elektr-skuterАмериканинг Ford компанияси CES 2018 кургазмасида янги электр транспорт воситасини такдим этди. Аммо у электромобиль эмаслиги такдимот вактида маълум булди. Ford шахар йулларида харакатланиш устида жиддий бош котириб, ёркин ва ихчам Ojo электр скутерларини намойиш этди, деб хабар килмокда Gas2.

Бу кимгадир унчалик хам жиддий булмаган янгилик булиши мумкин, аммо электр транспорти ва скутерлар ишлаб чикариш борасида 5 йил мобайнида янгилик булмагани эътиборга олинса, жиддий ютукдир. Скутер турли рангларда такдим этилган. У соатига 32 км.гача тезликда 40 км масофани босиб утиши мумкин. Скутерни 500 Вт кувватга эгаа электромотор харакатга келтиради. У 130 кг.гача юкни кутара олади.

Мотор шунчалик кучлики, у 18 даража кияликдагии тепаликка чикиш имконини беради. Аккумулятор эса, оддий электр розеткасидан кувват олади.

Кайд этиш жоизки, сунгги вактларда митти электр транспорт воситалари тирбанд шахарларда тобора оммалашиб бормокда. Янги намунадаги батареялар пайдо булиши эса, уларнинг харакатланиш масофалари узайишини таъминлайди.