Главные новости
Главная / Маданият / Гадойликдан олимликкача
<

Гадойликдан олимликкача

gadoylikБуюк хинд уламоларидан Анваршох Кашмирий ёшликларида ота-онадан етим колиб, Дехлидаги Шох Жахон курдирган масжидда гадойлик килган эканлар. Бир куни у кишининг олдиларига бир одам келиб сурабди:
— Углим, туришингдан жуда заковатли болага ухшайсан. Илм укимадингми?
— Илм укитгани менинг ота-онам йук.
— Мен хамма харажатларингга кафил буламан, илм укийсанми?
Уша киши болакайни Махмуд Девбандий хузурига илм урганишга олиб борган экан…

* * *

Анваршох Кашмирий айтадилар: «Мен 137000 китоб укидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёкиб, кул килиб юборса хам заррача парво килмайман. Чунки у ердаги китобларнинг хаммасини ёдлаб олганман».

* * *

Анваршох Кашмирий Хажга борганларида бир кишида «Нурул изох» китобига «Марокул фалох» хошиясини ёзган олимнинг уз дастхати билан колдирган нодир нусхани куриб, эгасидан сураган эканлар:
— Шу китобни менга бир йилга берсангиз. Кейинги йил Хажгача мен бу китобни Девбандда бостириб сизга кайтараман.
— Китобни беролмайман. Мусаннифнинг уз дастхати билан колган…
— У холда бир кечага бериб туринг.
Хазрат бир кечага 500 сахифалик ушбу китобни укиб, ёдлаб олган эканлар. Кейин уни Девбандда бостириб, кейинги йили Хажга олиб келиб солиштиришса, олдинги китобдаги хатоларни хам тузатилган холда чоп килинган экан…

* * *

Анваршох Кашмирий айтадилар: «Аллох таоло менга шунча зехн ато этди-ю, лекин Куръони каримни ёдлашни насиб этмади. Хар йили Рамазонда 30 кун эътикоф утириб, Куръони каримни каримни хатм киламан, деб ният киламан. 30 кун ичида 30 сахифа Куръон укий оламан холос. Бир оятни укишим билан Аллох таоло менинг куз унгимда чеки йук денгиз пайдо килади. У ердаги дурларни тераман деб, шу даражада киришиб кетаманки, натижада яна хатм килолмай коламан. Шунинг учун хам мен Каломуллохни ёдлай олмадим».

* * *

Анваршох Кашмирий «Сахихи Бухорий»га «Файзул Борий» деган шарх ёзиб машхур булиб кетган вактларида дунёнинг энг машхур уламолари (улар орасида Миср муфтийси Рашид Ризо хам бор эди) 300 нафар араб олимлари билан Дехлидаги Шох Жахон масжидига Анваршох Кашмирийни зиёрат килгани келган эканлар. 300 нафар олим билан сурашиб чикканларидан сунг хазрат деворга суяниб, йиглаган эканлар. Шунда Рашид Ризо йиги сабабини сураганда, у зот:
— Бир пайтлар мен шу ерда гадойлик килардим. Бир неча марта калтак хам еганман. Бир пайтлар менга нон бермаган бу гушада илм сабабидан бугун дунёнинг энг забардаст олимлари кулимни упди…
Аллох у кишидан рози булсин!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …