eronЭронда 3 кундирки оммавий намойишлар давом этмокда.

Reuters агентлиги хабарида ёзилишича, Машхад шахрида кучаларга чиккан фукаролар мамлакатдаги иктисодий вазиятдан норозилик билдиришмокда. Мамлакатда ишсизлик даражаси ортган, инфляция кучайган ва айрим товарлар такчиллиги кузатилмокда.

Давлат нашрлари хабарларига кура, мамлакатдаги 1200дан ортик ахоли пунктларида норозилик акциялари кайд этилган.

Полиция бундай акцияларга рухсат этилмаганини маълум килиб, намойишчиларни огохлантирган. Шунингдек, оммавий равишда хибсга олишлар руй бергани айтилмокда.

«Биз фукаролардан ноконуний акциялар уюштирмасликни сураймиз. Агар улар йигилмокчи булишса, аввал ариза билан мурожаат килишлари керак булади», деган Эрон ИИВ рахбари Абдулризо Рахмон-Фазлий.

У ижтимоий тармоклар оркали намойишчилар бир-бири билан алока килаётганига карши муносабат билдирган.

Намойишчилар Эроннинг ташки сиёсатдаги харакатлари, хусусан, Сурия, Яман, Ирок ва Ливандаги вокеаларга аралашаётганидан хам норозилик билдиришмокда. «Газо хам, Ливан хам эмас, Эрон менинг хаётим», дея хайкирмокда эронликлар.

Эрондаги вокеалар Гарбда катта ташвиш уйготди.

«Коррупция режими ва хорижда терроризмни молиялаштириш максадида миллий бойликларнинг талон-торож этилишидан чарчаган эронлик фукароларнинг тинч норозилик намойишлари хакида куплаб хабарлар келмокда. Эрон хукумати уз одамлари хукукларини, жумладан эркин фикр билдиришга булган хукукини хурмат килиши керак. Жахон бу вазиятни кузатиб бормокда!» – дея ёзган Трамп Twitter’даги уз сахифасида.

Инфляция, рахбарият ва катта харажатлар талаб килаётган ташки сиёсатга карши жорий намойишлар Эронда 2009 йилдан бери утаётган энг йирик намойишларга айланди. Ушанда Махмуд Ахмадинажоднинг президент сайловларида галаба килганига карши намойишлар булиб утганди.