Главная / Маданият / Гап узимизда колган
<

Гап узимизда колган

gap…Кишида бирон касалликка чидам кобилияти камайса ё йуколса, танаси уша касалликка чалинувчан булиб, унга карши курашолмай колади. Тил хам худди шундай: узини саклаш кобилиятини йукотса, чеккадан бостириб кирган хар кандай ахлатни кабул килиб олаверади. Тилга муносабатда тушкун кайфият шунинг учун хам хавфлидир. Бундай холатдан канча тез кутулсак, шунча яхши. Аллохга шукр, тилимизда узини саклаб колиш кобилияти йук булиб кетмаган, факат бир оз унутилган, ишга солинмаяпти, лекин бор. Тилимиз нарса ва ходисаларга кийналмай от куя олади, хар кандай фикрни, туйгуни ифодалашга хам курби етади. Гап узимизда колган. Бу кобилиятни ишга солиб, тил сандикларини титкилашга ва ота-боболаримиздан колган туркона сузларимизни излаб топишга озгина хафсала керак, холос. Узимиз ялковмиз. Сузлаётганимизда ё ёзаётганимизда, айтмокчи булган фикрларимизни узимизнинг тилимизда хам жаранглатиб ифодаласа буладими-йукми, деб уйлаб куришга-да эринамиз ва тилимизнинг махрам ховлисига суриштирмай-нетмай четдан номахрам ажнабийча сузларни осонгина киритиб юбораверамиз. Натижа нима булди: бугун бир курувчи уста сувокни “штукатурка”, шайинни “уровень”, часпакни “плинтус”, шипни “потолок”, в.х. дейдиган даражага етди; спорт шархловчиси хакамни “рефери”, биринчилик учун уйинларни “чемпионат” (анчадан бери кулланаверганига “чемпионат” сузи хам узбекчалашиб кетган туюлди шекилли, уни ташлаб, якинлардан бери “мундиял”, “плей-офф”га утиб олишди), ун бир метрлик жаримани “пенальти”, уйиндан ташкари холатни “оффсайт”, колокни “аутсайдер” в.х. демокда; кассоб сон гуштини “ляшка”, данданани “пирзола” в.х. дея бошлади; косиб терини “кожа” деса, сотувчи иштонни “шортик” деяпти; кечагина йигилиш бошкарувчиси (раиси) булган одамлар бугун бир юмалаб “спикер”, боглар “парк”, шиппаклар “тапочка” булиб колди; адабиётшунос олим “илми”ни рангли курсатиш учунми, икки гапнинг бирида “эстетик-эмоционал пафос” деб ёзиб, тилшунос эса, тилини курук булиб колмасин деган кайгуда “лингвистик анализ” деб ёзиб энсаларни котиради… Бунака мисоллардан минглабини келтирса булади.
…Хуш, тилни тоза саклаб, обруйини кутариш учун нима ёки нималар килиш керак?
…Энг мухими – тил давлатчилик асосларидан бири эканини хисобга олиб, тилимизнинг бугунги ахволида, хозирги шароитда энг биринчи галда давлат бу сохада уз сузини айтиши, уз химоясига олиши керак, деб уйлайман. Зотан, махсус конун билан тилимиз бундай химояга олинган хам. Энди унинг тозалигини саклаш борасида хам ташаббусни давлат кулга олиши, таъсирчан чора-тадбирлар курилиши лозим.
Бир пайтлар укиган эдим: масалан, Франциянинг тил конунида оммавий ахборот воситаларида буладими, илмий, бадиий асарларда ёки атамаларда буладими, четдан кирадиган сузларга беш фоизлик чегара катъий килиб куйилган. Шундан ортиб кетса, айбли киши жарима тулайди. Мухими – хар бир фаранг энг олдин жаримагача бормасликка, уз тилини асрашга харакат килади, хурмат килишга урганади.
Янги замон, янгича шароитлар тил сохасида хам деярли хар куни янги-янги масалаларни уртага куйяпти. Мана, жой номларини тартибга солиш хакида махсус конун кабул килинди. Жуда керакли ва вактида чикарилган конун. Менга ёкди. Бунинг ижроси эса албатта ва бевосита тил билан булади. Демак, янгича вазиятлардан хамда тажрибалардан чикиб келиб, бугун балки тил хакидаги конунни тубдан янгилашимиз, янада такомиллаштиришимиз лозимдир.
Бунинг устига, кейинги йилларда хаёт имло коидаларига хам жиддий узгартиришлар киритишни такозо этяпти. Тил борасидаги хар бир ишимизни мана шу конун ва коидаларга таянган холда олиб борсак, натижа хам шунга яраша унумли буларди.
Айрим олимларимизда, четдан суз кушилса тилимиз бойийди-ку, кирса нима кипти, деган хато тушунча бор. Бир тилда бор суз устига кираётган ёт суз хеч качон тилни бойитмайди, аксинча суриб чикариши билан боскинчилик килган булади ва мезбон тилни кашшоклаштиради.
…Тил халкнинг огзида яшашини, одамлар бир сузни айтмай куйса, у тил олдинига камбагаллашишини, бора-бора улишини субхатимизнинг бошида айтдик. Чиндан хам, бирор нарса ё ходисага мустакил от куя олмаган тил ожиз ва нотавондир. Аллохга шукр, узбек тилимиз хозир хам жуда унака ожиз, нотавон булиб колгани йук. Унга илгариги кудрати, кобилияти эслатилса, бир силкиниб, тезда узини унглаб олишига ишончим комил. Мана, бир мисол: беш-олти йил бурун бир жияним жуда майда, окиш бир хашаротни “кепакчивин” деб атади. Олдин кепакчивин хакида эшитмаган эдим. Айтишича, бу чивин гузаларга боглик бир сабаб билан кишлокларимизда кейинги замонларда пайдо булибди. Узи кепак заррасидай кичкина, кузга элас-элас куринади, товуши хам йук, лекин чакиши чивинникидан баттар. Шу нарсага хамкишлокларим “кепакчивин” деб от куйишибди. Койил! Хали тилимизда от куйиш кобилияти сунмабди, демак тилимиз улмайди. Кунгилларимизни яйратиб, аклларимизни шошириб то киёматгача яшайди.

Нуруллох Мухаммад Рауфхоннинг “Тил – миллатнинг узаги” номли маколасидан

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …