Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Грантда укиган талабаларни худудларда 3 йил ишлашга жунатиш таклиф килинди. Бу кандай булади?
<

Грантда укиган талабаларни худудларда 3 йил ишлашга жунатиш таклиф килинди. Бу кандай булади?

Узбекистон рахбари Шавкат Мирзиёев 9 июнь, сешанба куни миллий иктисодиёт баркарорлигини таъминлаш масалаларига багишланган йигилиш утказган.

Президент матбуот хизматининг ёзишича, йигилиш давомида Шавкат Мирзиёев Хитой тажрибасидан келиб чикиб, камбагаллик даражаси юкори булган кишлокларга вазирлик ва идораларни бириктириб, мухтожларга кумаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томоркачиликни ривожлантириш буйича топшириклар берган. У йигилишда шунингдек, давлат гранти хисобига тахсил олган талабалар 3 йил муддатга шундай худудларга мехнат фаолияти учун йуналтириш таклифини хам билдирган. Бугун ушбу хабар ижтимоий тармокларнинг уз сегментида фаол мухокама килинмокда.

Kun.uz мухбири хабарга ойдинлик киритиш максадида Иктисодий тадкикотлар ва ислохотлар маркази директори Обид Хакимов билан сухбатлашди.Марказ директори сухбат давомида Узбекистон иктисодиётига оид бошка бир канча масалалар буйича  хам фикрларини билдирди.

— Бу таклифнинг мазмунида нима кузланган ва кандай натижаларга эришишимиз мумкин?

– Бу таклифнинг тагида нима ётибди? Давлат рахбарининг максадлари нима эди? Бу саволларга жавоб бериш мухим.

Узбекистонда камбагалликни кискартириш учун килинаётган харакатлар доирасида бу таклиф илгари сурилди. Биз шунча йил мустакил давлат сифатида шаклланган булганимиз билан 2020 йилгача камбагаллик деган сузни умуман ишлатмаганмиз. Ривожланаётган давлатларда камбагалликни кискартириш буйича стратегия дастурлари булади. Илгари бизда шу каби дастурлар килинарди-да, лекин бошкача номланарди. Камбагаллик сузи ишлатилмаган. Бунинг номини биз фаровонликни ошириш стратегияси деб айтардик. Бу сузни ишлатишга хам кандайдир тусиклар булган. 2020 йилда Олий Мажлисга президент мурожаатномасида камбагалликка карши кураш буйича максадлар белгилаб берилди.

Куни кеча булган йигилишларда кейинги кадамлар белгиланди. Камбагалликни аниклаш, яшаш минимумини белгилашнинг конуний асосларини яратиш, камбагалликнинг чегарасини аниклаш буйича ишлар, ижтимоий реестрни шакллантириш камбагалликка карши кураш буйича энг мухим кадамларимиздир.

Камбагалликдан чикариш деганда купчилик одамларга иш берсак, улар даромадга эга булса, уз-узидан камбагалликдан чикиб кетади деган фикр мавжуд. Камбагалликка карши кураш – комплекс ва мураккаб жараён. Жахон тажрибасини урганадиган булсак, камбагалликка карши курашда муваффакиятларга эришилганини куриш мумкин. Лекин тор доирада уйлаб, камбагалликни кискартириш буйича комплекс чораларни амалга оширмасдан муваффакиятсизликка юз тутган мамлакатлар хам бор. Дунёда камбагалликка карши курашда катта муваффакиятга эга булган давлатлардан бири Хитойни оладиган булсак, 1981 йилда Хитойнинг 88 фоиз ахолиси камбагалликда яшаган. 2015 йилга келиб, камбагалликда яшаётганларнинг улуши 0,7 фоизга етган. Хитой 850 млн ахолисини камбагалликдан чикарган. Камбагалликдан чикариш буйича Хитой тажрибасини курадиган булсак, у ерда иккита гарантия ва учта гарантия деган стратегия кулланилган.

