Главные новости
Главная / Жахон / Евросиё иктисодий иттифоки. Узбекистоннинг ташкилотга аъзолиги нима беради?
<

Евросиё иктисодий иттифоки. Узбекистоннинг ташкилотга аъзолиги нима беради?

Узбекистон Евросиё иктисодий иттифокига кушилиши борасидаги мухокамалар анчадан буён давом этмокда. 10 апрель куни хукумат аъзолари ЕОИИ билан хамкорлик масалалари буйича депутатларнинг саволларига жавоб кайтарди. 28 апрель куни эса Узбекистоннинг Евросиё иктисодий иттифоки билан хамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Конунчилик палатасининг якуний карори кабул килинди. Депутатлар Узбекистон ЕОИИга кузатувчи макомида кушилишига овоз берди.

Мавзуга доир:

  • «ЕОИИга аъзо булиш натижасида мамлакатимиз саноати 2 млрд доллар йукотади» — «Адолат» партияси
  • Халк демократик партияси Евросиё иктисодий иттифоки билан хамкорлик буйича хулосасини эълон килди

Сенатнинг туртинчи ялпи мажлиси 11 май куни чакирилади. Унда, сенаторлар бошка масалалар каторида Узбекистон Республикасининг Евросиё иктисодий иттифоки билан хамкорлиги тугрисидаги масалани хам куриб чикади. Ушбу сана олдидан «Дарё» укувчиларга мулохаза учун материал такдим этади. ЕОИИ канйда ташкилот? Унинг тарихи кандай? Ички ихтилофлари борми? У аъзоларига нима берди ва Узбекистонга нима бера олади? Бу саволларга «Дарё» колумнистии Жахонгир Эргашев жавоб кидиради.

Евросиё иктисодий иттифоки 2014 йил 29 майда товарлар, хизматлар, капитал хамда ишчи кучининг эркин харакатланиши учун ва иктисодиётда узаро мувофиклаштирилган ягона иктисодий маслакларни амалга ошириш учун халкаро хукук субъекти ташкил этишга келишиб олган ва мазкур ташкилот 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият юритиб келади.

Фото: Google Photos

Евросиё иктисодий иттифоки Арманистон, Беларусь, Россия, Козогистон ва Киргизистон хукуматлари уртасида имзоланган шартнома асосида юзага келди. Молдова Республикаси 2018 йил 14 майдан буён ЕОИИ учрашувларида кузатувчи макомида иштирок этиб келади.

Айни пайтда ЕОИИ ва Эрон, Вьетнам, Сингапур, Сербия уртасида эркин иктисодий худудларни ташкил килиш буйича бир катор битимлар имзоланган. ЕОИИ аъзо мамлакатлари эркин иктисодий худуд ташкил этиш максадида Хитой, Куба, Миср, Таиланд, Мугулистон, Хиндистон, Исроил билан музокаралар олиб бормокда.

Россия Федерацияси президенти ташаббуси билан юзага келган мазкур иктисодий хамкорлик бир карашда Европа иттифокидан нусха кучираётгандек туюлсада, президент Путиннинг 2005 йил 25 апрелда Россия Думасида халкка килган мурожаатидаги куйидаги фикрлар диккатга сазовор: «Совет Иттифокининг парчаланиб кетиши асрнинг энг улкан геосиёсий фожиадир».

ЕОИИ ташкил килинишининг илдизлари

Козогистон президенти Нурсултон Назарбоев 1994 йилда ЕОИИни ташкил килиш таклифи билан чикди. 1995-2000 йиллар давомида мазкур иттифокни ташкил килиш учун тайёргарлик курилди, хукукий асос тайёрланди. 2000 йил 10 октябрь санасида Остона шахрида Беларусь, Козогистон, Россия, Тожикистон ва Киргизистон рахбарлари томонидан ЕОИИ тузиш хакида битим имзоланди. Бу битим 2001 йил 30 майдан кучга кирди. Битимга мувофик ягона иктисодий макон ва Божхона иттифоки тугрисидаги келишувлар асосида белгиланган максад ва вазифаларни амалга ошириш ётади.

Шунингдек, эришилган битимларнинг амалга оширилиши учун ташкилий хукукий асослари ва аъзо мамлакатларнинг маъкуллаши хам белгилаб берилади. 2001 йилнинг май ойида иттифокнинг асосий органлари – ЕОИИ кенгаши ва ЕОИИ интеграция кумитаси вазифаларини белгилаб берувчи мухим хужжатлар кабул килинди. 2005 йил ноябрь ойида ЕОИИ молиявий иктисодий сиёсати буйича кенгаш тузилди. 2006 йил 24 январь ойида Санкт Петербург шахрида утказилган кенгашда Узбекистоннинг ЕОИИга аъзо булиши хакида битим имзоланди.

2006 йил июнь ойида Минск шахрида утказилган кенгашда Ягона иктисодий макон доирасида иш олиб боришга келишилди. 2008 йилнинг октябрь ойида Узбекистон хукумати ЕОИИнинг самарадорлиги ва мувофиклиги борасида шубха билдириб, ундан чикиш хакида баёнот берди. 2008 йил 12 ноябрда  ЕОИИ Узбекистоннинг ташкилотга аъзолигини тухтатиш борасида карор кабул килди. Бунга Узбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг илтимоси асос сифатида курсатилди.  Шу йилнинг 12 декабрь санасида ЕОИИ кенгашида Узбекистон илтимоси расман тасдикланди.

Фото: Google Photos

2009 йилда Божхона иттифокининг устида турувчи Божхона иттифоки комиссияси ташкил этилди. 2011 йилда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ягона иктисодий макон режасининг амалга ошира бошлангани хакида баёнот беради.

ЕОИИ кандай тартибда иш куради?

ЕОИИнинг бош органи Давлатлараро кенгаш хисобланади. Аъзо мамлакатлар уртасидаги карор келишув асосида кабул килиниши белгиланган. ЕОИИнинг доимий фаолият юритувчи органи Интеграция кумитасидир. Мазкур кумита йигинлари йилига камида 4 марта утказилиши белгилаб олинган. Кумита карорлари аъзоларнинг учдан икки кисми тасдиклаган холатдагина амалиётга жорий этилади. Ташкилотда аъзоларнинг овози тулов бадалларига асосланган холатда белгиланади. Шундан Келиб чикиладиган булса, Россия – 40; Беларусь – 15; Козогистон – 15; Киргизистон – 7,5, Арманистон – 7,5 овозга эга.

Россия бадаллари куплиги хисобга олинадиган булса, Россия Федерациясининг овозлари хал килувчи ахамиятга эга эканини куриш мумкин. ЕОИИ бош котиблигини хозирда Тоир Мансуров бажариб келмокда.  Шунингдек, ЕОИИнинг парламентлараро комиссияси хам мавжуд булиб, Россиядан 42 нафар, Беларусдан 16, Козогистондан 16, Киргизистондан 8, Арманистондан 8 депутат ташкилотнинг мазкур комиссияси таркибига киритилган. Котибият бош кароргохи Санкт-Петербург шахрида жойлашган.

Иктисодий масалаларни хал килиш, ривожлантириш максадида Россия ва Козогистон уртасида махсус банк хам иш олиб боради. ЕОИИ таркибида инкирозга карши кураш олиб борадиган фонд хам мавжуд булиб, унинг максади жахон иктисодида юз берган инкирозни бартараф килиш учун кумак беришдан иборат.

2012 йилда ЕОИИ суди хам фаолият юритиб келмокда. Мазкур суд аъзо мамлакатлар уртасидаги низоларни хал килишни максад килади. Лекин кандай харакат килиши ташкилотга аъзолик бадалларини купрок тулаётган мамлакатлар мисолидан хам билиш мумкин.

