Главные новости
Главная / Технологиялар / Facebook ва YouTube билан боглик муаммоларнинг мухтамал сабаблари очикланди
<

Facebook ва YouTube билан боглик муаммоларнинг мухтамал сабаблари очикланди

Узбекистонда Facebook ва “ВКонтакте” ижтимоий тармокларига кириш, YouTube видеохостингидан фойдаланиш билан боглик муаммолар ташки интернет-канал сигимини кенгайтириш ишлари билан боглик булиши мумкин. Бу хакда Узбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи уринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни “Газета.uz” нашрига берган интервьюсида маълум килган.

“Биз интернет тезлигини ошириш буйича лойиха амалга оширилишини якунига етказяпмиз. Бу ишлар самарасини фукаролар ноябрь охирида очик-ойдин хис килишади. Айни вактда зарур апгрейд учун бир катор ускуналар сотиб олинмокда. Техник узилишлар мазкур ускуналарни синовдан утказилиши, апробацияси, уларни созлаш ишлари билан боглик булиши мумкин”, деди Олимжон Умаров.

Узбекистонда сентябрь ва октябрь ойларида Facebook ижтимоий тармогига киришда, октябрь бошидан эса YouTube видеохостингидан фойдаланишда катор муаммолар юзага кела бошлаганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YllWuB9EUF_bBHeeVH5mi9izQ0SCqL2m

Libra нима? Facebook’нинг ракамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин

The Economist Facebook компанияси узининг ракамли валютасини чикариши ва дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши …