш мавсумида ахоли орасида нафас йули касалликлари ва COVID-19 пандемияси пайтида согликни саклаш тизимига булаётган зурикишнинг олдини олиши, Узбекистонда гриппга карши вакцина кимларга тавсия этилмаслиги хакидаги хабарлар хам чиккан.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

duD-9X_B8OiqKrq-sf-gwlM4GoyZr8X6

Зангиотада 1200та уй электрдан узилган. Фукаролар нореал карздорликдан, электр корхонаси бошлиги МИБ ходимларидан шикоят килди

19 октябрь куни юзга якин истеъмолчи Зангиота тумани электр таъминоти корхонаси олдида тупланди. Бунга корхонанинг …