ЕОИИнинг муаммолари

Купгина иктисодчилар ЕОИИнинг Европа иттифокига ухшаб самарали иттифокка айланиши борасида шубха билдириб келади. Й.В. Шишков бу ташкилотнинг интеграцион режаларини сохта хисоблайди, чунки амалда интеграцион ходисадан кура дезинтеграцияга интилиш кучлирок. Бу ташкилот интеграциясининг сохталиги, аввало, товар окимининг статистикасида намоён булади. Товар айирабошлаш абсолют ифодадай куринсада, амалда бу нисбий кискариб келмокда.

Асл сабаб эса ракобатбардошликнинг ута паст даражасида. Махсулот импорти билан шугулланвчилар эса «уз якинларидан» кура сифатли махсулот ишлаб чикарувчиларни афзал билади. Бозор иктисодиёти эса махаллий сифатсиз махсулот ишлаб чикарувчидан кура сифатли махсулот ишлаб чикарувчига томон юзланади. Натижада, уз махсулотларини экспорт килишга умид килаётган иттифокчиларнинг махсулотларига талабнинг камайишига олиб келмокда. Хом ашё захираларигина бундан мустасно.

Фото: Google Photos

Интеграция сустлашувининг яна бир омили ЕОИИ аъзо мамлакатлари иктисодиётидаги катта фарк хисобланади. Биринчидан, Россия Федерацияси иктисодиёти барча аъзо мамлакатлар иктисодиётини кушганда хам улканлигидир. Иккинчидан, ЕОИИ аъзо мамлакатлари иктисодий тараккиёт даражасига кура хам микдор, хам сифат жихатидан турли тараккиёт боскичида. Марказий Осиё республикаларида ахоли жон бошига тугри келадиган ялпи ички миллий махсулот хажми Россияникидан анча кам. Мисол учун, Козогистонда – 25 фоиз, Киргизистонда – 70 фоиз, Тожикистонда – 90 фоиз даражада. Беларусда уртача курсаткичлар Россияга якин булса-да, иктисодиётнинг режалаштилиши боис Марказий Осиё республикаларидаги курсаткичлардан анча юкори.

Гапнинг индаллосини айтганда, ЕОИИ хакидаги баландпарвоз гаплар амалиётга хам, реалликка хам тугри келмайди. Махаллий рахбарлар Россиянинг шовинистик, империячилик карашларига шубха билдиради. Козогистон рахбари Нурсултон Назарбоеб Россия озик-овкат махсулотларига 200 фоизлик бож жорий килган булса, Киргизистон мазкур ташкилотга аъзолик зиён эканидан Бутунжахон савдо ташкилотига хам аъзо булиб олди. Бу мисоллар эса ЕОИИнинг келажаги мавхум эканидан далолат.

ЕОИИ ичидаги низолар ва ихтилофлар

Беларусь ва Россия

ЕОИИ мамлакатлари интеграцияни кай даражада кучайтиришга интилмасин, аъзо мамлакатлар уртасида товар айирабошлашни камайиб бораётганини кузатиш мумкин. Экспертлар назарида ЕОИИ аъзо мамлакатлари уртасидаги узаро товар айирабошлашнинг кискаришига асосий сабаб миллий валюталар кадрининг пасайиб бораётгани. Айрим сохаларни хисобга олмаганда, ЕОИИ ичидаги узаро низолар хам махсулот айрибошлашининг кискаришига сабаб булмокда.

Шундай низолардан бири Россия ва Беларусь уртасида газ нархи борасида юзага келган можаро. Расмий Минск газ бахосини Россия Федерацияси ичидагидек белгиланишини талаб килмокда. Икки мамлакат келишувига биноан эса газ етказиб бериш борасидаги шартномада доллар формулировкаси белгиланган – казиб олишнинг нархига кушимча тарзда етказиб бериш харажатлари хам Беларусь хисобига ёзилади. Газ нархининг долларга «бичилган» киймати ортидан Беларусь хозирда Россия Федерациясидан 281 миллион АКШ доллари микдоридаги карзга хам ботди.

Мазкур холат расмий Минскнинг Россияга карши узига хос бож уруши бошлашига хам сабаб булди. Расмий Минск Европа иттифокига транзит килинадиган энергия захиралари нархини оширишни талаб килмокда. Агарда Россия нархни оширадиган булса, Россия Европадаги хамкорларини йукотиши мумкин. Беларусь хориждан нефть ва газ сотиб олишни йулга куяр экан, Россия ва расмий Кремль уртасидаги низолар давом этиб келмокда.

Козогистон ва Россия

Козогистон кишлок хужалиги махсулотларига нисбатан Россия хукумати тарафидан урнатилган чекловлар ЕОИИ уртасидаги ихтилофларнинг яна бир куринишидир. Устига устак Россия ЕОИИ кенгаши комиссиясидан Козогистоннинг Россияга шакар ва шакар махсулотлари экспортини камайтиришни сурамокда. Козогистон шакар экспортининг ЕОИИга аъзо мамлакатлари орасида шакар экспорт хажмининг купайиши Россия шакар ишлаб чикариш саноатига катта зарар етказар экан.

Фото: Google Photos

Киргизистон ва Россия

Киргизистон ЕОИИга бешинчи булиб аъзо булган мамлакатлардан бири. ЕОИИга аъзолик даврида Киргистоннинг ялпи ички махсулоти купаймади. Аксинча, киргизистонлик иктисодчи олимлар хисоб китобларига кура, мамлакатнинг ЕОИИга аъзолик даврида мамлакат анча йукотишларга «эришди».  ЕОИИга аъзо булган Киргизистон хукумати уз олдига куйган иктисодий кутилмаларга эриша олмади. Махсулотлар таннархи анча ошди. Махаллий ишлаб чикарувчилар касодга учради.

Киргизистон ЕОИИга аъзо булар экан, мехнат мигрантларининг хамда юкларнинг эркин харакатланишига йул куйилади деган шартнома бандлари амалда уз исботини топмади ва ЕОИИ ташкилотига аъзо мамлакатлар чегарасида киргиз тадбиркорларининг махсулотлари 2017 йил кузидан бошлаб кушни мамлакатлар чегара пунктларида тухтаб кола бошлади. Натижада, киргизистонлик тадбиркорлар юкларнинг чегара пунктларида тухтаб колиши окибатида миллионлаб зарар курди. Ахолининг харид кобилияти усмади, аксинча, Киргизистон ахолиси кашшоклик жари томон куламокда. Киргиз сумининг рублга нисбатан инфляцияси сакланиб колмокда.

Киргизистоннинг давлат карзи эса усишда давом этар экан, 2020 йилга келиб бу карз 4 миллиард доллардан купрокни ташкил килмокда. Карздорлик фоизлари эса усишда давом этмокда.

Арманистон ва Россия

Арманистон хукумати рахбари Никол Пашинян бир неча бор килган маърузаларида ЕОИИнинг, хусусан, Россиянинг Арманистонга босим утказганини иддао килди. Бу, аввало, энергия захираларининг Арманистонга етказиб берилиши борасидаги нархлар хакида гап кетганда юзага чикди.  Энергия таъминотининг  Россиядан импорти 80 фоизни ташкил килаётган Арманистонда мамлакат рахбари Владимир Путин билан бир неча маротаба газ нархи борасида музокара утказган. Шунга карамасдан Арманистон Россиядан сотиб оладиган газ хаки минг кобометр учун 150 АКШ долларидан 165 АКШ долларигача кутарилган.

Бунинг замирида эса Арманистон хукуматининг тергов суриштирув ишлари жараёнида Россия газ концерни кошида ташкил этилган арман газпром саноати улкан товламачиликка йул куйгани, йирик микдордаги пулларни озлаштирганликда айбланди. ЕОИИга аъзо мамлакатлар уртасидаги битимга мувофик аъзо мамлакатларнинг карзи мамлакатларнинг миллий даромади 50 фоизидан ошмаслиги керак. Устига устак Хитой махсулотларининг реэкспорти хам коронавирус шароитида кискариб кетди. Колавеса, Козогистон Киргизистондан айрим махсулотлар экспортини чеклаб куйди. Натижада, киргизистонлик урта тадбиркорлик билан шигулланувчилар Россия ва Козогистонда кескин ракобатга учрамокда.

Арманистон хукукмати хам уз навбатида бир тарафдан Европа иттифоки ва иккинчи тарафдан ЕОИИ аъзоларидан манфаатли булишга интилмокда. Арманистон учун ЕОИИ аъзо мамлакатларидан арзон нархдагим газни кулга киритиш имкони пайдо булади. Бу эса келгусида популист арман сиёсатчиларининг «биз халкни арзон ёкилги билан таъминлаяпмиз» деган иддаоларини юзага чикаради. Нима булганда хам бу арман сиёсатчларининг ёкилги энергетика сохасидаги транзит мамлакат сифатидаги ахамиятини камайтирмайди. Колаверса, Арманистон Россия учун уз газ нефть саноатини Арманистон оркали Якин Шаркка юбориш имконини беради. Арманистон сабаб Россия-Эрон муносабатлари янада мустахкамланиши мумкин.

* * *

Узбекистон Республикасининг собик рахбари Ислом Каримов 2014 йилда Россия, Козогистон, Беларусь уртасида имзоланган ЕОИИни сиёсий мустакилликнинг бархам топишига тенглаштирган ва ушбу ташкилот келажагига шубха билан караган. Бугун узбек парламенти ва русийзабон нашрлари ЕОИИга аъзо болиш учун гарчи кузатувчи макомида булса-да, Узбекистоннинг келажакдаги истикболи хакида купрок кайгуришларига тугри келади.

Фото: Google Photos

ЕОИИ шаффоф сиёсий тузилма булиш истагида экан, мазкур ташкилотга аъзо давлатлар уз мамлакатларининг манфаатлари ва кусни мамлакатларнинг манфаатларидан келиб чиккан холда иш юритишлари ташкилот келажаги учун фойдали. Аммо нефть нархининг кескин тушиб кетиши жараёнида COVID-19 пандемияси вазиятида ЕОИИ уртасида ишончга асосланган хар кандай умид ва тахминлар пуч хаёл булиб колаверади, сабаби ЕОИИ минтакасида  Россия иктисодий жихатдан утмишдаги бозорларни эгаллашга хар качонгиданда тайёр.

Узбекистон ва ЕОИИ хакида гап кетадиган булса, шуни айтиш жозики, ЕОИИ тузилмаси факат Россия манфаатлари асосига курилганини, Узбекистон мазкур ташкилотга аъзо булиб кирадиган такдирда хам куп нарса ютмаслигини (узбек мигрантларига бериладиган патент микдорининг пасайиши ёки бекор килиниши) уктириш кифоя.

Узбекистон иктисодиёти, айникса, ахолиси мамлакатнинг Жахон савдо ташкилотига аъзо булишидан купрок фойда курган булади. Шаффоф, эркин иктисодиётда барча ЕОИИга аъзоликдан купрок манфаат олади.

Муаллиф фикри тахририят нуктаи назаридан фарк килиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Санкт-Петербургдан амалга оширилган чартер рейснинг 86 йуловчисида коронавирус аникланган

Хориждан ватандошларни кайтариш буйича ташкил этилган чартер рейсларда энг куп коронавирусга чалиниш холати 14 май …