Главная / Маданият / Ёш узбек шоирларига: Шавкат Рахмон шеърлари

Ёш узбек шоирларига: Шавкат Рахмон шеърлари

Сузларни кайрайлик, Обдан тоблайлик,
Идрок-ла совутиб тагин кайрайлик,
Узбекнинг коракуз болаларига
Битта дунё колсин хайратлик.
Битта дунё колсин мустахкам,
Эшилган пулатдай дарёлар колсин,
Чакилмас тошлардай бир тоглар колсин,
Мусаффо хаёллар, Самолар колсин.
Сузларни кайрайлик,
Дустлар, журалар,
Гафлат тушагида ётмай, шошайлик:
Яшамок, курашмок, улмок сирларин
Болакайлар учун очайлик.
Битта дунё колсин мустахкам,
Унга посбон булсин уткир шеъримиз,
Токим бу дарёлар бемалол оксин,
Болаларга колсин жаннат еримиз.
Сузларни кайрайлик, Тагин кайрайлик,
Токим кескир булсин бамисли олмос.
Уткир суз колмаса шоирларидан,
Уткир суз колмаса…
Хеч нарса колмас.

Саволар

  1. Шоир «Ёш узбек шоирларига» шеърида келажак авлод такдирига кандай муно- сабатда булмокда? Сизнинг фикрингиз кандай?
  2. “Сузларни кайрайлик” мисрасининг маъносини изохлашга харакат килинг.
  3. “… яшамок, курашмок, улмок сирларин болакайлар учун очайлик” мисраларини талкин килинг.
  4. “Уткир суз колмаса шоирларидан, уткир суз колмаса… хеч нарса колмас” мисраларини идрок килишга харакат килинг. Юртдошимиз Шавкат Рахмондан биз учун “уткир сузлар” колганми? Мулохаза юритинг.
  1. “Суз сехри ва кудрати” мавзусида кичик эссе ёзишга харакат килинг.
  2. Шеърни ифодали ёд олинг.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …