Главная / Жамият / Гиждувонда иктидорли ёшлар учун курилиб, ахлатга «ботиб» колган уй: мутасаддилар эса бепарво
<

Гиждувонда иктидорли ёшлар учун курилиб, ахлатга «ботиб» колган уй: мутасаддилар эса бепарво

Яхшиям хидни ОАВ оркали узатишнинг иложи йук. Йукса, Бухоро вилояти Гиждувон тумани, «Файзулла Хужаев» махалла фукаролар йигини худудида жойлашган 86-уй — «Ёшлар уйи»да манзара таъбингизни хира килиши турган гап булар эди. Иктидорли ёшлар учун курилган куп каватли уйда нажосатнинг бадбуй, куланса хидидан унинг якинига келиб булмайди (Хар холда биз борган вактда шундай эди). Уйнинг асосан олд ва ён томонларида шундоккина очик холда канализация оковаси кайнаб чиккан.

Табиийки, ахлат кечиб утларни тозалашни хеч ким истамайди. Шунинг учун булса керак «табиий угит» устидаги утлар манзараси хам бинони ташландик холатда курсатиб туради.

«Бинога кучиб кирганимизга турт йил булган булса, шунча вактдан бери ана шу бадбуй хидга чидаб келишга мажбурмиз. Биз мурожаат килмаган ташкилот колмади хисоб. Муаммони урганиш, хал этиш урнига «ёзувчи» кимлигини аниклаш холатлари хам булган. Муаммо эса хамон турибди», дейди 86-уйда истикомат килувчи ёшлардан бири.

Ёшларнинг маълум килишича, уй атрофи оковага ботишининг сабаби куйидагича: 64та хонадон жойлашган бино ёнида буйи уч метрли канализация куйиладиган муъжаз ховуз булиб, деярли 15-кунда тулиб колар экан. Окова ховузи тулиб борган сари босим кучайиб, уй атрофи ва ертуласидаги кувурлардан чика бошлайди. Шу тарзда баъзан ертула тулиб колиб катта мехнат ва маблаг билан хонадон эгалари томонидан тозалаб олинади. Аммо маълум муддат утиб юкоридаги ховуз тулган сари яна ертулага нажас туша бошлайди. Баъзи холларда ертуладаги окова салкам ярим метрга етиши, ана шундай сунг, бу ерда кай даражада антисанитар холат юзага келишини тасаввур килиш кийин эмас

Ростан хам, иктидорли ёшларнинг, ёш оилаларнинг ушбу аянчи яшаш тарзини туман рахбарияти, мутасадди идоралар билмаган, билса-да хис килмаган куринади. Сабаби, хар ой бир ёки икки марта уй эгаларининг узи хусусий фирмаларга мурожаат килиб, хар бир хонадондан 35000 сумдан пул йигиб ахлатни тозалаттиришади. Умуман, шунча йилдан бери хали бирор бир рахбар муаммога эътибор каратмаганини билиш учун икки дакика уй якинида нафас олишнинг узи кифоя.

Туман давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази рахбарияти туманда «Тоза худуд» корхонаси борлиги, ахлатлар уз вактида хар доим олиб чикиб кетилишини, ахолидан шикоят келмаганини маълум килмокда. Тугри, туман ДСЭНМ «эртага албатта вокеа жойига бориб муаммони урганамиз», деб ваъда беришди. Аммо тумандаги санитар холатни НАЗОРАТ килиш лозим булган идоранинг шунча йилдан бери 64та оила аянчли антисанитар холатда яшаётганини билмаслиги ёхуд билса-да, бонг урмаслиги, катъий харакатларни амалга оширмаслиги тушунарсиз барибир.

Умуман олганда муаммо факат ДСЭНМ билан хам боглик эмас. Тулиб кетган оковани вактида олиб кетишга масъул корхона хам бор (Ёшларнинг билдиришича, шу вактгача «Тоза худуд»га тегишли махсус техникалар бу томонларга бирор марта келмаган. Окованинг уй атрофи ва ертулага окиши эса фикримизча, курилиш жараёни хаминкадар булгани, уни кабул килишда хам афтидан, камчиликлар булганини курсатиб турибди. Хатто бу уйда болалар уйингохи курилмагани хам галати. Бино ёнидаги буш майдон эса юк машиналари учун норасмий тарзда тухташ жойи булиб тургани шундогам муаммодан чиколмаётган уй эгалари учун яна бир бошогрик булиб турибди.

Анвар МУСТАФОЕВ,

Kun.uz мухбири

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …