Главные новости
Главная / Жамият / Фламинго Коракалпогистонга нега учиб келади?
<

Фламинго Коракалпогистонга нега учиб келади?

flamingoКоракалпогистон Республикасининг Муйнок тумани худудида жойлашган Судочье кули турли кушларнинг ватани саналади. У ерни 240 дан ортик турдаги кушлар каторида ажойиб куш – фламинго хам макон килган, деб ёзмокда УзА.

Фламинголар, шунингдек, Коракалпогистоннинг яна бир неча худудида – Возрождение ороли, гарбий Коратеран кули, Шегекул (Междуречье сув саклагичи), Сарикамиш кули, Амударёнинг унг киргоги, Жалтирбас кулида учрайди.

Орнитолог олимларнинг фикрича, махаллий тилда кизилгоз деб номланувчи фламинго кушлари Коракалпогистондан асосан учиб утиш, узок сафар олдидан озикланиш учун фойдаланади. Лекин коракалпогистонлик орнитолог олимлар 2014 йилда Судочье куллар тизимида олиб борган тадкикотлар вактида фламингонинг катта уяловчи колониясини топган эди.

Фламингонинг асосий озукаси майда кизил артемия ва унинг тухуми (цистаси) саналади. Бундан ташкари, фламинголар моллюскалар, хашарот личинкалари ва курт-кумурска билан хам озикланади. Улар озукасини сувнинг саёз жойларидан кидиради. Фламинго уялаган сувида озикланиши хам мумкин, лекин озука кам булса, бошка жойга учиб бориб (30-40 хатто 50-60 км.), яна кайтади.

Орол денгизида артемия жонзотларини овлаш билан шугулланувчи «Аральская аквакультура» корхонаси директори Владимир Часовниковнинг таъкидлашича, бахор-куз ойларида Орол денгизи киргокларида фламинго тудаларини учратиш мумкин. Фламинголар бу ерга якин Судочье кулидан келиб, артемиялар тутади.

Энг кизиги, фламинголар ушбу артемиялар билан озикланиб, танасига ёг йигади, натижада пушти рангга кира бошлайди. Улар айникса, купайиш вактида артемияни купрок тановул килади.

Фламинго Узбекистон Кизил китобига киритилган 40 турдаги кушларнинг бири хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …