Главные новости
Главная / Жамият / Фаргонада бирваракайига судланган 22 нотариус адлия тизимидан узларини оклашни сурамокда
<

Фаргонада бирваракайига судланган 22 нотариус адлия тизимидан узларини оклашни сурамокда

Адлия вазирлиги Нотариат ва Кадрлар бошкармаси фаргоналик нотариусларнинг Озодликка йуллаган мурожаатига муносабат билдиришни истамади.
Адлия вазирлиги Нотариат ва Кадрлар бошкармаси фаргоналик нотариусларнинг Озодликка йуллаган мурожаатига муносабат билдиришни истамади.

2016 йилда кетма-кет фирибгарликда айбланиб¸ бир хил хукм билан катта микдордаги жаримага тортилган 22 нафар собик давлат нотариуси Узбекистон адлия тизимидан оклов сурамокда.

Озодлик оркали Узбекистон президенти¸ Олий суд ва Бош прокуратурасига мурожаат килган фаргоналик нотариуслар¸ 2016 йилги жиноят иши ва суд мажлисларини МХХ томонидан уюштирилган “буюртма иш”¸ узларини эса “МХХ фитнаси курбони” деб атайди.

Суд томонидан окланмагунча¸ уз касбий фаолиятига кайта олмаслигини таъкидлаган фаргоналик нотариуслар иши буйича хозирча на Олий суд ва на Бош прокуратура Озодликка муносабат билдирди.

“Нотариуслар киргини”

2016 йилнинг май-декабрь ойларида Фаргона вилоятида кетма-кет 22 нафар давлат нотариуси ва 50 ка якин нотариал идора ходимига нисбатан жиноий иш очилиб¸ уларнинг хаммаси судга тортилган эди.

Бу шахсларнинг барчаси¸ Озодлик гаплашган собик нотариусларга кура¸ унта туман ва шахар судида нихоятда тезлик билан куриб чикилган ишлар нихоясида бир хил жиноятда айбланиб¸ бир хил хукмга лойик деб топилган.

Ушбу тергов харакатлари жиноятни очиш эмас, жиноят тукиб, буйнига куйишдан иборат булиб, сохта маълумотлар киритиб, бурттириб, мажбурлаб пул тулатиш ва охирида 22 та нотариусни аввалдан тайёрлаб куйилган бир хил хукм билан айбдор килишдан иборат булди”¸ дейилади Озодликка юборилган мурожаатномада.

Озодлик гаплашган фаргоналик нотариусларнинг айтишича ¸ “нотариуслар киргини” Фаргона вилояти Адлия бошкармасининг собик бошлиги Мирхаëт Назаралиев вилоят хокими ва вилоят МХХ бошлиги билан чикиша олмай колганлиги учун, уни ишдан бушатиш максадида уюштирилган.

Иш бошдан-охиригача МХХ назоратида булди. Ишни шулар бошлади¸ колганини прокуратурага килдирди. У пайтда¸ прокуратура хам¸ Адлия ва суд тизими хам МХХ назоратида эди. Расман МХХ бошда бир куринди – улар машина олмокчи булган одамнинг машинафуруш мендан нотариусда хужжат расмийлаштириш учун фалон пул олди¸ деган гапини ëздириб олиб¸ бу ишга умуман алокаси булмаган 22 та нотариусни фирибгарлик билан пулни алдаб олди¸ деган айб билан ëппасига жиноятчига чикарди. Иш процессуал коидалар бузилган холда олиб борилди¸ хукм олдиндан аник¸ яъни кафан олдиндан бичилган булган”¸ дейди Озодлик билан сухбатда судланган нотариуслардан бири.

Унлаб мурожаатга бир хил жавоб

Фаргоналик нотариуслар¸ суд хукми билан узларига нисбатан Жиноят Кодексининг 45-моддаси (Муайян хукукдан махрум килиш) кулланилгани боис¸ уч йил муддатга нотариат тизимида ишлаш такиклангани¸ айни пайтда Нотариат тугрисидаги конунга мувофик¸ бу муддат тугаганидан сунг хам¸ давлат нотариуси булиб ишлай олмасликларини айтадилар.

2016 йил охирида янги президент келиши билан судланганлик олиб ташланди¸ амнистия булдик¸ лекин Адлия тизимига ишга олмаяпти. Бизга карши хаводан жиноят иши тукилди¸ хар биримиз 30 миллиондан 100 миллион сумгача жарима туладик. Майли¸ пулни кайтариб берсин¸ демаяпмиз. Лекин бизнинг ишимизни¸ керак булса¸ кайта куриб чикиб¸ окласин. Биз жиноят килмаганмиз¸ жиноят ишига каралса¸ унинг кандай тукилгани шундок куриниб турибди. Объектив куриб чикишсин¸ суровимиз шу”¸ дейди давлат нотариат тизимида 9 ой ишлаб-ишламай жиноятчига чикарилган Элмурод Мирзаев.

Унга кура¸ шу суров билан президент портали¸ Олий суд ва Бош прокуратурага килинган расмий мурожаатларга номига жавоб берилган ва бирор тизим Фаргона нотариат тизимида “уюштирилган сохта жиноят ишлари”ни кайта куриб чикишга кизикиш курсатмаган.

Олий судга мурожаат килсак¸ Олий суд Фаргонада берилган жавобни шундай олиб¸ конун буйича хукм чикарилган¸ деган гапни кайтариб жунатаяпти. Биз улардан ишни кайтадан очиб¸ объектив куриб чикинглар¸ деб сураяпмиз¸ булар эски жавобни кайтариб юбораяпти. Прокуратурага мурожаат килсак¸ айни жавоб. Улар¸ албатта¸ иш нотугри булган¸ демайди¸ деса ишни олиб борганлар жазоланиши керак булади. Бу одамлар хозир хам прокуратура тизимида ишлаяпти. Шунинг учун бизни оклашдан хеч ким манфаатдор эмасга ухшайди”¸ дейди Озодлик гаплашган фаргоналик нотариуслардан яна бири.

Озодлик фаргоналик собик давлат нотариуслари номидан Озодликка юборилган мурожаат матнини муаллифлар рухсати билан Адлия вазирлиги Кадрлар бошкармаси ва Бош прокуратурага юбориб¸ улардан муносабат суради.

Адлия вазирлиги Кадрлар бошкармаси бу масалада “изох берилмаслигини”ни билдирди.

Фаргона вилоят Адлия бошкармасининг Озодлик богланган расмийлари эса¸ бу нотариусларнинг оклов суровини факат суд куриб чикишга ваколатли эканини таъкидлаб¸ уларга яна судга мурожаат килишни тавсия килди.

Хозирча Бош прокуратура бу мурожаат юзасидан расмий жавоб бермади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …