Главные новости
Главная / Сиёсат / «Эрталаб, пешинда, кечкурун хабар чиксин» – Арипов ахборот хизматларига бир хафтада бажарилиши керак булган топширик берди
<

«Эрталаб, пешинда, кечкурун хабар чиксин» – Арипов ахборот хизматларига бир хафтада бажарилиши керак булган топширик берди

Вазирлик ва давлат бошкарув идораларининг ОАВ билан алокалари буйича селектор утказган Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов йигилиш сунгида катнашчиларга топширик берди.

«Хурматли йигилиш иштирокчилари. Президентимизнинг мазкур карорлари ижросини таъминлаш учун куйидаги дастурларни амалга ошириш зарур булади. Биринчидан, вазирликлар, кумиталар, республика даражасидаги ташкилотлар ва махаллий хокимлик органлари бир хафта муддат ичида Молия вазирлиги билан хамкорликда ахборот хизматларини тулик ташкил килиши керак.

Иккинчидан, хар бир ташкилотларнинг веб-сайт, ижтимоий тармок ва мессенжерлардаги сахифаларида хар куни камида уч марта — эрталаб, пешинда, кечкурун мухим хабар берилиши шарт. Чунки ахборот хар дакикада эскиряпти.

hpibvv_hltrhdp3mos2bsxt2pwftcnul

Учинчидан, ташкилотлар веб-сайтлар, ижтимоий тармоклар оркали матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар утказилиши борасидаги ойлик, чораклик, йиллик медиа режалари булиши шарт.

Туртинчидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вазирлик, хокимликлар билан хамкорликда ахборот хизматлари рахбарларини аттестациядан утказишни ташкиллаштириш.

Бешинчидан, хар бир ташкилотнинг уз ижойиб имижини шакллантириш учун суровномалар ёрдамида доимий жамоатчилик фикрини урганиб бориши шарт. Бунга кура журналист ва блогерларга ахборот етказиб бериш ва кабул килинадиган норматив хужжатларида жамоатчилик фикрини инобатга олиш талаб килинади», — дея Ариповнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Арипов ташкилотларга хорижий нашрлар учун хам ахборотлар етказиб бериш талабини куйди ва бу учун веб-сайтларнинг чет тилларидаги версиясини ривожлантиришни талаб килди. Шунингдек мамлакатдаги хорижий элчихоналар билан хам алока урнатиш хукумат рахбари томонидан талаб этиб куйилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

sTAwt053og8KRejTG3tNX7rwMpgJtlog

Президент давлат органларига хусусийлаштириш натижаларини кайта куриб чикиш ташаббуси билан чикишни такиклаб куйди

Узбекистон Республикаси президенти “Мамлакатда бизнес мухитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги …