Главная / Жамият / Французча соглом пархез коидаларига доир савол-жавоблар

Французча соглом пархез коидаларига доир савол-жавоблар

Профессор, жаррох-онколог ва пархезшунос Анри Жуайо “Соглом овкатланишнинг французча коидалари” китобини ёзиб, такдим этган. Китобнинг асосий гояси – таомни кандай тайёрлаётганинг хакида уйлан. “Лайфхакер” унинг нимани назарда тутгани хакида маълумот берди.

1. “Французча” озикланиш учун нима килиш керак?

Нонушта — куннинг энг мухим таомланиш вакти. У туйимли булиши керак: бу узлаштириш керак булган одат. Уйкуга ётишдан аввал эрталабки меню хакида уйлаб куйинг.

usp8uqwbita3t4homqrgahhlplmfqtao

Нонуштага бир чашка сут кушилган кайнок шоколад ёки бир чой кошик шакар ёки асал кушилган 500 мл кук чой, тошчуп  ва розмарин димламасидан ичинг. Икки булак нон. Бир мавсумий мевадан кушасиз.

Тушлик 13:30га кадар режалаштирилган булса, 9:30 ва 11:00 орасида куритилган мевалар билан бодом ейиш мумкин. Шу билан бирга, сархил мевалардан хам енг.

Тушлик куйидагилардан иборат булиши керак:

  • таом олди – сархил сабзавотлар, дуккаклилар, тухум, ёгсиз пишлок ёки сабзавотли шурва;
  • асосий таом — донлилар + сабзавотлар + балик ёки илдиз экинлар + сутли махсулотлар + яшил сабзавотлар ёки ёгсиз гушт (товук, куён, курка) + сабзавотлар;
  • десерт — сархил мевалар ва пишлок;
  • икки булак кора нон.

Кечки овкат — енгил таом: бир ёки икки мева, зайтун ёги билан аралашган яшил салат, икки булак куритилган нон, бироз бодом.

Профессор тавсиялари

  • Сигир сутидан тайёрланган пишлокларни кунига бир мартадан ортик истеъмол килиш тавсия этилмайди;
  • Мевали творожоклар ва йогуртларга куп кизикманг: уларда купинча шакар микдори юкори булади;
  • Шакар истеъмолини камайтиринг, мевалар ва асал билан кифояланинг.
  • Гуштни печда димланг, печга куйишдан олдин унга шурвадан пурканг.
  • Рагу, гуштли шурва, соусли таомларни истеъмол килишдан олдин тайёрланг.

2. Кай бири яхширок: кайнатиш, димлаш ёки ковуриш?

Таом тайёрлашнинг номакбул усуллари:

  • Грилда – куйган гушт юзасида канцероген бензпиренлар булади.  Махсулотни грилда узок колдирмай, хавфни камайтириш мумкин;
  • Вертелда – зарарли моддалар хосил булишининг олдини олиш учун махсулотни иситиш манбаидан максимал масофада ушлаш керак;
  • Фритюрда – унда канцероген углеводородлар ва бошка моддалар хосил булади. Таом тайёрлашда фойдаланадиган ёгингизни тез-тез алмаштириб туринг;
  • Сувда кайнатиш – витаминлар ва минерал тузлар сувга чикиб кетади. Истисно – шурва кайнатаётган булсангиз.
  • Тезпишарда – унда хам шу муаммо. Харорат 100 даражадан ошса (тезпишарда 105 даражагача ошади), витаминлар парчаланиб кетади.

Таом тайёрлашнинг мукаммал усули – юмшок бугда, 95 даражали хароратда. У хар кандай таомга тугри келади. Махсулотлар табиий таъмини саклаб колади ва яхширок кабул килинади.

Бундай усул гуруч ва бошка донларни пиширишда хам кул келади.

3. Урта ер денгизига хос овкатланиш тури кандай?

Урта ер денгизига хос овкатланиш рационинига мисол:

  • сабзавотлар – хар таомланиш вактида;
  • донларнинг бир тури (гуруч ва бошкалар), нон – хар куни;
  • сархил мевалар – кунига камида 4 махал;
  • пишлок, сут махсулотлари – кунига 1-2 махал;
  • балик – хафтасига 3 марта;
  • дуккаклилар – хафтасига 1-2 марта;
  • тухум – хафтасига камида 5 дона.

Таомланишнинг бу тури рационда туйинган ёгларнинг камлиги, мураккаб углеводлар (мева ва сабзавотлар)нинг куплиги билан ажралиб туради, унда усимлик оксили (донли ва дуккаклилар) купрок, шу минтаканинг узида етиштирилувчи ёки ишлаб чикарилувчи махсулотлар (балик, зайтун ёги ва б.) куп.

Урта ер денгизи пархези юрак-кон томир касалликлари ва саратоннинг барча турларида самарали профилактика хисобланади. Брокколи, брюссель карами, кулупнай, маймунжон, олмалар, киви, кук чой, саримсок кукунида саратонга карши компонентлар мавжуд.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …