Главные новости
Главная / Спорт / «Футболдаги энг зур авлодни бошкарганман» – испан футболи гегемонлиги, «Реал» ва Перес хакида Висенте дель Боске билан сухбат
<

«Футболдаги энг зур авлодни бошкарганман» – испан футболи гегемонлиги, «Реал» ва Перес хакида Висенте дель Боске билан сухбат

Kun.uz янги лойиха бошлади. Унда мухлисларга испан футболига оид кизикарли курсатувларни такдим этиб борамиз. Лойиханинг илк сонида Испания миллий жамоси билан жахон ва Европа чемпионлигини кулга киритган, «Реал»ни ЕЧЛ чемпионлигига олиб борган, дунё футболининг афсонавий мураббийи Висенте дель Боске билан сухбатлашдик. Мураббий вакт ажратиб бизнинг саволларимизга жавоб берди.

«Реал» бу мавсумда кандай чемпион булди?

Умрининг 30 йилини «Реал» клубига багишлаган дель Боске билан сухбатимизни табиийки «Реал» хакидаги савол билан бошладик. Мураббий собик жамоаси жорий мавсумда кандай килиб чемпионликни кулга киритгани хакида гапирди: «Ла Лигани пандемиядан олдинги ва кейинги даврга булиш мумкин. «Реал» рестартдан кейин 10та уйинда галаба козониб, хакли тарзда чемпион булди», деб кискагина жавоб берди мураббий шогирди Зидан мураббийлигидаги жамоа чемпионлигига.


Фото: Reuters

Висенте дель Боске фаолияти давомида миллий жамоадаги ишидан купрок мамнун булганми ёки клубдаги фаолиятиданми? Бу хакда мураббий шундай деди: «Футболчилик фаолиятимни якунлагач, бутун умримни «Реал»да болалар мураббийи булиб утказсам керак, деб уйлардим. Очиги, бошида узимни профессионал мураббий сифатида тасаввур килолмасдим. Кутилмаганда «Реал» бош мураббийи истеъфога чикарилди ва мен вактинча мураббий булдим. Болалар футболида 7 йил давомида яхши мутахассис булиб етишдим деб уйлайман. Профессинал мураббийликда хам 4 йил «Реал»да, 1 йил «Бешиктош»да, 8 йил миллий жамоада ёмон ишламадим. Мендан сиз яхши футболчи булганмисиз ёки яхши мураббий деб сурашса, шубхасиз, яхши футболчи деб жавоб бераман», деди мураббий.

Испан мураббийлари эволюцияси

Дель Боске миллий жамоа ва клуб мураббийи булишнинг фаркини тушунтирди: «Миллий жамоада футболчилар жуда киска вакт давомида бизнинг ихтиёримизда булишади. Киска вактда уларни клубдаги каби тайёрлашимиз керак булади. Биринчидан, миллий жамоада футболчилар билан шахсий муносабатни йулга куйиш керак, иккинчидан ахил жамоани шакллантириш хам мухим. Миллий жамоага кайси клубдан купрок футболчи келгани хам ахамиятли. Чунки тайёргарлик жараёнида кайси клубдан футболчи куп булса, шундан келиб чикиб режа ишлаб чикилиши мумкин.

Купчилик миллий жамоага уша вактда энг яхши спорт формасида булган футболчилар чакирилиши керак деб уйлайди, лекин бу фикрга кушила олмайман. Чунки миллий жамоада давомийлик булиши керак. Хар йигинга хар хил футболчилар келаверса, якдил жамоа йигиш кийин булади», дейди Висенте дель Боске.


Фото: El Confidencial

АПЛда санокли инглиз мураббийлар ишлаётган бир вактда Ла Лигада 15-17 нафар махаллий мураббий ишламокда. Испан мураббийлар бугун дунёнинг куплаб кучли чемпионатларида муваффакиятли ишламокда. Дель Боске испан мураббийларининг устунликлари хакида гапирди: «Испания футбол федерациясида мураббийлар тайёрлаш жуда тугри йулга куйилган. Бугун Испаниянинг юкори дивизионидан бошлаб куйи лигаларигача испан мураббийларининг дастхатини куриш мумкин ва бу жуда яхши. Олдинлари испан мураббийлар хорижда ишлашасди, лекин охирги йилларда Хосеп Гвардиола, Кики Санчес Флорес, Хулен Лопетеги, Рафаэль Бенитес каби мураббийлар хорижда хам яхши натижалар кайд этишди».

Дель Боске Осиё хамда Европа футболи уртасидаги фаркни киска ва аник килиб тушунтириб берди: «Хозир футбол ривожланмокда ва уни минтакаларга ажратиш керак эмас деб уйлайман. Осиёлик футболчилар жисмоний ва техник жихатдан европалик футболчилардан колишмаслиги мумкин, лекин улар уйинни тушуниш ва тактика борасида европалик футболчилардан бироз оркада. Аммо бу фарк футболдаги глобаллашув фонида камайиб бормокда».

Испания кандай килиб дунё футболи гегемонига айланди?

2008 йилдан бошлаб Испания футболи дунёда гегемонга айланди. Дель Боске бу кандай содир булганини тушунтирди: «Бунга куп омилларни сабаб килиб келтириш мумкин. Хусусан, олдинрок гаплашганимиз мураббийлар тайёрлашни. Испан мураббийларининг хорижда ишлаши бизга ёрдам берди. Узи мураббийликда хеч кандай чегара булмаслиги керак. Масалан, менинг мураббий булишимга югославиялик мураббийлар сабабчи булишган. Испания футболининг ривожланишида ташкилий масалалар, шифокорлар, физиотерапевтлар ва бошка омилларни хам сабаб килиб курсатиш мумкин. Буларнинг барчаси йигилиб Испанияда ажойиб футбол маданиятини шаклланди. Натижада 2008 йил Луис Арагунес бошчилигида юксак техникали футболчилардан иборат миллий жамоа тузилди».

Дель Боске «Реал» ва «Барселона» футболчиларини кандай килиб битта ахил жамоада бирлаштира олганини тушунтирди: «Биласизми, бу икки жамоанинг ракобатидан испан футболи факат ютди. Улар миллий жамоага келганда миллий жамоа манфаати учун ракибликни унутиши кераклигини, миллий жамоанинг галабаси хамма учун фойдали булишини тушунтиришга уриндик ва куп холларда буни уддаладик».

Висенте дель Боскенинг айтишича, миллий жамоага бир жамоадан купрок футболчининг чакирилиши жуда яхши. Чунки улар иштирокида жамоавий уйинни шакллантириш осон кечади: «Бу жуда яхши, чунки улар миллий жамоага тайёр холда келади. «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Валенсия» каби клубларда футболчиларнинг техникаси ва даражаси бир-бирига якин булади. Гранд жамоалар хужум килаётганда кичик буш зоналарга хужум килишга, химояланаётганда эса катта худудни химоялашга одатланган буладилар. Уйин вактидаги 4-4-2 каби схемаларни расмлардагина куришимиз мумкин, майдонда эса улар узгариб боради.

Гранд жамоалар каттик химояланадиган жамоаларга карши уйнашга одатланган булишади, максад – кандай килиб булса хам химояни ёриб утиш. Шу сабаб катта жамоалар футболчиларининг даражаси бир-бирига якин булади. Бир клуб футболчиларининг миллий жамоа асоси булиши бизнинг уйин куришимиз учун кулай эди. Футболда тактик билимлар жуда мухим усиз уйин тузиб булмайди. Уз навбатида ахил жамоа тузиш энг мураккаб жараён. Мен ажойиб ва энг зур футболчилар авлодини бошкариш бахтига муяссар булганим учун бу борада муаммога дуч келмаганман», дейди мураббий.

Хужумчисиз голлар ёгдириш санъати

Испания 2012 йил Европа чемпионатида деярли соф хужумчисиз уйнаб, чемпион булганини эсласангиз керак. Мураббий фаолиятидаги тактик узгаришлар хакида гапириб берди: «Фаолиятим давомида куплаб тактик услубларни куллаганман. Масалан, «Реал» билан «МЮ»га карши уйнаганимизда. Ушанда уларда чап канотда Гиггз, унг канотда адашмасам, Бекхэм уйнаган. Улар уз канотидан куп хужум килишарди. Ушанда уч нафар марказий химоячи билан уйнаб, галаба козонганмиз. 2000 йил «Валенсия»га карши ЕЧЛ финалида хам тактик узгаришлар сабаб галабага эришганмиз. Баъзан мен хам 4-4-2 тактикасидан фойдаланганман.

Соф хужумчисиз хам уйнаганман. Испанияда Вилья ва Торрессиз уйнаган уйинларимиз энг яхшилари булган. Масалан, 2012 йилги Европа чемпионати. Ушанда бизда хужумчи ролида Иньеста, Давид Силва ва Фабрегас пайдо буларди. Уларда аник позициянинг узи йук эди. Биз хужумчисиз уйнаганда купрок имкониятларга эга булардик. Ушанда соф хужумчисиз галаба козонмаганимизда кандай танкид килишларини тасаввур килаверинг».


Фото: FIFA

Испания 2010 йилги жахон чемпионатида голиб булгани ёдингизда. Ушанда «Кизил фурия» мусобакани Швейцарияга карши маглубият билан бошлаганди. Мураббий уша биринчи уйиндан кейин нималар булганини тушунтирди: «Биз саралашнинг барча 10 уйинида галаба козондик ва дунё бизнинг услубимизни тан олди. Биринчи уйиндан кейин куп уйладим, каерда хато килаётганимни тахлил килдим. Йигитлар билан уйиндан кейин вазиятларни тахлил килдик ва 9та голли вазиятдан фойдалана олмаганимизни санадик. Футболчиларга барчаси кутилмаган натижа булганини тушунтирдим ва уларга ишончимни курсатиш учун иккинчи уйинда факат битта узгариш килдим. Агар ушанда 6та узгариш килганимда футболчиларда ишончсизлик уйгонгандек булиши мумкин эди. Мен факат Давид Силва урнига Фернандо Торресни туширдим. Бундан ташкари Иньеста жарохат сабаб иккинчи уйинни утказиб юборганди».

Футболдаги катта эволюциялардан бирида шахсан катнашган маэстро дель Боске футболни келажакда кутаётган эволюциялар хакида гапирди: «Хозир футболда дарвозабонларнинг оёк билан уйнаши ривожланиб бормокда. Хужумни айнан дарвозабон бошлашига куп эътибор берилмокда. Шунингдек, канот химоячилариннг урни ошиб бормокда. Бундан ташкари ракиб жарима майдончасига кириб бориш учун камрок тупга тегинишга эътибор беришмокда. Уйлашимча, мана шу уч йуналишда эволюция давом этади».

Узбекистонга тавсиялар

Узбекистон миллий жамоаси хали жахон чемпионатига чикмаган. Бу мусобакада икки марта катнашиб, бир марта чемпион булган дель Боске мундиалга чикиш учун нима килиш кераклиги хакида фикр билдирди: «Бу учун аввало яхши мураббийлар тарбияланиши керак. Уз навбатида улар кучли футболчиларни тарбиялайди. Шунингдек, кучли футбол мамлакатларининг тажрибасини урганиб, кур-курона кучирмаган холда улардан намуна олиш оркали уз услубини ишлаб чикиш керак. Футболни ривожлантиришнинг ягона «сехрли формуласи» мавжуд эмас. Бу учун ишни болалар футболидан бошлаш керак», дейди дель Боске.


Фото: KUN.UZ
Висенте дель Боске

Дель Боске билан сухбатлашиб, ундан Флорентино Перес хакида сурамаслик мумкинми? Йук, албатта. Дель Боске уз вактида у билан бирга ишлаган Перес хакида гапирди: «Перес «Реал»нинг хар кандай рахбарлари каби клубни ривожлантиришга харакат килмокда. У бу борада катта муваффакият козонган. Мен 30 йилдан узокрок «Реал»да ишладим, шу боис бу жамоа хакида ёмон фикр билдира олмайман».

Ҳаққимизда

Яна маълумот

elHMHcNPmH-7ZN0LRhZE8jiDc-GgeLmk

Месси «Барселона»дан кетмокчи. Бу сафар жиддий

«Барселона» афсонаси, аргентиналик хужумчи Лионель Месси карийб бутун футболчилик фаолияти утказган клубидан кетишга карор килди. …