Главная / Жамият / ГАИ: Огохлантириш деймиз, аммо жарима солаверамиз

ГАИ: Огохлантириш деймиз, аммо жарима солаверамиз

Сунгги пайтларда Ички ишлар вазирлиги, ИИВ ЙХХББ матбуот хизмати вакиллари иштирокида куплаб матбуот анжуманлари уюштириляпти. Уларда йул харакати коидаларига киритилаётган узгартириш ва кушимчалар буйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар, ахолини, ОАВ вакилларини кизиктирган саволларга жавоблар берилмокда.

Бундай анжуманларда соханинг етакчи ходимлари бир гапни такрорлашни хуш куришади – бизнинг максадимиз жазолаш, жаримага тортиш эмас, огохлантириш, тушунтиришлар оркали йул харакати хавфсизлигини таъминлаш!

Албатта, вазирликнинг юкори мартабали вакиллари чиндан хам шундай улуг максадларни кузлашар, аммо куйи бугинларда ишловчи ходимларнинг максади бошкачарок эканлиги куп холларда аён булиб колади. Эътиборингизни куйидаги видеолавхага, пойтахтнинг Мукимий кучасидаги холатга каратмокчимиз.

Видеолавха ижтимоий тармоклардан олинди.

Маълумки, 15 апрелга кадар хам “Халклар дустлиги” саройи томонидан Бунёдкор кучаси буйлаб харакатланиб келиб, Мукимий кучасига бурилган хайдовчиларнинг аксарияти биринчи бурилиб олиш жойидан ортга кайтишни (“разворот” килишни) режалаштиришади. Харакат тигиз, куприк остидан бурилиш йук, хамма уша жойдан бурилиб олишни истайди. Аммо (тахминан) кеча, 16 апрель куни бу жойда ортга кайтиш мумкин эмаслиги, харакат факат тугрига йуналишини англатувчи белги куйилган, эскиси эса олиб ташланган.

Бу йулдан мунтазам фойдаланувчи хайдовчиларнинг деярли 90 фоизи инерция буйича бурилмокдалар ва белгига эътибор бермай, узлари билмаган холда коидани бузмокдалар. Куприкка етмасдан эса оз эмас, куп эмас 4 нафар “гаи” ходими кули-кулига тегмай коидабузарларни “овлаш” билан овора. Уларнинг бирортаси белги алмаштирилган жойга бориб энди “разворот” такикланганини тушунтириш, “кизил таёги” билан харакатни тугрига йуналтириш хакида уйламайди. Айнан коидабузарликни кутади ва белгини курсатиб, айбни буйнига куйиб, баённома расмийлаштиради (бошка “чора”лар куриши хакида кулидан тутмаганимиз сабаб жим туришни афзал билдик). Яна камига бирданига 5-6 автомобилни тухтатиб олиб, харакатга халакит беришади.

ЙХХХ ходимининг биринчи вазифаси жазолаш эмас, коидабузарликнинг олдини олиш эмасмиди?

Энди танганинг иккинчи томонига эътибор каратамиз. Бугун, 17 апрель кунидаги кузатувимизда айнан уша жойда “гаи” ходимларини курмадик. Хайдовчиларнинг аксарияти бу жойда ортга бурилиш мумкин эмаслигидан хабар топишгани аник. Лекин уларнинг купчилиги “гаи” йуклигини билиб, шартта бурилишяпти ва у томонда харакатланиб келаётган окимга кучли хавф тугдирмокдалар.

Ха, карс икки кулдан чикади. ЙХХХ вакиллари бизни жазолаш пайида, бизнинг хам йулларда харакатланиш маданиятимиз шунга мувофик хамон роса оксамокда…

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …