Главные новости
Главная / Маданият / ГАЗАБЛАНМА
<

ГАЗАБЛАНМА

gazabГазаб, жахл, кахр каби рухий холатлар айнан жанжаллик вазиятларда куплаб вужудга келиши учун имкон катта булади. Томонлар тукнашувининг психологик-рухий натижаси, узга томонга нисбатан куккис шаклланган хис-туйгу, узини мухофаза килиш ёки узга одамга босим ва тазъйик утказиш усули сифатида газаб, жахл, кахр жанжаллик вазиятларнинг одатдаги хамрохи хисобланади.
“Улиб булдим-ку?! Яна нима керак узи сенга?!” Шундай жумлаларни ишлатган одамга эътибор билан бир каранг. Одатда, бундай сузларни ишлатишга мажбур булган одам хис-туйгулари нихоят даражада таранглашган, у рухан чарчаган ва танг ахволда, бундай одам уз ички туйгуларидан кайга кочишни, уларни кандай килиб жиловлаб олишни билмаётган одам булади. Рухий танг ахволдаги одам узининг мана шу холатини хар доим хам узи тугри англайвермайди. Шу боис, мана шундай ибораларни ишлатган инсонга эътиборлирок булиш талаб этилади.
Газаб, жахл, кахр шундай хис-туйгуларки, улар хакикатан хам газаб ичидаги одамга хам, газаб йуналтирилган одамга хам жуда катта салбий таъсир, айникса, унинг саломатлигига жуда салбий таъсир утказади. Тез-тез газабланадиган одамлар ва мана шундай тез-тез бировларнинг газабини узига кабул килган одамлар хам хаётдан олдинрок куз юмадилар.
Нима учун шундай булади? Газаб, жахл, кахр – оддий хис-туйгулар эмас. Инсон газабланаётган вактида унинг организми жуда катта ички галаён, босим, жисмоний, рухий, психологик холат замирида ётган кимёвий узгаришларни бошидан кечиради. Энг аввалги узгариш мияда содир булади. Мия бош кобиги инсон атрофидаги булаётган ва махсус тарзда унга каратилган минглаб ахборотларни синчиклаб урганишга йуналтирилган. Мия мазкур ахборотларни тартиблаштиради. Шу каторда мия инсоннинг турли хис-туйгулари каторида газаб, жахл ва кахр хисларини хам бир маромда ушлаб туришга сайи-харакат килади.
Инсон мияси “бу одам газабланяпти”, “унинг газаби менга каратилган” ёки “мен газабдаман”, “менинг жахлим чикяпти” деган хулосаларни килиши билан мия адреналин моддасини ишлаб чикарувчи безларга буйрук етказади. Адреналин безлари мия килган хулосаларга мувофик равишда организмга анчагина микдорда адреналин суюклигини чикаради. Организмга чикарилган фавкулодда адреналин сабабли юрак уруши кучаяди ва тезлашади. Адреналин инсон шаклланишида жуда зарур булган моддаларда хисобланади.
Адреналин инсонга унинг атроф мухит билан булган курашларида куркмаслик, жасурлик, катъият, карши тура олиш, хужум килиш, узини химоя килиш учун кумак берган. Инсон йирткич хайвонни улдираётган вактида адреналин унга куч бериб турган, йирткич хайвон улдирилгандан сунг адреналин моддаси уз функциясини бажариб булганлиги сабабли у организмдан чикиб кетган. Аммо биз газаблангандаги, жахлимиз чикканидаги, кахримиз келганидаги организмда вужудга келган адреналин моддаси уз-узидан организмда чикиб кета олмайди. Шу боис, соглом турмуш тарзи билан шугулланиб яшаётган одамлар турли спорт турлари оркали ортикча адреналинга карши уз организми фаолиятини мувофиклаштириб турадилар.
Адреналин газаб жараёнида узига хос узгаришларни амалга оширади. Газаб жараёнида танамиз харорати кутарилади. Бизнинг тана кон босими ундаги кон микдорига боглик булади. Газабланганда кон микдори купаяди ва веналаримиз деворларига унинг кучли босими таъсир эта бошлайди томирлари деворлари кон босими билан кураша бошлайди. Кон босимининг кучли босимга карши улар туриб бериши лозим булади. Аммо инсон мунтазам газабланаверса, кон томирларига булган тахдид ва босим хам кучайиб боради. Натижада томирлар деворлари емирила бошлайди.
Ёш организмда емирилган томир деворларини махсус ишлаб чикиладиган холестерин моддаси тиклаш учун ишлатилади.томир деворларини кайта тиклаш максадида холестерин моддаси купрок ишланади. Аммо ёш улгайган сайин ортикча холестерин томир деворларида туплана бошлайди. Организмда моддалар алмашуви бузилади. У организмнинг ёг йигишига, кон томирларининг огирлашиб колишига, томир деворларининг бир текис булмаслигига олиб келади. Охир окибатда, томир юрак системаси касалликларининг келиб чикишига сабаб булади. Кон томири холестеринга тулиб кетиб, шу асосида кон босими кучайиб кетса, юрак хуружлари вужудга келиши хам мумкин. Газаб, жахл ва кахр каби хиссиётлар эса мана шундай холатларнинг кучайиб кетиши учун асос булиб хизмат килади. Газаб ва жахл ошкозон яраси, доимий бош огриклари, саратон, юрак-кон системасининг турли касалликларини келтириб чикариши мумкинлиги илмий исботланган.
Шу боис – энг аввало тинчланинг. Уз газаб, жахл ва кахрингизни енгиб утишга урганинг. Уларни жиловлай билинг. Уларнинг узингиз ва узгалар саломатлигига рахна солишига йул куйманг. Инсон хулк-атворини газаб, жахл ва кахрдан поклаш сизни жуда куп нохушликлардан саклаб колади ва бахтли хаётингиз учун яхши замин булиб хизмат килади.

Муслим АТАЕВ,

Узбекистон мусулмонлари идораси Фатво булими ходими

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …