Главная / Жахон / Европа давлатларида ахолининг озик-овкатга сарф-харажатлари таккосланди

Европа давлатларида ахолининг озик-овкатга сарф-харажатлари таккосланди

“РИА Рейтинг” агентлиги Европанинг 40 та давлати, Россия, Козогистон ва Туркияда ахолининг сарф-харажатлари структурасини урганиб, бу давлатлар ахолиси озик-овкат махсулотларига канча пул сарфлашини аниклади.

30

“РИА Новости” ахборот агентлиги буюртмаси билан утказилган тахлилга кура, Люксембург ахолиси озик-овкат махсулотларига уз бюджетининг 8,7 фоизинигина ишлатар экан. Етакчи учталикка Буюк Британия (10 фоиз) ва Нидерландия (10,6 фоиз) хам кирган. Россияда бу курсаткич 31,2 фоизни ташкил килар экан.

Бу борадаги энг паст курсаткичлар Козогистон, Молдова ва Украинада кайд килинган. Козогистон ва Молдова ахолиси уз бюджетининг 40 фоизини, Украина ахолиси эса 50 фоизини озик-овкатга ишлатиши аникланган.

Тадкикотда миллий статистик хизматлар, Росстат хамда Халкаро валюта жамгармаси маълумотлари кулланган.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …