Главные новости
Главная / Сиёсат / Fitch Ratings рейтинг агентлиги Тошкентга “Баркарор” прогнози билан “BB-” рейтингини берди
<

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Тошкентга “Баркарор” прогнози билан “BB-” рейтингини берди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги Тошкентга суверен рейтинг даражасида “Баркарор” прогнози билан узок муддатли “BB-“ рейтингини берди. Бу хакда Тошкент хокимлиги матбуот хизматида маълум килинди.

19 июнда хокимликда шахар рахбариятининг Fitch Ratings’нинг Россия/МДХ ва Кора денгиз минтакаси буйича худудий рахбари Дмитриев Сурков билан Тошкентга рейтинг берилишига багишланган учрашуви булиб утди.

Бундай бахо Тошкент умуман олганда баркарор ва ижобий, истикболли молиявий вазиятга эга шахар эканлигини англатади.

hjds7ghq8gbru5pamvod-j3yclaa7hoy

Тошкентга бундай рейтинг биринчи марта берилмокда ва унинг мавжудлиги пойтахтга куйида имкониятларни беради:

– шахар хакида маълумотлар таркатиш, макбулрок имиж ва ном яратиш;

– йирик корпорациялар, молиявий тузилмалар, давлатлар ваа халкаро ташкилотлар томонидан шахарга кизикиш пайдо булиши хисобига потенциал инвесторлар доирасини кенгайтириш;

– кредиторлар билан кредит линиялари такдим килиш шартларини узгартириш максадида музокаралар олиб боришни енгиллаштириш;

– узок муддатли лойихаларни амалга ошириш молиявий шартларини енгиллаштириш;

– шахар номзодининг бирор танлов, мисол учун, катта куламли иктисодий, маданий ёки спорт тадбирини ташкиллаштириш хукукини олиш учун имкониятларини ошириш.

Fitch Ratings АКШ корпорацияси булиб, биринчи навбатда Standard & Poor’s ва Moody’s рейтинг агентликлари билан бир каторда учта энг нуфузли халкаро рейтинг агентлигидан бири сифатида маълум. Fitch Ratings каби агентликдан ижобий рейтинг олиш инвесторлар учун у ёки бизнес, шахар ёки давлатнинг молиявий ишончлилиги кафолати хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

x6DOyp42oKcEeCFPQctN2TXkUw76mCcB

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …