Главные новости
Главная / Сиёсат / Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж
<

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва хиёбонларда, икки сменада утказилиб, хар бир сменага 3 соат вакт ажратилмокда. Эрталабки смена соат 8:00дан, кечки смена 17:00дан бошланяпти.

Имтихон худудларида бир неча боскичли назорат пости ташкил этилган. Биринчи постда абитуриент харорати улчаниб, куллари дезинфекция килинади. Кейинги пост ички ишлар назорат пости булиб, бунда абитуриентда имтихонга олиб кириш такикланган воситалар бор-йуклиги текширилади. Сунг абитуриентнинг шахси, ДТМ рухсатномаси текширилади. Охирги постда имтихонга кирувчиларга бир марталик кулкоп ва янги никоб берилади.

Kun.uz мухбирлари Тошкент шахридаги имтихонларни кузатиб, жараён иштирокчилари билан сухбатлашди.

Ирода Азаматова, «Aшхобод» сайилгохида ташкиллаштирилган имтихон худуди сектор рахбари:

– Бугун келиши мулжаланган 1590 абитуриентнинг 95 нафари тестга келмади. Имтихонга кирувчи абитуриентлар бир марталик тиббий никоб, кулкоп, ичимлик суви ва ручка билан таъминланади. Биринчи смена тугагандан сунг, 12:00дан 14:00гача иккинчи смена учун дезинфекция ишлари олиб борилади. Ушбу худудда имтихонга кириш жараёнида такикланган буюмларни олиб киришга уриниш холатлари кузатилмади.

Ирода Азаматова

Бобур Юсупов, Талабалар хиёбони худудига бириктилиган ДТМ ходими:

― Талабалар хиёбонида умумий 2та сектор ташкил этилиб, худуд 2280 уринга мулжалланган. Бугун имтихонга катнашиши керак булган абитуриентлардан 128 нафари тест синовларига келмади. Яна икки нафар абитуриент эса имтихон худудига такикланган воситаларни олиб киришга урингани сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Бобур Юсупов

Низомиддин Очилов, «Пахтакор» стадионидаги сектор рахбари:

― Имтихон жараёнларида кузатилган асосий камчилик – абитуриентларнинг уз вактида келмаганлигида булди. Aбитуриентлар кириш вактининг охирига такаб, кечикиб келишяпти. Кайд варакаларида курсатилган вактдан кечикиб, паспортини унутиб колдириб, абитуриент рухсатномасисиз келиш холатлари хам учради. Бундай холатларда биз абитуриентларга паспортларини олиб келишлари учун рухсат бердик.

Шунингдек, бугун айрим нозсозликлар сабаб юзни таниб олиш тизимидан фойдалана олмадик. Буни хал килиш учун мутахассислар жалб килинди. Иккинчи сменада абитуриентларни юзни таниб олиш тизими оркали имтихон худудларига киритишга харакат киламиз.

Низомиддин Очилов

«Пахтакор» стадиони худудида ташкиллаштирилган имтихон давомида абитуриентлар орасида танланган мутахассислик тили юзасидан тушунмовчиликлар келиб чикди. Бу тушунмовчилик юзасидан ДТМ Чет тиллари бошкармаси бошлиги Элвира Ураева изох берди:

― Бизда абитуриент тилни танлаётганда инглиз тилими, хитой тилими – аник курсатади. Шарк тилидан вариант саволлари факат уша шарк тилида берилади. Шунингдек, тест хам уша тил алифбосида берилади. Aбитуриент форс тилини курсатган булса, саволлар китобининг бошидан охиригача матн форс тилида берилган булади.

Элвира Ураева

Мукаддас Курбоналиева, абитуриент:

― Биринчи марта имтихон топшираётганим сабабли бошида хаяжон булди. Пандемия бир томондан бизга ёрдам берди. Уйда утириб, эркинрок тайёрланиш имкони булди.

Дурдона Исажонова, абитуриент:

― Беш йилдан буён укишга хужжат топшираман. Бу йил тестлар жуда осон булди. Куриб хайрон колдим. Жуда тез ишлаб чикдим, укишга кираман деган умиддаман.

Рисолат Элмуродова, она:

― Углим Узбекистон давлат жахон тиллари университетига топширяпти. Катта орзулари бор. Киришига умид киламан. Икки йилдаб буён тайёрланмокда.

Aбитурентлар орасида фарзанди билан бирга имтихон топшираётган ота-оналарга хам дуч келдик.

Шижоат Шарипова, она:

― Кизим Тошкент тиббиёт академиясига укишга топширди. Узим хам имтихондан чикяпман. Фарзандларимиз катори биз хам кучимизни синаб курайлик, деган максадда топширдик…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

dJc953tx1OCDRMMm29QKWyI7kzy4LyX-

Алмазбек Атамбоев кулга олинди

Атамбоев билан биргаликда унинг собик тансокчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар хам хибсга олингани айтилмокда. …