Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ
<

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ

Фото: Reuters

Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини утказиш учун база сифатида Франция Альпидан фойдаланган, деб хабар берди Deutsche Welle радиоси.

Радиостанциянинг Le Monde газетасига таяниб билдиришича, Гарб махсус хизматлари ГРУнинг буюртма котилликлар, саботажлар ва махфий агентлар ахборот алмашишда фойдаланадиган “улик почта кутилари” учун масъул булинмасининг 15 нафар ходими Альпдаги базадан фойдаланганини аниклаган.

Айтилишича, ушбу ходимлардан бири ГРУнинг собик офицери Сергей Скрипаль ва унинг кизининг захарланишига алокадор булган. Гарб махсус хизматлари Скрипалларга суикасдни текшириш давомида ушбу гурухнинг изига тушган. Суриштирувда Буюк Британия, Франция, Швейцария ва АКШ контрразведка хизматлари катнашган.

Уларнинг маълумот беришича, Россия агентлари 2014-2018 йиллар оралигида Франциянинг жануби-шаркидаги шахарчаларда куп марта булишган. Улар Молдова, Черногория ва бошка давлатларда фаолият олиб боришган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

swgGBWonoai1fylvJ2Chj-JEJztG4qxc

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги …