Главная / Маданият / ФИТНАЛАРДАН ОГОХ БУЛАЙЛИК!

ФИТНАЛАРДАН ОГОХ БУЛАЙЛИК!

fitna“Фитна” сузи араб тилидан олинган булиб, лугавий жихатдан бир неча маъноларда келади. Азхарий айтади: “Фитна сузининг умумий маъноси (мусибатлар, машаккатлар билан) синамок, имтихон килмокдир”.
Бу суз арабча فتنتُ الفضةَ والذهبَ” (Фатантул-физзата ваз-захаба), яъни “олтин билан кумушнинг тозасини ажратиб олиш учун (оловда) эритдим” деган жумладан олинган.  Аллох таоло айтади: يوم هم على النار يُفتَنونَ” (явма хум алан-наари юфтанувна), яъни“улар (дузах) оловида “текшириладиган” (ёндириладиган) кунда…”(Зориёт сураси, 13-оят). Бу уринда “йуфтануна” сузи “йухрокувна”, яъни “куйдириладилар”, “азобланадилар” маъносида келган.
Ибн Асир айтади: “Фитна имтихон ва синовдир. Сунгра мазкур имтихон ва синов туфайли кишига етадиган ёмонлик ва азият маъносида хам ишлатилган. Сунгра бу суз гунох, куфр, бузгунчилик, уруш, ёндириш ва чалгитиш маъносида кулланадиган булди”.
Шунингдек, “фитна” арабча “фатана-яфтину” феълидан олинган булиб, мафтун килмок, аклини угирламок, бошини айлантирмок, тугри йулдан оздирмок маъноларига хам эга. Демак фитна лугавий жихатдан олиб каралганда хам факат салбий маънога далолат килар экан.
Ибн Аъробий “фитна” маъноларини умумлаштириб шундай дейди: “Фитна бу синовдир; фитна бу кийинчилик, бало ва офатдир; фитна молу дунёдир; фитна бола-чакадир (Зеро, гохида бола-чака хам кишини ухравий ишлардан чалгитиб куйиши мумкин) “إنما أموالكم وأولادكم فتنة” яъни, “албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз (сизларни охиратдан чалгитадиган) бир фитнадир холос” (Анфол сураси, 28-оят); фитна бу куфрдир; фитна одамларнинг гоя ва мафкураларининг турлича булиши ва ихтилофдир; фитна олов билан куйдирмокдир” (Ибн Манзур, “Лисонулараб”).
Шунингдек, гунох ва маъсиятларга тушиб колиш хам фитнадир. Юкорида айтилганидек, кишиларнинг ихтилофга тушиб, калблари хар хил булиб колиши, парокандалик ва тафрика хам фитнадир. Аллох таоло айтади: “Улар илгари то хакикат руёбга чикиб, буни ёмон курган холларида Аллохнинг амри голиб булгунга кадар хам фитна килмокчи булган ва ишингизни ортга кеткизмокчи булган эдилар-ку” (Тавба сураси, 48-оят). “Кашшоф тафсири”да келганидек, бу оятда “фитна” сузи билан мусулмонлар орасига ихтилоф ва тафрика солиш назарда тутилади.
Истилохда эса, фитна сузи купинча турли-туман таргибот-ташвикот, маданий юриш ва хоказолар оркали кишиларни диндан кайтариш ёхуд муайян юртда хархил никоблар остида ижтимоий парокандаликни юзага келтириш тушунилади.
Фитна котилликдан хам огир гунохдир. Маънавий сохада инсоннинг имон-эътикоди, шариатга амал килиши, унинг инсоний фазилатлари руёбга чикишига туганок буладиган барча нарсалар хам фитна хисобланади. Фитна шуниси билан хатарлики, у келганда асл-мохияти купчиликка ошкор булмайди, одамлар алданиб коладилар. Зотан, лугавий жихатдан фитнанинг алдов, кутку маъноларига хам бор. Фитна келганда одамлар алданиб, нотугри ташвикотларга учиб коладилар.
Нуайм бин Хаммод “Китобул-фитан”да Хузайфа ибн Ямон ва Абдуллох ибн Масъуд разияллоху анхумолардан куйидаги сузларни ривоят килади: “Фитна шундай нарсаки, келганда уз мохиятини одамларга ноаник килиб келади. Факат кетгандагина узининг асл башарасини курсатади”. Одамлар сурашди: “У холда унинг келиши кандогу кетиши кандок булади?” Хузайфа жавоб бердилар: “Келиши киличнинг ялангочланишидир, кетиши киличнинг кинга солинишидир”.
Ушбу сузлар фитнанинг асл мохиятини янада равшанрок очиб беради. Демак, фитна келган пайтда куп одамлар унинг мохиятига етолмас экан. Унинг келиши “киличнинг ялангочланиши” яъни, парокандалик, киргинбарот урушлар пайдо булишида акс этади. Кетиши эса, “киличнинг кинга солиниши”, яъни урушлар бархам топиб, яна тинчлик хукмрон булишида куринар экан. Бундан келиб чикадики, фитна келганда унинг ортида турган нарсани яхши билолмаса хам окил киши у туфайли уруш ва туполонлар содир булаётганлигидан фитна нима эканлигини билиб олиши ва узини ундан йирок тутиши лозимдир.
Бугунги кунда дунёда содир булаётган вокеаларни кузатар экансиз, икки буюк сахобий томонидан фитнанинг асл мохиятини очиб бериш учун айтилган мазкур сузларнинг накадар хаклигига тан бермай иложингиз йук. Чиндан хам фитналар келганда купчилик учун унинг асл мохияти ноаник булади. “Ислох”, “жиход”, “Исломий давлат куриш” каби ялтирок шиорлар ва баландпарвоз максадлар киёфасидаги урушлар, хунрезликлар канчадан-канча одамларни уз домига тортиб кетмади. Узининг мустакил фикрига эга булмаган кишилар бундай холларда дарров “фалончи олим бундай деди, пистончи олим ундай деяпти”, деган сузлар билан фитнани окламокчи хам буладилар. Мисол учун, уша “араб бахори” деган мантиксиз ном билан бошланган фитналар хакида мулохаза юритадиган булсак, курамизки, айрим Гарб давлатларига мутеъ булган Курфаз давлатларида яшайдиган баъзи “ахли илмлар” Сурия, Ливия каби мусулмон давлатлардаги Гарб томонидан куллаб-кувватланган давлат тунтариш ва кузголонларни жиход дея бахолаб, фитналар оловига мой сепдилар. Канча-канча тирик жонни ёкиб кул килаётган бу гулханни гуркиратиб ёкиб бердилар. Холбуки, уша машъум “араб бахори” келишидан олдин мазкур давлатларда хеч ким динга каршилик килмаётган, хеч ким бировни киргин килмаётган эди. Натижа нима булди?! Куплаб мусулмон давлатларининг шон-шавкати кетди. Тинчлик урнини хавф, ободлик урнини харобалик, тукинлик урнини кашшоклик эгаллади. Уша ишларни амалга оширган жохиллар жиход эмас, фитна ишини амалга ошириб беришди, холос.
Бугунги кунда мустамлакачиликнинг янги-янги моделлари ихтиро килинаётгани, мустакил давлатларни босиб олишнинг борган сари янги-янги куриниш ва услубларига мурожаат килинаётганлиги хам хеч кимга сир булмай колди. Мисол учун, керакли жойда аввал уша жой халкнинг менталитети ва динига мос булган бир бахона сунъий равишда ясаб берилади, кузголон чикарилади, сунг кузголончиларга курол бериб, айримлар томонидан бу ишлар жиход деб бахолатилади. Кечагина террорчи дейилаётган одамларга лисони холи билан “нима килсанг, кил!” дея яшил чирок ёкиб берилади. Бу орада бир камондан ук узувчи барча оммавий ахборот воситалари айбни факат давлатга агдариб, ундан золим ва конхур образини махорат билан ясаб берадилар. Керак булса, голливуд павильонларига ухшаган катта-катта сахналарда сохта хужжатли филмлар хам суратга олинади. Бу филмларни куриб, уз-узидан олиму омиси факат бир томонни ёмонлаб, унга лаънатлар ёгдиради. Уз тунини узгартирган мустамлакачи учун ташкаридан хужум килишга деярли хожат хам колмайди. Чунки, унинг содик малайлари унинг учун хамма ишни килиб турганларидан кейин, шундай булади-да.
Хозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган ИШИД балоси хам аслида мана шу фитналарнинг аччик меваси, мукаррар натижаси уларок майдонга келди. Уларнинг даъволари хар канча баланд булмасин, барибир фитна, катта уйиндаги кичик бир пиёда, холос.
Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хаёт вактларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо булиши мумкин булган, халклар ва миллатлар бирлиги хамда осойишталигига тахдид солувчи фитна-фасод, бузгунчиликлар хакида огохлантирган эдилар: “Умматимдан кайси бири умматимга карши чикса, унинг яхши ва ёмонини фаркига бормаса, муминга зиён тегишидан узини тиймаса, берган ваъдасига вафо килмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ривояти).
Бугунги кунга келиб бутун дунёда фитналар купайди, уларнинг мохияти узгарди, киёфаси бошкача тус олди. Жахондаги ёвуз кучлар мусулмонлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чикариш максадида мусулмонлар уртасида фиск-фасод, фитна ва бузук эътикодларни ёйишга уринмокда. Улар бузгунчи ташкилотлар ёки маълум доиралар манфаати йулида дин никобидан фойдаланиб, хамма ерда фасод уругини сочишмокда. Мамлакатимиз мусулмонлари хам бу хатарли фитналар тахликасидан омонда колишаётгани йук. Мустакилликдан сунг турли бузгунчи фирка ва окимларнинг мусулмонларимиз бирлиги ва эътикоди мусаффолигига карши каратилган хуружи булди, турли террорчилик ва бузгунчилик харакатлари хам содир этилди.
Фурсатдан фойдаланиб, мусулмонларни дин душманларининг яна бир катта фитнасидан огохлантиришга тугри келади. Хозирги гоялар кураши даврида купорувчилик ва миссионерлик харакатлари нихоятда кучайди. Улар уз таълимотларини муросасизлик ва зуравонлик билан таргиб килишмокда. Бу йулда хар бир имкониятдан фойдаланишмокда, хеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмокда. Максад, мусулмонлар орасига фитна уругини сочиш, уларни пароканда килиш, мамлакатлар ва халкларни булиб ташлаб, бир-бирига карши гиж-гижлаш.
Куплаб хадиси шарифларда фитнага тушиб колишдан огохлантирилади, унга аралашмаслик, фитнадан узок булишга чакирилади. Жумладан Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килган хадиси шарифда шундай дейилади: “Келажакда фитналар булади. У фитналар келганда, утирган тургандан яхшидир, турган юргандан яхшидир, юрган (унга караб) югургандан яхшидир. Ким унга кизикиб интилса, уни узига тортиб олиб халок килади. Ким ундан кочиб кутуладиган жой (имкон) топса, уша ердан панох топсин (фитнага аралашмасин)”.
Бу хадиси шариф оркали Набий алайхиссалом фитна нихоятда хатарлилигини баён килар эканлар, у узига талпинган, кизикиб караган харкандай инсонни уз домига тортиб, халок этишидан огохлантирадилар. Шу боис хам ул зот соллаллоху алайхи ва саллам фитна юзага келганда утирган тургандан, турган юргандан, юрган югургандан яхши дедилар. Яъни, бу билан инсон фитнадан канча узок булса, шунча яхши экани айтилмокчи. Шунингдек, мазкур ухшатишлардан фитна ишининг ривож топишида кимнинг хиссаси каттарок булса, уша инсон хаммадан купрок зарар куриши, гунохга ботиши, кимнинг хиссаси камрок булса, камрок гунох орттиришини тушуниш хам мумкин. Бу холда “утирган тургандан яхши, турган юргандан яхши” деган сузлардаги “яхшилик” нисбий ва мажозий маънода кабул килинади. Демак, фитнага караб югурган ёхуд фитна уругини сочишда фаол булиб, югуриб-елган инсон фитнадан энг куп зарар курар экан. Хулласи калом, фитнага якиндан ё узокдан аралашган харкандай инсон, албатта кандайдир зарар куриб, гунохкор булар экан. Кимдир фитнада шахсан узи катнашса, кимдир тили билан унинг ривожига хисса кушиши мумкин. Яна кимдир аралашмаса хам фитнадан хурсанд булиши мумкин ва хоказо. Хамма фитна ривожидаги узининг насибасига караб гунох ва зарардан улуш олаверади. Ва нихоят хадиси шарифда таъкидланганидек, “ким ундан кочиб кутуладиган жой (имкон) топса, уша ердан панох топсин”. Демак, динимиз таълимотлари фитнадан имкон кадар узок булишга, унга умуман аралашмасликка чакиради.
Аллох таоло жонажон улкамизни турли хил фитна-фасод ва бало-офатлардан Уз хифзу химоясида сакласин, халкимизнинг тинч-хотиржам ва фаровон хаётига куз тегмасин!

Одилхон кори Юнусхон угли

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …