vaktЕвропанинг электр энергия операторлари тармоги ENTSO-E тармокка аъзо 25 давлатда ток частотасини 50 Гц гача кайтариш учун чоралар курилганини маълум килди.

ENTSO-E’нинг матбуот-котиби Клер Камюнинг 3 апрелда маълум килишича, маиший техникага урнатилган ва ундаги вакт бориши ток частотаси ёрдамида хисобланувчи ракамли соатлар энди соз ишламокда.

Март бошида Европанинг 25 та давлати ахолиси маиший техникага урнатилган ракамли соатлар 6 дакикалик кечикиш билан юраётганини аниклашган. Бунга Косово ва Сербия уртасидаги бахс сабаб булган. Косово худудида ишлаб чикарилгандан купрок энергия сарфланган. Косоводаги тармок балансини куллаб-кувватлашга жавобгар Сербия эса уз мажбуриятларини бажара олмаган.