Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Fiat Chrysler ва Peugeot компаниялари бирлашиш хакидаги келишувни имзолади
<

Fiat Chrysler ва Peugeot компаниялари бирлашиш хакидаги келишувни имзолади

Fiat Chrysler (FCA) концерни ва Peugeot, Citroen хамда Opel автомобил брендларини бирлаштирувчи PSA француз гурухи аввал эълон килинган бирлашиш хакидаги келишувни имзолади. Бу хакда PSA сайтидаги баёнотда маълум килинган.

Аввалрок компаниялар 50/50 шаклида тулик бирлашиш устида ишлашга келишиб олгани маълум булганди. Бирлашиш амалга оширилгач, икки концерн акциядорлари янги компаниянинг 50 фоиздан акцияларини олишади. Янги компанияга PSA бош директори Карлос Таварес рахбарлик килади. Fiat Chrysler бошкарув раиси Жон Элкан эса компаниянинг директор кенгаши раиси булади.

Икки томонга янги автомобил моделларини ишлаб чикиш ва машиналар ишлаб чикариш харажатларини кискартиришга имкон берадиган келишув 12-15 ойда амалга оширилиши тахмин килинмокда. Икки концерннинг бирлашиши натижасида бозорда 48 млрд долларлик капиталлашув ва йилига 190 млрд долларлик тушумга эга автогигант пайдо булиши кутилмокда. Йилига 8,7 млн дона машина ишлаб чикарилиши эса ушбу компанияни Volkswagen, Toyota ва Renault-Nissan’дан кейин 4-ракамли компанияга айлантиради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3Bi4xtcUxrvzkd9d7PdrlS7OKiNETbdp

«Камал»да колган 9 оила: уларни «Узбекистон темир йуллари» ёки Паст Даргом хокимлиги куткара оладими?

Бу оилалар яшаётган уй темир йулдан бир неча ун кадам нарида. Хар сафар поезд утганда, …