Главные новости
Главная / Медиа / Глобал иктисодиётдаги силкинишларнинг Узбекистонга таъсири кандай булади? – Экспертлар фикри
<

Глобал иктисодиётдаги силкинишларнинг Узбекистонга таъсири кандай булади? – Экспертлар фикри

Коронавирус пандемияси окибатида дунё иктисодиётида юзага келадиган силкинишлар Узбекистон иктисодиётига кандай таъсир килади? Kun.uz мухбири ушбу савол билан икки экспертга юзланди.

Коронавирус пандемияси ортидан иктисодий хатарлар хам кузга ташланяпти. Бир йил ичида глобал иктисодий инкироз юзага келиши хакида гапираётган етакчи экспертлар хам куплаб топилади.

Албатта, жахон буйлаб инфекция таркалиши давом этар экан, дунё давлатлари курадиган иктисодий зарар кулами ОАВ ва турли тахлил компанияларининг бош мавзуларидан бирига айланган.

Хуш, коронавируснинг Узбекистон ва жахон иктисодиётига таъсирини кандай тахмин килиш мумкин, зарар кулами кай даражада булиши кутилмокда?

Узбекистон келгусида макроиктисодий мувозанатни таъминлашга каратилган кандай зарурий чора-тадбирларни куриши керак?

Kun.uz мухбири шу каби саволларга жавоб олиш максадида Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, иктисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев хамда Банк-молия академияси кафедра мудири, иктисод фанлари доктори, профессор Дилшоджон Рахмонов билан сухбатлашди.

«Иктисодий усиш 2,8 фоизгача пасайиб, охир-окибатда 2008 йилдаги инкироз кайтиши мумкин»

Жахон банки маълумотларига кура, дунё иктисодиёти 2009 йилдан буён узининг дастлабки юкори иктисодий усишига эриша бошланганда, коронавирус таъсирининг юзага келиши глобал иктисодиётни яна хавф остига куйди.

Хуш, глобал иктисодий хавфлар келгусида нималарда уз аксини топиши мумкин?


Нодир Жумаев

Нодир Жумаевнинг фикрича, бу борадаги хавфлар 4 йирик йуналишда куринади.

«Коронавирус пандемиясининг кенг таркалиб бориши ва унга карши курилаётган мажбурий чоралар биринчидан, халкаро савдонинг ярмини ташкил этувчи глобал кушимча киймат занжири камайишига таъсир килади.

Иккинчидан, вирус аникланган мамлакатлардан капитал коча бошлади.

Учинчидан, инсонлар уйларида колишлари сабабли ишлаб чикаришга йуналтирилган завод ва фабрикалар буш ёки ишсиз колмокда.

Туртинчидан эса ривожланаётган мамлакатларда транспорт ва туризм сохасининг етакчилиги ушбу иктисодиётларга салбий таъсир куламини оширади», деди у.

Конунчилик палатаси депутати глобал иктисодий пасайишлар буйича халкаро ташкилотлар тахлиллари буйича хам маълумот берди.

У хаво транспортида йуловчи ва юк ташиш, молиявий транзакциялар, ахборот технологиялари хизматлари кабилар буйича савдолар хажми кескин пасайиб кетаётганига эътибор каратди.

«Бу борада Bloomberg маълумотларига хам эътибор каратиш уринли. Унга кура, вирус таъсири натижасида жахон ЯИМ 2020 йилнинг узида 2,7 трлн. доллари микдорида йукотишга дуч келади.

Биласиз, йирик иктисодий кудратга эга давлатлар (масалан, G20)нинг аксарият кисмида вирус билан касалланиш холатлари аникланди, айримлари эса вирус учогига айланди.

Бунинг натижасида 2020 йилда еврохудуд 1,2 фоизга, АКШ иктисодиёти эса 0,6 фоизга камайиши мумкинлиги башорат килинмокда.

Бу борада нуфузли тахлил ташкилоти – Иктисодий хамкорлик ва тараккиёт ташкилотига кура, жахон иктисодиёти 2 баробарга секинлашиб, иктисодий усиш 1,5 фоизга тенг булиши мумкин.

Тугри, 2020 йил 8 январда Жахон банки томонидан 2020 йил учун прогнозларида ривожланган иктисодиётлар 2,5 фоиз, ривожланаётган иктисодиётларнинг эса 4,1 фоиз иктисодий усишга эришиши буйича маъруза-хисоботлари эълон килинган эди. Лекин, бу маъруза прогнозларида вируснинг кенг куламли таъсири инобатга олинмаган. Шундан келиб чикиб айтиш мумкинки, Жахон банки тахминлари узини окламайди.

Жахон банки 2019 йил якуни буйича иктисодий усишдаги пасайиш курсаткичларини АКШ ва Хитой уртасидаги савдо санкциялари ва халкаро инвестиция окимининг пасайиши билан асосланган эди.

Шундай булишига карамасдан, вируснинг иктисодиётга таъсирини фавкулодда бахолаш мухим хисобланади.

Эътибор бераётган булсангиз, мен саволингизга жавоб беришда купрок дунёнинг нуфузли ташкилотлари маълумотларига таяняпман.

Бу борада мен Bank of America экспертларининг тахлиллари хакида хам гапирган булардим. Ушбу банк вакиллари хулосасига кура, Хитой иктисодиётининг пасайиши дунё иктисодиётига жиддий таъсир этиб, келгусида хаттоки усиш 2,8 фоизгача пасайиб, охир-окибатда 2008 йилдаги инкироз кайтиши мумкин. Хар холда, улар шундан огохлантирмокда», деди Нодир Жумаев.

«Жахон иктисодиётидаги узгаришларнинг Узбекистонга таъсири олдингига нисбатан юкори булади»

Юмшок килиб айтганда, пандемиянинг салбий окибатлари жахон иктисодиётига чукуррок интеграциялашаётган Узбекистонни хам четлаб утмайди, дейди Банк-молия академияси кафедра мудири, иктисод фанлари доктори, профессор Дилшоджон Рахмонов.


Дилшоджон Рахмонов

«Буни куйидагича изохлаш мумкин. Биринчидан, Узбекистон очиклик сиёсатини кенг куламда амалга ошираётгани жахон иктисодиётидаги узгаришларга сезувчанликни оширади.

Иккинчидан, утган киска ислохотлар даврида хорижий инвестицияларнинг окими ошди. 2019 йилда 4 млрд доллардан ортик тугридан-тугри инвестициялар жалб этилди.

Учинчидан, давлат ташки карзи 2016 йилга кадар 10 фоизга етмаган булса, кейинги даврда хориж маблаглари кенг жалб этилди. Бир суз билан айтганда, Узбекистонга жахон иктисодиётидаги узгаришларнинг таъсири олдингига нисбатан юкори булади.

Шунинг учун, асосий савдо хамкорлари булган мамлакатларда коронавируснинг салбий таъсири Узбекистонга хам узининг сезиларли таъсирини утказади. Бу борада, айникса, ташки савдо айланмамизда импортнинг улуши карийб 60 фоизга якинлиги импорт товарлар бозорида баъзи хавотирларни келтириб чикариши мумкин», – деди Дилшоджон Рахмонов.

Узбекистоннинг йирик ташки савдо хамкорлари Хитой (18,7 фоиз), Россия (15 фоиз), Козогистон (8,3 фоиз), Жанубий Корея (6,6 фоиз) ва Туркия (5,8 фоиз) мамлакатларидан Хитой ва Жанубий Корея вируснинг учокларидан бири булиб турибди.

Рахмоновнинг Хитой Бош божхона бошкармаси маълумотларига таяниб айтишича, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида Хитой Халк Республикасида экспорт хажми 17 фоизга тушиб кетиши юзага келиб, савдо балансида салбий фарк шаклланишига сабаб булган.

«Экспорт хажми 292,5 млрд долларни ташкил этди. Яна шуни таъкидлаш лозимки, вируснинг кенг микёсда таркалиб ташки савдога таъсир этиши мумкин булган давр айнан Хитойнинг миллий байрами билан бир даврда булишига тугри келди. Бу эса вируснинг салбий окибатларини пасайтиришга ёрдам берди, дейиш мумкин. Масалан, Россиянинг Хитойга экспорти 22 фоизга усган булса, аксинча, Хитойнинг Россияга экспорти 15 фоизга камайди. Натижада, жорий йилнинг 20 февраль куни Россия молия вазири Антон Силуанов мамлакат кунига 1 млрд рубл йукотаётганини кайд этди.

Хулоса килиб айтганда, Хитойнинг савдо хамкорлари Хитойнинг экспорт килмаслик эхтимолидан молиявий зиён куришмокда. Шу нуктайи назардан, Узбекистоннинг энг йирик савдо хамкори сифатида Хитойдан килинадиган махсулотлар хажмининг камайиш эхтимоли натижасида мамлакатимизда ялпи талаб ошиши мумкин.

Узбекистонинг 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги экспорт товарлари таркибидаги айрим махсулотларни куриб утсак. Хитой ва Туркия узбек пахта толасининг энг йирик импортёрлари хисобланади. Бунда курсаткичлар мос равишда 141,0 ва 9,0 млн долларга тенг.

Ушбу мамлакатларга пахта толасини экспорт килмаслик Узбекистонга жиддий таъсир утказмайди, сабаби 2020 йилдан ушбу махсулот тулик бозор муносабатлари оркали давлат сотадиган стратегик махсулотлар таркибидан чикарилди.

Энергия манбаларини экспорт килишда тухталишлар булмаслиги мумкин, сабаби табиий энергия ахоли истеъмоли учун доимий талабни шакллантиради.

Навбатдаги йуналиш – озик-овкат. Бунда Узбекистоннинг озик-овкат махсулотларига асосий импортёрлар Россия ва Козогистон хисобланади. Уртадаги умумий хажм 385,0 млн. доллар.

Бу ракам – тахминан Хитойга пахта экспортидан даромаднинг 2,5 баробарига тугри келишини хам кайд этиб утиш керак.

Шу уринда эътиборга арзирли яна бир маълумот: Узбекистонда озик-овкатлар экспорти жами экспортда 8,4 фоиз булса, импортда 7,5 фоизни ташкил этади.

Фикримча, Узбекистонда озик-овкат махсулотлари нархлари сезиларли даражада ошмайди. Сабаби, биз озик-овкат импортига богланган мамлакат эмаслигимиз юкоридаги ракамлардан маълум булмокда», – деди профессор.

Дилшоджон Рахмоновга кура, хозирда хизматлар бозори экспортида туризм ва транспорт сохасининг улуши 90 фоизни ташкил килади. Бунда жумладан, сафарлар (туризм) 50,8 фоиз ва транспорт хизматлари 38,8 фоиз. Сезиш мумкинки, пандемия туфайли хизматлар бозорида хам сезиларли пасайиш кузатилиши мумкин.

Куплаб мамлакатлар, хусусан Узбекистон хам йуловчи ташиш хизматини вактинчаликка тухтатди. Натижада, туризм сохаси (ташки ва ички) узининг киска муддатли инкироз холатига юз тутиши мумкин.

Банк-молия академияси кафедра мудири вазиятдан келиб чикиб хизматлар бозорида куйидаги узгаришлар булиши мумкинлигини тахмин килди:

  • Авиайуловчилар сонининг камайиши натижасида авиакомпанияларнинг молиявий баркарорлигига хавф тугилади;
  • Темирйул катновининг пасайиши темирйул компаниясининг холатига таъсир килмаслиги мумкин, сабаби юк ташишлар давом этаётгани ушбу соханинг асосий молиявий натижаларини шакллантиришда мухим ахамиятга эга;
  • Узбекистондаги туризм инфратузилмаси (мехмонхона, ички транспорт ва бошка хизматлар)нинг киска муддатли молиявий бекарорлиги юзага келади.

«Соханинг хусусий секторида мехнат килувчилар даромадининг камайиши ортидан уларнинг сотиб олиш кобилияти ва истеъмоли кискариши мумкин. Натижада, улар учун нархлар кимматлашгандек хисобланади ва айрим истеъмолларини вактинчалик кискартиришлари лозим булади.

Эшитишимча, коронавируснинг олдини олиш учун яратиладиган вакциналарни топишга йиллаб муддат керак. Демак, иктисодий таъсирнинг олдини олиш, аввало вирусга карши вакцинани топиш билан бевосита боглик. Вакцина канчалик тез топилса, иктисодий окибатларни шунчалик тез бартараф этиш имконияти топилади», – у.

Сухбатдошимиз узининг киска урганишлардан сунг куйидаги хулосаларни айтиши мумкинлигини таъкидлади:

  • Мамлакатларда иктисодий усиш даражаси урта муддатли даврда пасайиши кузатилади.
  • Тугридан-тугри хорижий инвестицияларни жалб этиш кийинлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш ва миллий фонд бозори баркарорлигини саклаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим булади.
  • Жахон микёсида макроиктисодий мувозанат бекарорлашуви ортидан ЯИМ хажми кискаради. Мувозанат бузилишига импорт самараси таъсирини камайтириш учун фоиз ставкаларини тушириш оркали ички истеъмолни таъминлаш мухим хисобланади. Натижада, инсонлар кредитлар олиш имконияти ошиб, ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанатига эришиш мумкин.
  • Туризм сохасида тургунлик юзага келиши кузатилади. Натижада, ишсизлик юзага келиши ва иктисодий усишга хам салбий таъсир кузатилиши мумкин.

«Хар кандай демократик давлат вируснинг ижтимоий окибатларини бартараф этишда харажатларни уз зиммасига олади»

Коронавирус таъсири уз-узидан давлат бюджетига хам тасир курсатади. Узбекистон хукумати бу борада кандай чоралар куриши керак?

Нодир Жумаевнинг айтишича, хар кандай демократик давлат вируснинг ижтимоий окибатларини бартараф этишда харажатларни уз зиммасига олишига тугри келади.

«Бу эса, бюджет харажатларини ошишига таъсир этади. Хозир хукумат бюджет маблагларини мухокамаларсиз сафарбар килмокда. Жумладан, огир шароитда ва хаётини хавф остига куйиб фаолият юритаётган шифокорларга кушимча хакларнинг туланиши назарда тутилди.

Яна вирусни аниклаш, карантин ва даволаш билан боглик барча тадбирлар бюджетдан молиялаштирилмокда.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг туловга кобиллиги вирус окибатида тушиши мумкинлиги инобатга олиниб, Марказий банк активлар сифатига куйилган талабларни киска муддатга енгиллаштирди.

Бу каби чора-тадбирлар уз урнида макроиктисодий тебранишларнинг фавкулодда таъсирини киска муддатли тадбирлар билан бартараф этишга эътибор берилаётганлигини англатади.

Ахолининг сотиб олиш кобилиятини оширишга каратилган чораларнинг куллангани, хусусан, даромад солиги туширилгани узининг ижобий тасдигини топяпти.

Шу билан бирга, Узбекистонда эпидемик холат натижасида ахолининг истеъмоли айрим харажатлари вактинчалик кискариши натижасида ахоли даромадларининг жамгариш боскичига утиши юз бериши ва истикболда молиявий хизматларга булган талабни ошириши мумкин», – деди Жумаев.

«Шу уринда халкимизга яна бир нарсани эслатган булардим. Узбекистон президенти, хукумат фукароларга уларнинг хавфсизлиги назорат остида эканлигини, озик-овкат ва бошка масалаларга етишмовчиликлар булмаслигини айтиб, тинимсиз мурожаат килмокда. Бунинг маъсулиятини уз зиммасига олмокда. Демак, бу маъсулиятга яраша фукаролар хам унга ишониши керак», – дея фикрларига хулоса ясади депутат Нодир Жумаев.

Халкаро молия ташкилотлари кумак маблаглари ажратишга тайёр

Дейлик, коронавирус пандемияси инсоният томонидан якин орада енгиб утилди. Ундан иктисодиёти катта зарар билан чиккан давлатлар учун халкаро молия ташкилотлари нималар таклиф килиши мумкин?

Сухбатдошимиз профессор Дилшоджон Рахмоновнинг айтишича, жахон иктисодиёти молиявий инкирозларни бошидан кечираётган бир даврда Халкаро валюта жамгармаси (ХВЖ) томонидан 2015 йилда кайта ташкил этилган Фавкулодда холатлардан химоя килиш ва окибатларни бартараф этиш фонди (Catastrophe Containment and Relief Trust) айнан ривожланаётган мамлакатларда турли табиий офатлар ва оммавий касалликлар окибатларини бартараф этишни назарда тутган.

«Ушбу фонд маблаглари кайд этилган йуналишларда Халкаро ривожланиш ассоциацияси мезонлари (ЯИМ киши бошига 1165 АКШ доллари ёки ахолиси 1,5 млн.дан кам булган давлатларга 2230 АКШ доллари) асосида берилиши мумкин.

2020 йил 11 март куни Буюк Британия ХВЖнинг мазкур фондига коронавирусдан азият чекаётган иктисодиётлар учун 150 млн. фунт стерлинг грант маблагларини ажратишини маълум килди. Бу эса, донор мамлакатнинг дастлабки молиявий ёрдами булди.

2 март куни ХВЖ бошкарув директори Кристалина Георгиева ва Жахон банки президенти Давид Малпас кушма баёнот билан чикиб, вирус сабабли иктисодий кийинчиликларга юз тутаётган мамлакатларга молиявий кумак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундан ташкари, Жахон банки вируснинг иктисодий окибатлари ва уни бартараф этиш учун 12 млрд. АКШ доллари микдорида молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум килди», деди профессор.

Рахмоновнинг фикрича, халкаро молия ташкилотлари томонидан йирик кумак маблаглари таклиф килинаётганига карамасдан жахон давлатларининг молия ташкилотларига мурожаати кузатилмаслиги хам мумкин.

«Чунки, биринчидан, ушбу эпидемиядан Хитойнинг узи киска муддатда чикишга эришмокда.

Иккинчидан, вируснинг бирламчи учогига айланган Европа Иттифоки мамлакатлари Еврокомиссия рахнамолигида халкаро ташкилотларнинг молиявий кумагини жалб этмаслиги мумкин», – деди Дилшоджон Рахмонов.

Илёс Сафаров сухбатлашди

Ҳаққимизда

Яна маълумот

54309559-D2DB-42AE-AF65-F87671539BEE_w1023_r1_s

Узбекистон 24” телеканали бош мухаррири мафкура буйича маслахатчи муовини этиб тайинланди

Узбекистон Миллий агентлигининг хабар беришича¸“Узбекистон 24” телеканали бош мухаррири Фарход Махмудов Оммавий ахборот воситалари, маънавият …