Главные новости
Главная / Медиа / Freedom House «Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори буйича Узбекистонга 0 балл куйди. Бунга асосий сабаблар
<

Freedom House «Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори буйича Узбекистонга 0 балл куйди. Бунга асосий сабаблар

2019 йил 23 декабрь куни президентнинг «Халкаро рейтинг ва индексларда Узбекистон Республикасининг урнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тугрисида»ги фармони билан тузилган Устувор халкаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиклаштириш буйича комиссиянинг 2019 йил якунлари буйича йигилиши булиб утди.

Молия вазирлиги хабарига кура, йигилиш бош вазир уринбосари – молия вазири, Устувор халкаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиклаштириш буйича комиссиянинг раиси – Жамшид Кучкоров бошчилигида булиб утди.

Комиссия раиси, йигилиш иштирокчиларига президент фармон ва карорларида белгиланган устувор халкаро рейтингларда Узбекистон урнининг кутарилиши ахоли фаровонлигида катта ахамият касб этиши ва давлат идораларнинг фаолиятини ушбу рейтинг ва индексларнинг талаблари, бахолаш мезонларидан келиб чиккан холда юритиш максадга мувофиклигини таъкидлади.

Йигилиш давомида Комиссиянинг йил давомида устувор халкаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш буйича бажарган ишлари мухокама килинди ва келгуси йил учун Комиссия фаолиятининг йуналишлари ва режалари белгилаб олинди.

2019 йил давомида устувор халкаро рейтинг ва индексларга бириктирилган катор вазирлик ва идораларда ихтисослашган таркибий булинмалар ташкил этилди, Жахон банки, БМТ Ривожланиш дастури, Жахон иктисодий форуми, халкаро рейтинг агентликлари каби рейтинг берувчи ташкилотлар билан мулокот урнатилишига эришилди.

Бундан ташкари, халкаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш жараёнининг самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш максадида, халкаро рейтинг консультантлари ва экспертлари билан якиндан хамкорлик урнатилди, Узбекистон Республикасининг урнини устувор халкаро рейтинг ва индексларда акс эттириш ва янада яхшилаш учун куйидаги ишлаб чикилган чора-тадбирлар режалари буйича ишлар амалга оширилиб келмокда:

вазирлик ва идораларнинг ташаббускорлигини ошириш буйича;

ИХТТнинг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида Узбекистоннинг урнини яхшилаш буйича;

сиёсий-хукукий рейтингларда Узбекистоннинг урнини яхшилаш буйича;

иктисодий рейтингларда Узбекистоннинг урнини яхшилаш буйича;

Глобал ракобатбардошлик индексида Узбекистоннинг урнини акс эттириш буйича;

Жахон банкининг Бошкарув сифати индикаторларида Узбекистоннинг урнини яхшилаш буйича;

Узбекистон Республикаси иктисодиётининг ракобатбардошлигини ошириш ва хусусий секторда ракобатни кучайтириш буйича чора-тадбирлар режаси.

Шу билан бирга, йигилиш давомида мамлакатимизнинг 2019 йилда халкаро рейтинг ва индексларда эгаллаган урни тахлил килинди.

Рейтинглар 2019 йилда 2018 йил учун бахоланган.

Узбекистоннинг «Коррупцияни кабул килиш индекси»да кулга киритган балл микдори 22 баллдан 23 баллга усганлигига карамасдан, республиканинг индексдаги урни 1 погонага тушди. Бунинг асосий сабаби Тожикистон ва Эритрея давлатларининг индексдаги натижалари мос равишда 21 баллдан 25 баллга хамда 20 баллдан 24 баллга усиб, 161-уриндан 152-уринга ва 165-уриндан 157-уринга кутарилганлигидир.

«Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори буйича Economist Intelligence Unit ва Freedom House ташкилотлари томонидан Узбекистонга «0» балл куйилган. Бунга асосий сабаблар:

фукаролар турар жойларининг бузилиши;

мансабдор шахслар томонидан фукароларнинг хукуклари бузилиши холатлари жазосиз колаётганлиги;

жойларда маиший коррупциянинг мавжудлиги;

суд тизимида конунийлик билан боглик вазиятнинг ёмонлашуви.

Йигилишда Комиссия аъзолари ва масъул тадкикот институтларининг хисоботлари эшитилиб, уларга ушбу жараённи жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириклар берилди.

Алохида эътибор кабул килинган конунчилик хужжатларининг амалиётда етарли даражада татбик этилмаётганлиги, рейтинг берувчи ташкилотларга республикада амалга оширилаётган ислохотлар тугрисидаги маълумотлар этиб бормаётганлиги хамда халкаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда юзага келаётган тусикларни бартараф этишга каратилди.

Йигилиш якунида 2020 йилда амалга оширилиш зарур режаларни, хусусан, республика акс эттирилмаган устувор халкаро индексларга кириш ишларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни хал этиш таклифларини ишлаб чикиш, «Узбекистон Республикаси халкаро рейтингларда» ягона порталини яратиш, халкаро рейтинг ва индексларга таъсир этувчи норматив-хукукий хужжатлар лойихалари ва чора-тадбирлар режаларини экспертизадан утказиш, илмий-тадкикот институтлари хамда олий укув юртлари билан хамкорликни кучайтириш, 2030 йилгача самарадорликнинг энг мухим курсаткичлари буйича таклифлар тайёрлаш, 2020 йил давомида оммавий ахборот воситалари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари учун халкаро рейтинг ва индексларнинг мохиятини ёритиб берувчи семинар-тренинглар ташкил этишни амалга оширишга келишилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

toshkent

Тошкент бошка шахарлардан бошкачарок бошкариладиган булди

Узбекистон президенти Тошкент шахрида бошкарувнинг алохида тартибини жорий этиш буйича хукукий эксперимент тугрисидаги фармонни имзолади. Бу …