eron-isyonЭрон Инкилоб сокчилари корпуси рахбари Мухаммад Али Жаъфарий мамлакатни кейинги хафта давомида камраб олган норозилик намойишлари якунлангани хакида маълум килди. Унинг сузлари корпус матбуот хизмати томонидан келтирилган.

«2017 йилнинг охирги кунларида бошланган намойишлар муваффакиятсизликка учради… Намойишларга чикканлар сони камчиликни ташкил этди. Хар бир шахарда уртача 1,5 минг киши намойишга чиккан. Барча шахарлардаги намойишчилар сони 15 минг атрофида булди», деган у.

У шунингдек, ушбу тартибсизликларда яна бир бор Вашингтон, Тель-Авив ва Ар-Риёдни айблаган.

«АКШ, Исроил ва Саудия Арабистони ИШИД жангариларига Эрон худудига кириб, купорувчилик харакатлари амалга оширишга буйрук берганди», деган Жаъфарий.

У намойишлар ташкилотчилари сифатида кулга олинганларга нисбатан катъий чоралар курилишини маълум килди.

Унинг айтишича, оятуллох Али Хоманеийга содик кучлар Исфахон, Луристон ва Хамадон вилоятларида намойишларни тухтатган.

28 декабрь куни кечкурун Машхадда 200 киши тухум нархи кескин кутарилишига жавобан норозилик акцияси утказганди. Полиция уларнинг 52 нафарини хибсга олди. Кейинги кунда норозилик намойишлари бошка шахарларга хам таркалди.

Эрон хукумати намойишчилар мувофикликда харакатлана олмаслигини таъминлаш максадида Инстаграм ва Телеграмни блоклаб куйди.

ОАВ маълумотига кура, 6 кун давом этган тартибсизликлар вактида камида 20 киши халок булди, 1000 нафардан ортик киши кулга олинди.

Бугун, Эроннинг бир канча шахарларида хукумат тарафдорлари тинч намойишларга чикишди.