Иккита гарантияда камбагалликдан чикаришда озик-овкат ва кийим-кечак билан таъминланиши керак булган. Иктисодиётда озик-овкат копкони деган нарса бор. Одам качон камбагалликдан чикади – качонки, овкат ва кийим-кечак копконидан чика олса. Одам нормал шароитда овкатланса, нормал одам сингари функцияларни бажара оладиган рационга эга булса, у эртага узининг инсон капиталини хам тиклай олади, камбагалликдан чикиб кета олади. Самарадорлиги, мехнат унумдорлиги ошади. Мехнат унумдорлиги билан озик-овкат рационининг орасидаги богликликни исботлаган бир неча иктисодий тадкикотлар мавжуд.

Учта гарантия эса таълим, согликни саклаш ва уй-жой масаласини камраб олади. Кейинги учта гарантияни олгандан кейин бу одам кайтадан камбагалликка кайтиб келмаслиги керак.

Кишлокларда, камбагаллик даражаси юкори булган худудлар ахолисининг билим даражасини ошириш буйича чоралар амалга ошириш керак. Хитой тажрибасини курадиган булсак, бу тадбирларни амалга ошириш максадида кишлокларда укитувчилар учун 240 мингдан ортик уйлар курилган. Бу уйларга марказларда укитувчиликни тугатган 300 мингдан ортик одамларни олиб келиб, кишлок ахолисининг билимини ошириш буйича харакатлар килинган. Бундан ташкари, кишлоклардаги одамларнинг билимини оширсангиз, уларга иш берадиган булсангиз, уларнинг соглигини саклаш буйича ишлар килинмайдиган булса, бу одамлар топган пулини эртага жамгариш, боласининг таълимига инвестиция сифатида тикиш эмас, соглигини саклашга, касаллигини даволашга сарфлайди ва яна камбагаллик копконига тушиб колади. Шу контекстда айтадиган булсак, давлат рахбари томонидан айтилаётган камбагалликка карши кураш буйича стратегия факатгина иш билан таъминлаш эмас, унга билим бериш, унинг соглигини тиклаш, унга уй-жой бериш ва нормал инсон сифатида шаклланиши учун шароитлар яратишни кузда тутади. Биргина кисми олий таълимни битираётганларни кишлокларга юбориб, уларни таълим бериш, согликни саклаш жараёнларига жалб килиш, давлатнинг камбагалликни кискартириш буйича сиёсатини уша ерда амалга оширишлари керак булади.

– Шу кисми энг куп мухокама килиняпти. Мантикан олиб караганда, давлат гранти асосида энг кучли, билимли талабалар укийди. Энг кучли ёшларни кишлок худудларига, чекка жойларга юборадиган булсак, бу ерда – Тошкентда ким колади? Иккинчи, учинчи даражали кадрлар колади. Энг кучли кадрларни чекка худудларга ижрога юбориб, иккинчи, учинчи даражали кадрларни карор кабул килиш, конун кабул килиш, стратегия белгилашда колдирадиган булсак, узгариш, усиш булмайди-ку. Бунинг мукобил вариантлари хам бор эди-ку.

– Бу гапингизга кушилмайман. Хеч качон кишлокка бориб ишлаш, камбагаллик юкори булган худудларда ишлаш паст табакали иш сифатида каралиши керак эмас. Уз тажрибамдан келиб чикадиган булсам, хозирги ишга утишдан аввал фукароларнинг мурожаатларини куриб чикиш буйича президент администрациясидаги хизматда ишлаганман. Бу хизматнинг фаолият йуналишларидан бири энг чекка кишлокларга бориб, ахволни куриш эди. Илгари 7 йил АКШда укиганман, келиб Тошкентда ишлаганман, лекин бу ишдан кейин Узбекистондаги сиёсат хакида фикрим бутунлай узгарган. Демак, марказда туриб килаётган хар бир ишимизни одамларнинг ахволидан, уларнинг реал онгидан келиб чиккан холда килмас эканмиз, бу ислохотлар юрмайди. Шу боис хар бир ёш кадр учун одамлар кандай яшаётганлиги, улар кай ахволда эканлиги, уларнинг савияси кандай… хабардор булиши керак. Мисол, битта конун лойихасини ривожланган мамлакатлардан олиб ёзилишингиз мумкин. лекин уни амалга оширадиган одамларни жойлардаги билими, савияси бунга етмайдиган булса, бу ислохот амалга ошмайди. Пастга бориб реал хаёт билан ишлаш ёмон, паст табакали иш сифатида курилиши эмас, энг мухим тажриба сифатида каралиши керак. Биринчи тажрибани уша ердан олиш керак. Шундан кейин туманда, вилоятда, республика микёсида вазирликда ишлаши мумкин. Лекин бутун фаолияти давомида кабул килаётган карорлари пастга тугри келадими-йукми, шуни биринчи навбатда уйлайди. Пастдагиларнинг инсон капиталини кутариб, уларнинг мехнат самарадорлигини оширмасак, уларни камбагалликдан чикаришимиз мумкин, лекин эртага уларнинг болалари яна шу холга тушиши мумкин. Шунинг учун бу муаммога комплекс тарзида караляпти. Бир нарсани айтиш керакки, бу аввалгидек административ кучлар оркали “битирдингми, кишлокка бор”, деган нарса йук.

– Инсон хукуклари деган нарсалар хам бор. Билимли талаба каерда ишлашини узи хал килиши керак. Бунинг тизими кандай булади: мажбурийми ёки кандайдир грантлар оркалими?

– Давлат узининг стратегик максадларидан келиб чиккан холда мухим касблар буйича махсус грантлар эълон килади. Одам уша кишлокка бориб ишлашни истамайдиган булса ёки унга тугри келмайдиган булса, у бемалол узининг маблаглари эвазига уз йуналиши буйича укиши мумкин. Уни хеч ким чеклаётгани йук. Лекин давлат кишлоклардаги болаларни укитиш учун махсус грантларни эълон килади ва бу грантларда укиганларни узларининг яшаш атрофидаги одамларнинг билимини кутариш, соглигини саклаш буйича хизматларга сафарбар этиш учун чоралар курилади.

– Бутун дунёда пандемия билан боглик иктисодий инкироз сезилмокда. Бунинг таъсири бир неча йил давом этиши мумкин. Инкирозларнинг дастлабки нуктасига карайдиган булсак, бу пастдаги одамларнинг харид кобилияти пасайиши билан бошланади. Купчилик давлатларда, масалан, АКШда иктисодий инкироздан кутулиш, уни юмшатиш учун давлат узи олган карзларни, маблагларини саноатга, катта заводлар курилишига, курилишга, дамбалар курилишига йуналтиради ва шулар оркали иктисодиётда занжир хосил килиб, иктисодиётни харакатлантиришга интилади. Лекин Узбекистоннинг бу йуналишдаги ишларини курадиган булсак, жараён тескарисига ишлаётгандек хулоса хосил килинмокда.

— Масалан кайси ишларни айтяпсиз?

— Масалан, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг ойлигини кискартириш, карз олинди, лекин ахолига пул берилгани йук. Мана шу нотугри тизим булмаяптими? Иктисодиёт тургунликка етакланмаяптими?

– Асло йук. Узбекистонда иктисодий сиёсатни шакллантиришда чукур тахлилларга асосланилади. Хар бир мамлакатнинг уз холатидан келиб чиккан холда иктисодий инструментларнинг кайси бири самарали булиши-булмаслиги асосида бу сиёсат ишлаб чикилади. АКШда 2 трлн долларли пакетнинг эълон килиниши ва бошка чоралар у ердаги шарт-шароитлардан келиб чиккан холда белгиланган. Бу йил АКШда сайлов булади, турли омиллар бу карорларга таъсир курсатяпти.

Узбекистонда биринчи бемор 16 март куни аникланган булса, 19 мартда бизда биринчи харакатлар бошланган. Биринчи йуналишга кура, касалликка карши кураш буйича очилган карантин зоналари, шифохоналар буйича давлат томонидан катта харажатлар амалга оширилди. 4,5 мингга якин касал аникланган булса, уларнинг хар бирини даволаш жуда катта суммага айланади.

Президент фармонини курадиган булсак, бу йил курилишга ажратилган пулдан ташкари, яна 4 трлн пул кушимча равишда ажратилди. Бу курилишлар ишчи уринларини яратади, одамларга даромад беради, шу оркали иктисодиётдаги циклнинг юриб кетишига сабаб булади.

150га якин мамлакатнинг холатини тахлил килиб курганмиз. Пулни одамларга шунчаки таркатиб юборган мамлакатлар санокли. Уларда хам бунинг ялпи талабнинг ошиш-ошмаслиги буйича эффекти хали йук. Пулни хаммага бир хилда таркатиб юбориш мумкин ёки керакли одамга таркатиш мумкин. Узбекистонда пул керакли одамга берилди. Биринчи навбатда, ижтимоий химояга мухтож булган ахолини 10 фоизга кутардик – 600 мингдан 660 мингга етди. Хозир яна 10 фоизга кутардик. Яна хам купрок одам давлатдан ижтимоий химоя ола билади. “Саховат ва кумак” харакатлари оркали 1,5 млн нафарга якин одамга озик-овкат, дори воситалари етказилди. Булар хам истеъмол. Буни тадбиркор килди. Тадбиркорларнинг хайрия ёрдамлари хамма жойда бор. Бу хам истеъмол. Одамларнинг истеъмоли узгаргандан кейин талаб пайдо булади.

19 мартдан бери 5,5 трлн сум инкирозга карши кураш фондидан сарфланди. Бу давлат фондими? 4 трлн курилишга ажратяпмиз. Бу одамларга нафакат даромад келтиради, мактаб, богча, йул пайдо буляпти. Бу хам давлатнинг ёрдами. Соликлар буйича имтиёзлар берилди. Бу хам давлатнинг ёрдами. Узини узи банд киладиган ахолининг фаолиятини кенгайтирдик. Илгари 25-25та эди, хозир 87тага етказилди. Бунда хам давлатнинг ёрдами булди. 24 трлн сумли кредитларнинг муддати узайтириб берилди. Бу хам давлатнинг ёрдами. Давлат ёрдам бермади, деб булмайди. Бунинг учун иктисодий омилларни чукур тахлил килган холда куриб чикиш керак. 24 трлн кредитдан канча одамнинг пуллари узида коляпти. Бу каерга кетади? Истеъмолга, бошка харидларга кетиши мумкин. Худди шу нарса эртага мамлакатда ялпи истеъмолни келтириб чикарадими? Жахон банки прогнозларига кура, жорий йилда АКШ иктисодиёти -6 фоизга кискаряпти. Россия -5-6 фоиз, Козогистон -4-5 фоизга кискаряпти. Халкаро валюта жамгармасининг хам, Жахон банкининг хам, узимизнинг хам хисоб-китобларимизга кура, мана шу эффектни хисобга олган холда, бу йил 1,5-2,5 фоиз атрофида усиш кутиляпти. Жахондаги талаб кескин кискараётган вазиятда бизда усиш суръатлари саклаб колиняпти. Бу давлат рахбари томонидан кабул килинаётган фармон, карорлар, хужжатлар таъсири остида булмокда.

Интервью давомида Обид Хакимов камбагаллик даражасини камайтиришда тусик булаётган монополия, ЕОИИдаги бахсли вазиятлар ва Узбекистоннинг ташки карзлари масаласи буйича хам фикрларини билдирди. Интервьюни тулик холда юкоридаги видео оркали томоша килишингиз мумкин.

Илёс Сафаров

Ҳаққимизда

Яна маълумот

93VIpzAlPSH_CMKT1QrPYuIML8VlDm6a

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади

Президент “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади. Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари …