Главные новости
Главная / Жамият / GTL заводидаги жанжал: режаларни узгартирган карантин ва тулган сабр косаси
<

GTL заводидаги жанжал: режаларни узгартирган карантин ва тулган сабр косаси

21 октябрь куни Кашкадарё вилоятининг Гузор туманида жойлашган Uzbekistan GTL заводи ишчилари оммавий тартибсизлик келтириб чикарган эди. Натижада катор масъул ташкилотлар расмийлари вокеа жойида булиб, муаммони келтириб чикарган омиллар бартараф этилишини маълум килишганди.

Куни кеча Энергетика вазирлиги ушбу заводга ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этди. Унда корхона рахбарлари холат юзасидан изох берди.

Enter Engineering компанияси маъмурий директори Темур Абдуллаевнинг изохлашича, ходисага ишчилардаги рухий чарчок сабаб булган.

Темур Абдуллаев (чапда) ва Фахриддин Абдурасулов (унгда)

«Нима руй берганини хамма билди, куплаб видеороликлар таркалди. Хакикий сабаб нимадалигини керакли органлар аниклайди. Агар бизнинг фикримиз суралса, бунга инсонларнинг рухан чарчагани сабаб булди, деймиз.

Одамлар ёзги карантиннинг мураккаб даврини бошидан кечирди. Пандемия даврида умумий асабийлик бор эди. Касаллик тез таркала бошлади, бутун дунё буйлаб ОАВларда ёппа хабарлар хужуми булди. Узбекистондаги йуллар ёпилди, одамлар ишсиз колишди.

Июль ойида курилиш майдончамиз бушаб колди. Хозир купчилик билар, бу ерда бор-йуги 800 киши колди. Одамлар уйида, ишсиз, маошсиз колишди.

Эхтимолли сабаб хакида бизнинг фикримиз хакидаги саволга утсак. Юкорида айтганимдек, бунга рухий чарчок сабаб булган. Карантинда 8-10 кун булиб туриб, шундан сунг курилиш майдончасига ишга чикиб яна иш кунлари ишлашгандан сунг уларнинг вахтаси чузилиб кетди. Лекин бу мажбурий чора эди. Табиийки, айрим кимсалар бу ерда 40-45 кунлаб яшашга мажбур булган. Бу албатта огир.

Бу вокеанинг содир булиши барибир техник муаммо хисобланади, у жиддий эмас, куламли эмас. Бу муаммо ички портлашни келтириб чикарди. Одамларнинг сабр косаси тулди. Сабр косасига сунгги томчи томса, у тошиб чикади. Бу ерда худди шу нарса содир булди», – деди Темур Абдуллаев.

Ишчилар хужумига учраган Enter Engineering компанияси офиси тартибга келтирилган. Бу ерда иш аввалгидек бир маромда кетмокда.

Маълум килинишича, пандемия шароитида ишни ташкил килиш учун заводда кучайтирилган вахта режимига утилган.

«Август ойида заводда ишни тиклаганимиз, одамларни ишга кайтара бошлаганимиздан сунг карантин чоралари тизими жорий этилди. Курилиш майдонига ишга келиш учун биз бу ерни «тозаладик», касаллик юктирганлардан холи «яшил зона» яратдик», – деди Enter Engineering компанияси маъмурий директори Темур Абдуллаев.

Унинг сузларига кура, заводда лаборатория ташкил этилиб, ишчилар ПЗР тестдан утказилган, улар бир муддат карантинда саклангач, иш жараёнига куйилган. Шу сабаб ишчиларнинг заводда булиш муддати 45 кунгача чузилган.

«ПЗР ва антитаначаларни аниклашга доир тестлар текин утказилди. Ва ходимлар карантинда булган чогда хам уларга маош ёзилди.

Маълумот сифатида бир нечта ракам келтириб утаман: пандемия бошидан кечаги кунгача биз 43 мингта ПЗР тахлилларини утказдик. Уртача хар бир одамга 2,5 та тахлил тугри келади. Enter Engineering компанияси лаборатор тахлилларнинг узига 7,5 миллиард сум сарфлади», – деди Абдуллаев.

«Uzbekistan GTL» МЧЖ бош директори Фахриддин Абдурасулов заводда касаллик урчиган вактда 800дан зиёд ишчида коронавирус аниклангани, улар хам завод хисобидан даволанганини кушимча килди.

Маълум килинишича, айни дамда заводда 12 мингдан зиёд ишчи ишламокда. Уларнинг ичида хорижликлар хам бор. Бош пудратчи Enter Engineering булса, субпудратчилар билан кушиб хисобланганда компания ва фирмалар сони 13 та.

Уларнинг орасида ишчиларга маош бермайдиганлари хам булган. Расмийларга кура, ана шундай фирмалардан бири – «Yes» махаллий хамда бангладешлик ишчиларни ишсиз ва маошсиз колдирган.

«Yes компанияси пудратчиларимиздан бирининг субпудратчиси эди. Биздаги аник ахборотга кура, Yes компанияси бунак сифатида пул олган ва охиригача ишлаб бермаган, пулни сундирмаган ва пандемия бошланишида компания рахбарияти кочиб кетган.

Махаллий ва хорижий ишчиларнинг бир кисми ишсиз колиб кетган. Шунчаки, уларни ишсиз колдириб, GTL худудида такдир хукмига ташлаб кетишган. Yes’нинг барча яхши мутахассислари, ишчиларининг катта кисми Enter Engineering’га ишга утди.

Бангладеш фукароларини хам ишсиз колдиришган. Бангладеш Республикасидан келган 80 нафар ишчи бегона мамлакатда ишсиз ва маошсиз колиб кетган, иш берувчи йуколган. Биз элчихона билан гаплашдик, улар биздан илтимос килишди ва бугунги кунда Enter Engineering компаниясида ишлашмокда.

Колганларнинг масаласини Yes рахбариятидан сураш керак. Умид киламанки, улар пайдо булишади ва узлари ишга олган одамларнинг маошларини тулаб беришади», – деди Темур Абдуллаев.

Хозир заводда ишни ташкил килиш кайта куриб чикилган. Темур Абдуллаевнинг айтишича, катъий карантин бекор килинган. Завод ва пудратчи компания рахбарлари ишчилар билан сухбатлашишган, уларнинг талаблари инобатга олинган. Масалан, ишчиларнинг овкатлантириш масаласи хам кайта куриб чикилган; меню «кучайтирилган».

«Вазиятни тахлил килдик, ургандик. Куп нарсанинг туб мохиятига етдик. Бугунги кунда биз куйидаги кадамларни куйдик:

Бугун маълум бир тахдидларга карамасдан, карантин тулик тугатилди. Биз уни бекор килдик. Факат курилишга киришда ПЗР-тахлил колади. Лекин ходимларни карантинда саклаймиз деб вакт йукотмаймиз.

Вахтани хам катъийлаштирдик. 22 иш куни ва 8 кун вахталар ораси таътил куни булади. Яъни пандемиягача амалда булган шароитга кайтдик.

Овкатланиш масаласида хам мурожаатлар булди. Биз уни хам ургандик. Таомлантириш буйича пудратчиларимиз билан тушунтириш ишлари олиб бордик. Тушлик вактида кучайтирилган овкатланиш, кушимча меню ташкил этдик. Менюнинг узи хам хисобий килинган, энергетик куввати 4000 калориядан зиёд», – деди Абдуллаев.

У Enter Engineering маошларнинг кечиктираётгани ёлгон ахборот эканини айтиб, компания сентябрь ойи маошини хам тулик узиб булганини таъкидлади.

«Мен шархларни укиб колдим, биз гуёки ойлик маошларни уз вактида туламаётган эканмиз. Бу хато караш ва ёлгон. Асло ундай эмас. Ой тугагач, дастлабки 15 кун бажарилган иш хажми хисоблаб чикилади. Бу вакт ичида табеллар ёпилади, мехнат хаки хисоблаб чикилади. 15-сана соликларни ёпиш куни. 16-дан 30-санагача биз маошларни тулаймиз.

Сентябрь ойи маошига келсак, бу ойда хам 1-15 санада хисоб-китоб олиб борилган. 16-дан 30-санагача тулов. 23-санагача сентбярь ойи маоши тулик тулаб булинган», – деди у.

Журналистлар кучайтирилган вахта шароити мехнат конунчилигига нечоглик мослиги тугрисида савол беришди. Темур Абдуллаев барчаси конун доирасида булганини таъкидлаб, хатто хозир хам кетма-кет ишлаб, купрок пул топишни истаётган ишчиларнинг узлари таклиф билан чикиб туришганини кушимча килди.

Мазкур GTL заводи – жахонда шу турдаги бешинчи завод булиши кутилмокда. 2017 йилда бошланган курилиш ишлари айни пайтда 91 фоизга якунланган. Курилиш декабрь ойида тула якунига етиши режалаштирилган.

Пресс-тур давомида ишчиларнинг овкатланиш, ишлаш ва яшаш шароитлари билан таништирилди.

Вахта шахарчаси комендантларидан бири Дилшод Хамроевнинг айтишича, бу ерда 12 минг ишчи истикомат килади. Оддий хоналарда 10 нафар ишчи яшайди. У ходимлар учун 3 та медпункт, 7 та ошхона ва спорт майдонлари фаолият курсатаётганини таъкидлади.

Мухтасар килиб айтганда, завод рахбарлари ва курилиш учун масъуллар бундай норозилик утган 4 йил ичида илк бор руй берганини таъкидлаб, буни пандемия шароитида талаблар кучайтирилгани боис ишчиларда рухий босим кучайгани билан изохлади. Ошхонада санок олиб борувчи курилманинг кутилмаганда бузилиши эса сабр косасига томган сунгги томчи булган.

Маълум булишича, Enter Engineering касаба уюшмаси рахбариятида узгаришлар килинган. Завод пандемиягача булган иш режимига кайтмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pYpSFshmvYVYk9uFbXGTAL6cMOdqhZ_J

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга …