Главные новости
Главная / Жахон / Грин кард 2020- учун аризалар кабули 7 октябрдан бошланади
<

Грин кард 2020- учун аризалар кабули 7 октябрдан бошланади

АКШ Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Diversity Visa дастури (халк тилида – «грин карта») учун аризалар кабули бу йил 7 октябрь Тошкент вакти билан соат 21:00дан бошланиб, 10 ноябрь куни соат 22:00га кадар давом этади.

Фото: Getty Images

АКШ Давлат департаменти 2022 молия йили учун Турли миллат вакиллари дастурига (DV-2022) аризалар кабули 2020 йил 7 октябрдан бошланишини эълон килди.

Аризалар 10 ноябрга кадар, dvlottery.state.gov портали оркали кабул килинади. Лотереяда иштирок этиш учун ариза колдириш мутлако бепул.

Натижалар 2021 йил 8 май куни юкоридаги сайтда эълон килинади.

Лотереяда голиб деб топилиб, кейинги жараёнлардан муваффакиятли утганлар 2022 йилда АКШга кучиб утиши мумкин булади.

Бу гал хам DV дастури оркали 55 мингтагача иммиграциявий виза берилиши кузда тутилган.

Узбекистон фукароларидан хорижга чикиш биометрик паспортига эга булиш ва анкета тулдираётганда ушбу паспорт маълумотларини киритиш талаб этилади.

Барча номзодлар энг камида урта таълимни тамомлаган булиши ёхуд сунгги 5 йил давомида 2 йиллик иш тажрибасига эга булиши лозим.

Эслатма: Хар бир шахс томонидан ёки унинг номидан факат битта ариза топширилишига рухсат берилган. Ариза тулдирилгандан сунг, тасдиклов раками (расмий номи – Аризачи Макомини Текшириш Функцияси – Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб ёки саклаб олишингиз зарур. Бу маълумотни зинхор ташлаб юборманг! Бировга берманг! Зеро бу – дастур натижасини текшириб куришнинг ягона имконияти. Сиз учун кимдир аризани тулдириб берса, албатта бу маълумотни талаб килинг. Йукса, сизга ютук чиккан такдирда товламачилик килиб, сиздан пул ундириш харакатига тушиб колиши мумкин.

АКШ Давлат департаменти биттадан ортик киритилган аризаларни аниклаш учун мураккаб технологиялардан фойдаланади. Мурожаатчининг биттадан ортик топширган аризалари дастурдан четлатилади.

Ариза инглиз тилида бехато тулдирилиши ва илова килинаётган фотосурат белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Акс холда ариза лотереяга куйилмайди.

Маълумот учун, Diversity Visa дастуридан кузланган максад – АКШга иммиграция курсаткичлари тарихан кам булган давлатлар фукароларини Америкага келишга рагбатлантиришдан иборат. Охирги 5 йилда 50 мингдан куп фукароси АКШга иммиграция килган давлатлар фукаролари дастурда катнаша олмайди; улар каторида Хитой, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея, Хиндистон, Покистон, Бразилия каби мамлакатлар бор.

Хорижга чикиш паспорти кандай олинади?

Узбекистонда 2019 йил 1 январидан бошлаб хорижга чикиш учун рухсатнома (стикер) берилиши тухтатилган ва унинг урнини хорижга чикиш биометрик паспорти эгаллаган. Унинг амал килиш муддати – 10 йил.

Хужжатни олиш учун фукаро доимий руйхатдан утган жойлардаги ички ишлар органларининг миграция ва фукароликни расмийлаштириш булинмаларига («паспорт стол»), хорижда эса Узбекистоннинг консуллик муассасаларига мурожаат этиши лозим.

Паспорт ариза берилганидан сунг 10 иш кунида, хорижда эса дипломатик почтани жунатиш графигига мувофик белгиланган тартибда берилади.

Бунда туланадиган давлат божи Узбекистон фукаролари учун базавий хисоблаш микдорининг 1,2 баравари (267 600 сум), фукаролиги булмаган шахслар учун 1 баравари (223 минг сум) этиб белгиланган.

Хорижга чикиш паспортини олиш учун куйидаги хужжатлар такдим этилади:

  • ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тулмаган фукаролар учун тугилганлик тугрисидаги гувохнома;
  • давлат божи туланганлиги тугрисидаги квитанция;
  • харбий гувохноманинг ёки чакирув участкасида кайд этилганлиги хакидаги гувохноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари буйича булимининг маълумотномаси – харбий хизматга мажбурлар учун;
  • илгари берилган хорижга чикиш биометрик паспорти (мавжуд булган такдирда);
  • ваколатли органнинг карори (хорижга чикиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб куйилганида);
  • ота-оналар, васийлар (хомийлар)нинг фукаронинг хорижга чикишига нотариал тасдикланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
  • фукарога хамрохлик килувчи шахснинг нотариал тасдикланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

fVI1YHKDZxRAFe-AF_wf-gX3fZSCoCAW

Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги боскичга качон чикамиз?

Kun.uz сайти хомийлигида суратга олинган «SUBYEKTIV» лойихасининг илк сонини такдим этамиз. Муаллифларнинг турли мавзулардаги субъектив …