Главная / Жамият / Евроиттифок Узбекистоннинг ЖСТга кириши учун маблаг ажратди
<

Евроиттифок Узбекистоннинг ЖСТга кириши учун маблаг ажратди

Европа иттифоки Узбекистоннинг Жахон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кушилиши учун грант маблаглари ажратади. Бу хакда Ташки ишлар вазирлиги хабар бермокда.

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Брюссел шахрида булиб турган Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Европа комиссиясининг Халкаро хамкорлик ва тараккиёт буйича бош директори Коэн Доэнс «Узбекистон Республикасининг Жахон савдо ташкилотига кириши» ва «Оролбуйи минтакаси учун Инсон хавфсизлиги буйича куп шериклик траст фондига Европа Иттифокининг тараккиёт хиссаси» техник ёрдам лойихаларини молиялаштириш тугрисида битимларни имзоладилар.


Фото: ТИВ матбуот хизмати

Республиканинг ЖСТга кушилиши учун ажратиладиган грант маблаглари хажми 5 миллион еврони ташкил этади. Лойиха ушбу ташкилотга аъзо булиш жараёнида, шу жумладан зарур хужжатларни тайёрлаш, узбекистонлик мутахассисларнинг ЖСТ келишувлари ва халкаро савдо тизимига оид билимларини оширишда Узбекистонга кумаклашишни назарда тутади.

Куп шериклик траст фонди лойихаси буйича ажратилган маблаглар (5,2 миллион евро) фонднинг Орол денгизи минтакасидаги лойихаларини амалга оширишга йуналтирилади.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Узбекистон ЖСТга кириш буйича музокараларни имкон кадар тезрок якунламокчи эканини маълум килганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YYuxEzbONrMKYY-6julmhzTTGPVvHViY

Кондаги холестерин микдорини камайтирувчи махсулот маълум килинди

Мутахассислар бириктирувчи тукима ва антиоксидантлар манбаи хисобланувчи, овкат хазм килишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …