Главные новости
Главная / Сиёсат / Facebook тармогида румолли кизлар хакида ёзган блоггер милицияда сурок килинди
<

Facebook тармогида румолли кизлар хакида ёзган блоггер милицияда сурок килинди

Мухаммад Шакур тахаллуси билан танилган Facebook тармогидаги блоггер Шокир Шарипов кизларнинг мактабга румол ураб бориши такикланаётганига муносабати билдириб колдирган пости учун 25 август куни Тошкент шахар Кибрай туман ички ишлар булимига олиб борилган. Блоггернинг сафдошлари унга милиция ходимлари тахдид килганларини билдирганлар.

b210144e-b725-4d3f-aacb-35a3ca63f4fd_cx12_cy26_cw69_w1023_r1_s

44 ёшли Мухаммад Шакур пост ёзилгандан 6 кун утиб 8 нафар милиция ходими томонидан уз ихтиёрига карши ички ишлар булимига олиб кетилган.

Милиция ходимлари у билан икки соат профилактик сухбат утказиб, унга нисбатан “оммавий тартибсизликка чакириш” ва “пропискасиз яшаш” буйича маъмурий иш очилганини маълум килишган. Блогернинг компьютери ва кул телефони хеч кандай расмий хужжатлар такдим этилмаган холда олиб куйилган.

Блоггернинг айтишича, милиционерлар ундан сухбат давомида нима учун Facebook тармогида румол ураган кизлар хукуки химояси учун пикет утказиш хакида ёзганини сурашган ва шу пости учун унга босим утказиш максадида юкоридан топширик булганини айтишган.

Мухаммад Шакур Facebookдаги постида 5 киши булиб пикет килишни таклиф килган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …