Главные новости
Главная / Маданият / Газаб билан боглик хукмлар
<

Газаб билан боглик хукмлар

gazab

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ قَالَ: كَتَبَ أَبُو بَكْرَةَ إِلَى ابْنِهِ وَكَانَ بِسِجِسْتَانَ بِأَنْ لاَ تَقْضِيَ بَيْنَ اثْنَيْنِ وَأَنْتَ غَضْبَانُ فَإِنِّي سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لاَ يَقْضِيَنَّ حَكَمٌ بَيْنَ اثْنَيْنِ وَهُوَ غَضْبَانُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ.

Абдурахмон ибн Абу Бакрадан ривоят килинади: “Абу Бакра Сижистондаги углига мактуб ёзиб, “газабланган холатингида икки киши уртасида хукм чикарма. Чунки мен Набий соллаллоху алайхи ва саллам: “Сизлардан бирон киши газабланган холида икки киши уртасида зинхор хукм чикармасин!” деганларини эшитганман”, деди” (Бухорий, Муслим, Сунан сохиблари ва Ахмад ривояти).
Ушбу ривоятда газабнок холда бирон масала юзасидан хукм чикармаслик, бирон карорга келмаслик лозимлиги айтилмокда. Жумхур уламоларга кура, банда газабланган холатида хам мукаллаф саналади. Ундан содир булган куфр, одам улдириш, узгалар молини нохак узлаштириб олиш, талок, кул озод килиш ва касам ичиш каби амаллар эътиборга олинади.
Ибн Ражаб “Шархул-арбаъийн-нававийя”да: “Газабланган киши талоги, кул озод этиши ва ичган касами учун жавобгардир”, деган.
Ибн Каййим рахматуллохи алайх шундай деган: “Уламолар газабланган кишининг хукми утиши борасида уч хил фикрни айтишган:

1. Бундай холатда килинган хукм утмайди.

2. Газабланган одамнинг хукми утади.

3. Хукмни тушунганидан кейин газаб намоён булса, утади. Агар бундан олдин газабланса, утмайди.

Газабнок холда талок килиш икки турга булинади:

1. Акл-хушини йукотган, мажнун булиш арафасидаги одамнинг талоги утмайди. Сабаби бунда банданинг акли завол топган булади. Бундай холатда у худди мажнунга ухшатилади.

2. Оддий газабланиш холатида банда узини тутиб туриш имконига эга булса, иродаси хам уз кулида булса, у холда килинган талок эътиборга олинади.

Хотинига газаб билан “йукол”, дейиш хукми

Савол: ассалому алайкум, кори ака. Талок масаласида саволим бор эди. Уз аёлини тарбиялаш вактида каттик бакириб юборса, нафрати ошиб кетадиган даражада “йукол, кузимга куринма!” сузлари билан урушса, талок тушиб колмайдими?

Жавоб: ва алайкумус салом. Агар уша сузни талок ниятида айтса, талок тушади. Бошка ниятда айтса, тушмайди. Бу хакида куйида бироз тухталиб утамиз.
Талок очик-ойдин ёки кинояли лафзлар билан айтилиши мумкин. Очик-ойдин талокда эр хотинига “сен талоксан”, “сен талок булгувчисан”, “сени талок килдим” ёки “сен талок килингансан”, дейди ва бу билан бир ражъий талок тушади.
Кинояли талокда эса лафзда талок ва ундан бошка нарсанинг эхтимоли булади. Масалан, эр хотинига газаб билан “чик”, “кет”, “тур”, “холисан”, “бегонасан”, “харомсан”, “сана”, “сен биттасан”, “сен хурсан” каби сузларни талок ниятида айтса, талок тушади. Агар талок ниятида айтмаса, талок тушмайди.

Киноя лафзларининг айтиладиган холатлари уч хил булади:

1. Розилик холати.

2. Газаб холати.

3. Талок хакида музокара булиб турган холат.

    Агар киноя лафзлари розилик холатида, газабланмаган ёки талок хакида бахс булмаган холатда айтилса, талок тушмайди. Факат эр: “Мен бу гапни талок ниятида айтдим”, деса, талок тушади.
Агар эр газабланган, хотини билан урушиб турган булса ва хотинига “чик”, “йукол”, “кет”, “холисан”, “бегонасан” каби сузларни талок ниятида айтса, талок тушади. Булмаса тушмайди.
Эр-хотин уртасида талок хакида бахс булиб турганида эр хотинига “чик”, “кет”, “тур”, деса, ниятига боглик булади. Талокни ният килса, талок тушади. Аксинча булса, йук. Аммо бу холатда “холисан”, “бегонасан”, “харомсан”, “ажрагансан”, “сен биттасан”, “бачадонинг тозалигини бил” каби сузларни айтса, тугридан-тугри талок тушади.
Киноя лафзларини айтаётган киши уч талокни ният килса, уч талок тушади. Агар хеч нарсани ният килмаса, бир ёки икки талокни ният килган булса хам бир боин талок тушади.
“Идда сана”, “бачадонинг тозалигини бил”, “сен биттасан” каби лафзлар билан талок килинганда бир ражъий талок тушади. Ражъий талокда биринчи ва иккинчи талокдан кейин хам эр хотинига унинг иддаси ичида никохсиз кайтиши мумкин. Аммо боин талокда никох янгиланиши керак. Яна ражъий талокда эр хотинига кайтгунича унинг иддаси чикиб колса ёки хомиладор аёл тугса, боин талокка айланади ва эр-хотин уртасидаги никох янгиланиши лозим.

Одилхон кори Юнусхон угли муаллифлигидаги “Газабнинг давоси” китобидан тайёрланди

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон четдаги фукаролари учун чегараларни очиши керакми? – хукукшунослар уртасида мунозара

Россияда уз юристлик фаолиятини олиб бораётган Зарнигор Омониллаева бир неча кун аввал фейсбук ижтимоий тармогида …