Главные новости
Главная / Жахон / Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги боскичга качон чикамиз?
<

Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги боскичга качон чикамиз?

Kun.uz сайти хомийлигида суратга олинган «SUBYEKTIV» лойихасининг илк сонини такдим этамиз. Муаллифларнинг турли мавзулардаги субъектив фикрлари акс этадиган ижодий лойиханинг илк мавзуси – чикиндилар ва келажак олдидаги масъулиятимиз. Жамшидхон Зиёхонов купчилик беписанд карайдиган мавзуни оригинал ёндашув ва замонавий талкинда очиб беради.

Умрингизда ташлаган биринчи баклашка эсингиздами? Aлбатта, йук. Инсон узининг 7 авлодини билиши керак дейишади. Лекин биласизми, бу дунёда сизнинг 14-авлодингиз яшаётган пайтда хам сиз ташлаган уша биринчи пластик баклашка хали чириб улгурмаган булади.

Бу – битта пластик идиш. Одамзот булса, хар йили 300 миллион тоннадан ортик пластик чикинди билан Ер сайёрасини ифлослантиради.

Бу ракамлар билан Узбекистонда купчиликни хайрон колдиролмайсиз. Халкимизга бу кизик эмас. Уларни кайсидир хонанда хаёти, шахсий муносабатлари купрок кизиктиради…

Экология? Дарахт? Сувни тежаш? Чикиндини саралаш? Нима улар?

Купчилик мени хозир навбатдаги томи кетган вахимачи, экофаол дейиши мумкин. Лекин бу гапни айтишдан олдин бизга омонат килиб берилган бу дунё, ундаги жониворлар ва бошка неъматларни кандай ахволга солганимизни куриб куйинг.

Бу хеч канака вахима эмас. Aфсуски, бу – одамзот туфайли Ер юзида вужудга келган аянчли хакикат: йилдан йилга рекорд даражага чикаётган урмон ёнгинлари, пластик ва бошка чикиндилар туфайли ифлосланиб бораётган сув, тупрок, хаво, йуколиб бораётган флора ва фауна, инсон омили туфайли атмосферага тухтовсиз чикаётган иссикхона газлари ва албатта, глобал иклим узгаришидир.

Купчилик халигача бу муаммолар Узбекистонга тегишли эмас, булар узок-узок улкаларда буляпти, деб уйлайди. Вахоланки, муаммолар Узбекистонда аллакачон бошланиб булган. Биз буни хис киляпмиз, аммо шунчаки эътибор бергимиз келмаяпти.

Эсингиздами, 10–20 йил олдин пойтахтда кандай киш буларди. Тиззадан келадиган корлар, сирпанчик кучалар, корбурон уйнаган болалар… Инсоният иклимни узгартиряпти ва бунинг окибати аянчли булади. Тог музларининг эриб кетиши, кургокчилик, хосилдорликнинг кескин камайиб кетиши, нархларнинг ошиши…

Aйнан Марказий Осиё худуди экологик узгаришларга сезгир ва нозик хисобланади. Aммо бизнинг энг катта муаммомиз – одамларнинг бу масалаларга бефарклиги ва бу муаммоларнинг жуда кам ёритилиши.

Бугун Узбекистонда энг долзарб муаммолардан бири, аксарият холларда халкимиз тугри муомала килолмайдиган чикинди хакида гаплашамиз.

18-асрдаги саноат инкилобигача, Ер юзидаги 90 фоиз ахоли кишлок хужалиги билан шугулланиб кун кечирган. Кейинчалик руй берган индустриал портлаш, завод ва фабрикаларнинг кетма-кет очилишидаги жараёнларнинг борган сари автоматлашиб бориши жуда хам катта иктисодий усишга сабаб булган. Лекин айнан шу узгаришлар экологияга тиклаб булмас зарар етказадиган жараёнларга старт берган. Саноат революцияси бошлангандан бери Ер юзида чикинди турлари кундан кунга купайиб боряпти.

Куйида баъзи чикинди турларининг чириш муддатини келтириб утамиз:

Озик-овкат чикиндиси – 4-6 хафта. Картон ва турли хилдаги когоз – 1 ойдан 2 йилгача. Сигарет колдиги – 10 йилдан 20 йилгача. Пластик пакет – 10 йилдан 20 йилгача. Пластик стакан – 50 йил. Батарея – 100 йил. Алюминий банка – 80 йилдан 200 йилгача. Пластик баклашка – 459 йил. Бир марталик таглик – 550 йил. Шиша – 1 миллион йил ёки умуман чиримайди.

Дахшатли сонлар, тугрими?! Биз хар куни уйламасдан бегам ташлайдиган аксарият чикинди биздан кейин хам анча вактгача Ер юзини захарлаб ётиши уйлантириб куяди. Менинг хам чикиндига муносабатим шу сонларни билганимдан кейин узгаришни бошлаган.

Охангарон чикинди полигонидамиз. Бу ерга Тошкент шахридан чикадиган чикиндини олиб келишади. Полигон аллакачон тулиб булган. 2021 йилнинг бошида ёпиш режалаштирилмокда. Ердан 20–30 метр баланд, чикинди уюмларидан хосил булган тог хосил булган. Чикинди уюмлари устига тупрок тукиб, текислаб куйилган…

***

Органик чикиндилар – пучоклар нисбатан тез чиришига карамасдан, бир катор глобал муаммоларга сабаб булади. Дунёдаги мавжуд кишлок хужалиги ерларининг карийб 30 фоизи, яъни 1,4 миллиард гектари охир-окибат пучокка ташланадиган озик-овкат махсулотларини ишлашга сарфланади. Бу микдордаги махсулотни етиштириш учун 173 миллиард метр куб сув, яъни кишлок хужалиги учун ишлатиладиган умумий сувнинг 24 фоизи – 28 миллион тонна сув кетади. Бундан ташкари, дунёдаги иссикхоналарнинг 8 фоизи озик-овкат чикиндилари чикаришидан хосил булади.

Хозирда хонадонларимиздан чикадиган аксарият чикиндиларнинг сунгги манзили шунака талабга жавоб бермайдиган чикинди полигонлари булиб, бу ерга тушган пучок узидан узи метан газини ажратишни бошлайди. Биламизки, метан корбонат ангидриддан бир неча баробар кучли иссикхона гази хисобланади.

Статистикага кура, ахоли даромади кам булган мамлакатлардаги озик-овкат махсулотларидаги йукотиш ишлаб чикариш жараёнига, ривожланган мамлакатларда эса истеъмол жараёнига тугри келади.

Мисол учун, AКШ ахолиси озик-овкатининг тенг ярмини пучокка ташлар экан. Бу шунчаки дахшат.

Озик-овкат махсулотлари чикиндиларини уй хайвонларига бериш азалдан кулланиб келинадиган самарали утилизация усули хисобланади. Чунки хайвон еган емишнинг учдан бир кисми гушт ва сут хосил булишга сарфланади.

Олдинлари шахарда хам купчилик мол, куй бокарди. Уйда пучок челаги тулиб колса, кайси кушнининг молига олиб чикиб беришни танлардим. Хозир товук хам бокишмаяпти.

Полигонларга чикиб кетадиган барча пучокни уй хайвонларига бериш имконсиз эканини биламиз. Биз пучок микдорини минимумга туширишимиз мумкин. Нима килсак булади?

Биринчи навбатда овкатимизни охиригача ейишни урганишимиз керак. Ёмондан ярим кошик деб бежизга айтилмаган.

Овкат пишираётганда исроф булмайдиган килиб пишириш керак. Озгина оч колганимиз – исроф буладиган овкатдан яхширок. Уйдаги масалликларнинг яроклилик муддати тугаётганларини биринчи ишлатиш керак. Супермаркетга кириб мева-сабзавот олаётганда, хамма чиройлиларини танлаб олади. Сал бужмайганлари колиб кетаверади. Супермаркетларда яроклилик муддати 2 кун колган мева-сабзавотларни купинча эхтиёт чораси сифатида ташлаб юборишади. Энди барча супермаркетлардан канча пучок чикишини тасаввур килаверинг.

Буни купчилик билмайди. Aммо сиз энди биласиз. 1-2 кунлик овкатга масаллик олганда сал бужмайганларидан хам олаверинг. Иншааллох, савобга коласиз.

***

Пластик – койилмаком буюм, чунки у жуда секин чирийди. Пластик – дахшатли буюм, чунки у жуда секин чирийди

Пластик яратишга биринчи кадам 1855 йилда куйилган булса хам, саноат микёсида у 1950 йилдан бошлаб ишлаб чикарилган. Пластикдан ясаса буладиган буюмларнинг хилма-хиллиги, бу материалнинг жуда хам чидамли ва эластиклиги уша давр одамларини хайратда колдирган ва ушандан бери у факат ва факат оммалашиб боряпти.

Таккослаш учун, 1990 йилдан 2000 йилгача ишлаб чикарилган пластик чикиндининг умумий микдори ундан олдинги 40 йил ичида чикарилган пластик чикиндидан хам куп. Бугунги кунда хар йили чикадиган пластик чикиндининг умумий вазни деярли бутун инсоният популяцияси вазнига тенг.

Шу пайтгача ишлаб чикарилган барча пластикнинг бор-йуги 9 фоизи кайта ишланган. 12 фоизи ёкиб юборилган. Колган 79 фоизи чикинди полигони, ахлатхона ва табиатда турибди.

Пластик чикиндининг дахшатли томони – у жуда хам куп. У хамма жойда ва хамма сохада. Аксарияти эса кайта ишлашга яроксиз.

Айтайлик, овкатланиш шохобчасидан 2та лимон чой олдик. Эътибор беринг, 2та лимон чой ичиш учун канча чикинди чикаряпмиз: 2та пластик стакан, 2та пластик трубочка, 2та пластик чой кошик, 6та шакар пакетча, 2та чой пакет ва битта катта картон идиш. 5 минутда ичиб тугатадиган 200 миллилитр чойдан чикаётган чикинди шу.

Бундай стаканларни когоз стакан деймиз, лекин у факат когоздан килинмаган. Унда иссикликни ушлаб туриш, когоз суюкликни шимиб олмаслиги учун стакан ички тарафдан пластик билан копланган. Бундай катламларда пластик ва когозни бир-биридан ажратиб булмайди. Яъни улар кайта ишлашга яроксиз хисобланади. Бундан ташкари, ушбу пластик ичида бисфенол A деган модда булиб, у юкори харорат таъсирида стаканнинг ичидаги пластикдан ажралиб чикади. Демак, биз ичаётган кофе ёки лимон чой билан бирга зарарли модданинг микробулакларини хам ютамиз.

Дунёдаги энг куп кахвахоналарга эга «Starbucks» компанияси 2020 йилдан бошлаб пластик трубочкалардан бутунлай воз кечди. Умумий овкатланиш сохасида фаолият юритадиган компанияларнинг бу каби ташаббуслари пластик чикиндисига карши курашда жуда катта ёрдам беради. Бундай ташаббусларнинг пайдо булиши учун жамият буни тушуниб, онгли равишда талаб килиши керак.

***

Биз келгуси авлодларни захарлаяпмиз. Хеч кандай муболагасиз шундай

Муддати тугаб ахлатхоналарга ташланадиган пластик табиатга зарар келтиради, аммо сув хавзаларида тупланадиган чикинди зарари 100 баробар купрок. Бу экологик фожеа.

Пластик сабабли хар йили 1 миллиондан ортик денгиз жонзотлари ва кушлари нобуд булади. Бу факат аникланган статистика. Шунчаки пластик буюм ёки нейлон турга илакишиб колиш денгиз мавжудоти учун аянчли якун топиши мумкин. Чунки тана тузилиши туфайли уларнинг харакатлари жуда хам чекланган. Сувдаги чикинди уюмлари – аксарият денгиз вакиллари учун хакикий тузок.

Сувга тушган пластик вакт утиши билан Куёш ултрабинафша нурлари, тулкинлар ва тузлар таъсирида парчаланиб, микропластик хосил килади ва бу пластикдан кура дахшатлирок нарса. Чунки микропластик яхши адсорбент хисобланади: сувда у кишлок хужалиги ва саноатдан чиккан захарли таксин моддаларни узига шимиб олади.

Денгиз жониворлари, майда баликлар микропластикни планктон деб уйлаб, истеъмол килишни бошлайди. Натижада таксинлар микропластикдан балик танасига утади. У баликни эса бошка йирикрок балик истеъмол килади. У эса бир кун келиб инсон кармогига илинади.

Карабсизки, узимиз захарлаган балик ликопчамизда.

Бу дунёда хеч нима изсиз йук булиб кетмайди. Бу – материя сакланиш конуни. Куриб туримизки, инсон ташлаган чикинди охир-окибат узига захар булиб кайтиб келади.

Бугун океанларда чикинди шунчалик купки, улар уюлиб бутун бошли оролларни хосил килган. Уларнинг 2таси Тинч, 2таси Aтлантика ва 1та Хинд океанида. Шу йил август ойида Тинч океанидаги чикинди ороли Франция худудига тенглашди. Сунгги маълумотларга кура, дунё океанларида 5,25 триллион микропластик булаклари мавжуд.

Aгар хозирги тенденциялар давом этса, 2050 йилга бориб, океанларимизда баликдан кура пластик купрок булади.

***

Ахлат олишга келганларни ахлатчи деб куямиз. Улар ахлатчи эмас, улар – тозаловчи. Аслида, биз ахлатчимиз

Узбекистонда 10 фоиз чикинди кайта ишланади. 90 фоизи чикинди полигонларига олиб келинади. Шуни тушуниш керакки, чикинди полигонлари муаммонинг ечими эмас. Улар дахшатли кимёвий курол. Узи Узбекистонда чикинди полигонлари йук хисоб. Борлари эса шунчаки ахлатхоналар. Чунки хакикий чикинди полигонида ерости сувларини захарламаслиги учун махсус изоляция катламлари булади.

Масалан, бу ердан биогазлар чикади, уларни зарарлантирадиган филтрлар булиши керак. Биздаги чикинди полигонлари бу талабларга жавоб бермайди. Жавоб берганда хам качонгача чикинди полигони очиш билан шугулланамиз. Бутун ер юзини чикинди билан тулдирганимиздами?!

Биз чикинди деб айтаётганларимиз, аслида, кайта ишланадиган материал хисобланади. Ривожланган давлатларда чикиндини саралаб, кайта ишлаш аллакачон бошланган ва бу жуда яхши бизнес хисобланади.

Ватанимизда эса чикинди сараланмаётганига 2та сабаб бор. Биринчиси – бунинг учун давлат томонидан хеч канака шароит ва инфратузилма яратилмаган. Иккинчи сабаб – халкимиз узи чикараётган чикинди каерга кетяпти, нима буляпти, кизикмайди. Ховлимизда, чунтагимизда, кулимизда булмаса булди. Ташладик, демак кутулдик…

Халкнинг узи бу мавзуларни кутармас экан, давлатдан хеч нима кутмаса хам булади.

***

Лекин Узбекистонда хам олдин чикиндини саралашга уринишлар булган. Эсингизда булса, 2012 йилда Тошкент ахолисини 15 кун ичида мажбурий чикинди саралаш тизимига утказмокчи булишган. Бунда ок пакетга когоз, кук пакетга пластмасса, сарик пакетга эса…

Чикинди саралаш нималигини, унинг нега кераклигини умуман билмайдиган, хаётида чикинди саралашга дуч келмаган одамларга 15 кун мухлат берилганди.

Ривожланган давлатларда чикиндини саралаб йигиш тизимига бутунлай утиш учун 20 йилдан 30 йилгача вакт керак булган. Буни биринчи 1975 йилда Германия бошлаб берган. Кейин Aнглия, Франция саралашни бошлаган. Бу дастлаб тажриба куринишида бошланган. Секин-секин шунга инфратузилма яратилиб, одамлар узини тайёрлашни бошлаган. Бу нега кераклигини тушуниб етишган. Бизда булса, 2 хафта. Aлбатта, одамлар буни негатив кабул килган, бунинг ортидан пул килишмокчи деган гумонлар хам булган.

***

Узбекистон шахарларида урна йук

Чикиндини саралаш–саралаш деяпмиз. Пойтахтда урна етишмаётган пайтда, чикиндини саралаш хакида канака гап булиши мумкин?

2018 йилда Вазирлар Махкамаси карори билан кучалар, йулаклар, марказий майдонлар, куприклар, тунеллар, хиёбонлар ва умуман шахар инфратузилмасига кирувчи жойларни хар 40–50 метрида урна шартлиги тугрисидаги тартиб тасдикланганди. Лекин куриб турганимиздек, пойтахтимизда халигача урна етишмовчилиги муаммо булиб турибди.

Хужжат буйича, Тошкент кучаларига урна урнатишга Ободонлаштириш бош бошкармаси жавобгар экан. Бошкармадаги вакилларнинг гапига караганда, урна сотиб олиш учун хокимият маблаг ажратиши керак. Хокимиятдан олган жавобдан шуни тушундикки, урна сотиб олишга пул йук. Пойтахтга урна куйишга пулимиз йук экан-у…

***

Лекин барибир асосий муаммо – одамларнинг чикиндига муносабати

Урна бор-йуклигига карамасдан хохлаган жойимизни ахлатхонага айлантирамиз. Aллох бизга берган неъматлардан маза килиб бахраманд буламиз. Мусулмонмиз деймиз, лекин, афсуски, мусулмончиликнинг энг асосий талабларидан бири – тозалик ва покликка риоя килмаймиз.

Бизга омонат килиб, авайлаб фойдаланишимиз учун берилган неъматларнинг кадрига етмаймиз. Уларни тахкирлаймиз. Узи шундок хам кам сонли дам олиш масканларимизни ноёб табиатимизни асрамаймиз. Борган жойимизни уялмасдан чикиндихона киламиз.

Лекин барибир халкимизга ишонаман. Фарзандларимизга яхши тарбия берайлик, узимизни ислох килайлик…

Aзиз томошабин, умид киламанки, бу фильмдан кейин урна йуклиги табиатга чикинди ташлашингизга сабаб булолмайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …