Главные новости
Главная / Жамият / Фермерларни калтаклаган милиция бошлиги устидан суд бошланди
<

Фермерларни калтаклаган милиция бошлиги устидан суд бошланди

8 ноябрь куни Самарканд вилояти Ургут тумани жиноят ишлари буйича судида Кашкадарё вилояти Карши тумани ИИБ собик бошлиги Жахонгир Ражабов устидан махкама бошланди. Суд мажлиси жиноят ишлари буйича Карши тумани суди биносида булиб утмокда.

Судда жабрланувчи сифатида иштирок этаётган фермерларнинг айтишларича, биринчи суд кунида собик милиция бошлиги килган ишларидан пушаймонлигини айтиб, кечирим сураган.

Жахонгир Ражабов Узбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми (Хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чикиш) билан айбланмокда.

Жиноят иши материалларида Карши тумани ИИБ собик бошлиги Жахонгир Ражабовнинг тумандаги бир неча фермерни мунтазам калтаклагани, мансаб ваколатини суиистеъмол килиб, талон-тарожликка кул куйганига оид эпизодлар курилмокда.

Суд мажлисида иштирок этган фермер Бахриддин Тураевнинг айтишича, махкамада айблов хулосаси укиб эшиттирилган, гувохлар курсатмалари тингланган:

– Милиция бошлиги бугдой плани бажарилмагани учун бизни мунтазам калтаклаб келганини судга айтдик ва унинг харакатларига конуний чора куришини сурадик. Судья Жахонгир Ражабовдан хам нега фермерларни калтаклагани сабабини суради. У давлат планини бажариш учун килганман, деди. Судья планни бажариш учун калтаклаш керакми, деб сураса, Жахонгир Ражабов пушаймонман, тан оламан, мени кечиришсин, деди. Шундай килиб, суднинг биринчи иш куни тугади”, дейди фермер.

Унинг айтишича, навбатдаги суд мажлиси 13 ноябрь куни булиб утади.

Собик милиция бошлиги айбланаётган Жиноят Кодекси 206 моддасининг биринчи кисми суд мажлисида уз тасдигини топса, “у энг кам ойлик иш хакининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланиши” мумкин.

Карши тумани ИИБ собик бошлиги Жахонгир Ражабов бугдой режасини бажролмаётган фермерларни бир сафга куйиб, мунтазам калтаклаб келганлиги хакида Озодлик жорий йилнинг 27 июнида хабар берган эди.

“Абдугафуров Мухаммад” фермер хужалиги рахбари¸ 33 яшар Рахматулло Хужамуродов район милицияси рахбари зуравонлиги хакида шундай деган эди:

– Бундан 10 кунча олдин участковой мени Халима опа фермернинг дала шийпонига олиб борди. Унтача фермерни олиб келишган экан. Хаммамизни бир катор килиб сафга териб куйишди. Милиция бошлиги Жахонгир Ражабов келди-да, бир четдан “режани бажардингми”¸ деб сурай бошлади. Кимдир 10 тонна, кимдир 15 тонна етмади, дейиши билан кулочкашлаб юзимизга ура бошлади. Кулокнинг тагига, башарага икки кули билан икки тарафдан ураяпти, деган эди Озодлик билан 27 июнь куни гаплашган фермер.

Узбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати шу йилнинг 9 июлида Карши туман Ички ишлар булимининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши кузгатилганини хабар килганди.

Озодлик суд мажлисини кузатиб боради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3TcsCKyeEK4dlxIh2RC0LqlEjOA_TCDj

Энергетика вазирлиги: аклли хисоблагичлар электр энергияси учун туловни 99 фоизгача оширди

Энергетика вазирлигида мамлакатда АСКУЭ тизимини жорий этиш буйича асосий хамкор хисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» …