Главная / Жамият / Эрнинг вазифалари
<

Эрнинг вазифалари

Аллох таоло барча жонзотларни, шунингдек, инсонларни хам жуфт-жуфт булиб яшашга мос холда яратган. Оила инсон зоти яратилганидан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг барча даврларида хар кандай тузум ва шароитда хам инсонларнинг асосий ва мухим ишларидан хисобланиб келган.
Оила инсонни саодатини таъминловчи мукаддас кургондир.

Оилада эркакнинг масъулияти алохида кайд килинган. Аллох таоло эркак кишини рухий ва жисмоний жихатлари билан аёлдан фаркли уларок  уни оила рахбари булишга мос холда яратган. Оила куриш ва уни нафака билан таъминлаш, осойишталигини саклаш ва бу йулдаги барча сарф-харажатлар эркакнинг зиммасидадир. Аллох таоло эркак кишига оиладек мукаддас кургонга рахбарлик килиш вазифасини юклаб, узига юклатилган вазифаларни сидкидилдан адо этишга буюриши билан бирга бундай оилаларнинг бахтли булишларига хам йул курсатади. Аллох таоло Куръони каримда шундай дейди:
яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиги сифатида доимий) коим турувчилардир. Сабаб- Аллох уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортик килгани ва (эркаклар уз оиласига) уз мол-мулкларидан сарф килиб туришларидир” (Нисо сураси 34-оят).
Эрнинг уз хотини олдида хам ижтимоий, хам жисмоний, хам молиявий бурчи мавжуд. Аллох таоло мархамат килади:
яъни: “…Улар билан тинч тотув турмуш кечирингиз…” (Нисо сураси 19-оят).
Дархакикат, Ислом дини уз аёлларига нисбатан яхши муносабатда булган эркакларни инсонларнинг энг яхшиси каторига кушади. Бу хусусда Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам бундай мархамат килганлар:
яъни: “Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз уз ахли аёлига нисбатан яхши муносабатда булганингиздир. Мен эса уз ахлимга сизлардан кура яхширок муносабатдаман” (Имом Термизий ривояти).
Албатта, хар тукисда бир айб деганларидек, инсон зоти айбу нуксонлардан холи эмас. Шундай экан, эркакларга уз аёлларининг айбларини беркитиб, оиланинг бардавом ва бахтиёр булишини кузда тутган холда уларга вакти-вакти билан панду насихат килиб туришлиги лозим булади.
Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам мархамат киладилар:
яъни: “Хеч бир мумин хеч кайси мумина аёлини ёмон курмасин. Агар унинг хулк атворидан бирини ёктирмаса, бошка хулкини ёктириши мумкин” (Имом Муслим ривояти).
Эркак кишининг энг катта бурчи уз карамогидагиларнинг узгаларга карам булиб колишига йул куймаслигидир. Дархакикат, эркакларнинг зиммасига ахли аёл нафакаси фарздир. Бу хусусда Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам хадисларининг бирида:
яъни: “Киши уз карамогидагиларини нафакасиз ташлаб куйиши унинг каттик гунохкорлигига кифоя килади” (Абу Довуд ривояти), дея мархамат килганлар.
Минг афсуслар булсинки, хозирги кунда баъзи бир оила бошликлари айни шу масалада уз вазифаларини унутиб куймокдалар. Хатто баъзилари ориятсизлик билан уз жуфту халолларини  узга юртларга бориб ишлаб пул топиб келишга мажбурлаётганликлари ва аёлини топган маошига кун кечираётганликлари хам маълум булмокда. Бундай холатларни пайдо булиши ачинарли холдир.
Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам эркакларга мурожаат килиб, бундай дедилар:
яъни: “Аёлларни хакларида Аллохдан куркинглар”-деди. Шунда сахобалар Расулуллох саллоллоху алайхи вассалламдан сурадилар: “Зиммамизда аёлларимизни кандай хаклари бор?” Он хазрат айтдиларки: “Еганингизда уни хам едирмогингиз, юзига урмаслик, кабих сузлар билан хакорат килмаслик, аразлашганда уйдан чикмаган холда уринни бошка килиб ётмоклик”, (Абу Довуд ривояти) -дедилар.
“Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоху анхуникига уз жуфти халолининг бадхулклигидан шикоят килиб келди. Унинг дарвозаси олдида чикишини кутиб турди. Бирдан ичкаридан Умар (розияллоху анху)нинг хотини унга тил чузаётганини, унга нисбатан каттик-курук гаплар айтаётганини эшитиб колди. Умар  (розияллоху анху) сукут саклар, аёлига гап кайтармас эди. Халиги келган киши ортига кайтди. Ичида: “Муминларнинг амири була туриб, шиддат ва салобатда донг таратган була туриб, Умарнинг холи шу булса, мен хафа булмасам хам булар экан”, -деди. Умар (розияллоху анху) чикиб, унинг кайтиб кетаётганини курди ва олдига чакирди-да:
“Менда нима ишинг бор эди?” -деди.
“Эй муминларнинг амири! Мен жуфти халолимнинг бадхулклигидан, тилининг ёмонлигидан шикоят килгани келган эдим. Сизнинг жуфти халолингиз хам ушандай эканини билиб, “Муминлар амирининг уз аёли билан холи шу булса, менга нима булибди”, деб ортимга кайтдим”, -деди.
Шунда Умар (розияллоху анху) унга караб шундай деди:
“Хой биродар! Мен унинг менда хакки борлиги учун чидайман. У менинг таомимни пиширувчи, нонимни ёпувчи, кийимларимни ювувчи, болаларимни эмизувчидир. У билан калбим харомдан таскин топади. Шунинг учун унинг гапларига ва килмишларига чидайман”.
“Эй муминларнинг амири! Менинг жуфти халолим хам шундай”, -деди халиги киши.
“Бас, унга нисбатан чидамли бул, эй биродар, бу киска муддатдир”, -деди Умар розияллоху анху.
Фарзандларни одатда оналар эмизиб, тарбия киладилар. Моддий таъминот буйича аёл эридан унинг токати етмайдиган нарсаларни талаб килиши мумкин эмас. Уламоларимиз айтадиларки, эрининг топганига каноат килмасдан, ундан янада купрок нарсалар талаб килган аёллар гунохкор буладилар.
Эрнинг уз аёлига яхшилик килиш сирасига унинг ота-онасига ва бошка кариндошларига хам яхшилик килишлиги хам киради. Зотан, эрнинг уларга яхшилик килиши шариатнинг талабидир. Ота-онага яхшилик килиш канчалик ахамиятга эга эканини хар бир мусулмон киши яхши билади. Келин учун эрининг отаси ота урнида, онаси она урнида булганидек, куёв учун хам аёлининг отаси ота урнида, онаси она урнида булади. Шунингдек. Бошка кариндошлар, амакилар, аммалар, тогалар, холалар ва хоказолар хам.
Аёлига булган мухаббатини сездириш учун эр мулойим булиб, унинг сузларига эътибор билан кулок солиб, хамфикр эканини изхор килиб турмоги лозим булади. Агар уйда аёл киши овкат пиширган булса, янги кийим кийса, бирор хабар ёки киссани айтса, эр бу нарсаларга эътибор билан муносабатда булиб, уз хурсандлигини, муносабатини баён килиши даркор. Аёлига уй ишларида ёрдам бериб, бу сохада хам унинг огирини енгил килиб туриши керак. Чунки, Пайгамбаримиз алайхиссалом хам ахллари хизматида булиб, уй супуприб, уз кийимларини узи ямаб, куйларини сокканлар ва умматларига хам шундай килишни буюрганлар. Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам бирон марта ахли аёлларига килган овкатларидан айб ахтариб шикоят килмаган эканлар.
Рисоладаги эр аёлига лутф билан муомала килиб, уни энг чиройли исмлар билан чакиради ва камчиликларини кечиради.
Уйлайманки, ушбу зикр килинган нарсаларда жамиятимиз хамда инсонлар учун мутлако зарарли нарсалар йук. Биз оиладаги эр кишининг бурч ва вазифаларига кисман тухталиб утдик. Томчилардан дарё хосил булганидек, оилада кут-барака, яхшилик, мустахкам асос эр-хотинларни узаро бир-бирларига чиройли муомала килиши ва хамиша бир-бирларини тушуниб шукр килиб яшашларидан тугилади.
Юртимиздаги барча оилалар бахту-саодатда, тинчлик-хотиржамликда яшашларини Аллох насиб этсин!

ОИЛАДА ЭРНИНГ ВАЗИФАСИ

Мухтарам жамоат! Аллох таоло эркакларга оиладек мукаддас кургонга рахбарлик килиш вазифасини юклади.  Шу билан бирга эркакларни рухий ва жисмоний жихатдан аёллардан фаркли килиб, уни оила рахбари булишига муносиб холда яратди. Эркаклар уз зиммаларидаги вазифаларини адо этишлари бу оиланинг тинчлиги ва бахту саодатига сабаб булувчи энг катта омилдир.

Шариатимизда эрнинг аёли олдида молиявий ва маънавий вазифалари бор. молиявийлари асосан уч кисмга булинади:

Биринчиси, аёлига махр бериш. “Махр” акди никох ёки эру хотинлик муомаласи булиш билан эр зиммасига юкланадиган, хотинга бериш лозим булган молдир.

Аллох таоло Куръони каримда шундай мархамат килади:

            وَآَتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِنْ طِبْنَ لَكُمْ عَنْ شَيْءٍ مِنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَرِيئًا

سورة النساء/4

яъни: “Хотинларга махрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга узлари ундан бирор нарсани ихтиёрий равишда кечса (берса)лар, сизлар уни бемалол, иштаха билан тановул килаверингиз”. (Нисо сураси, 4-оят).

Пайгамбаримиз соллаллоху алайху васаллам махр борасида шундай мархамат киладилар:

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ السَّاعِدِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِرَجُلٍ أَرَادَ الزَّوَاجَ: اِلْتَمِسْ وَلَوْ خَاتَمًا مِنْ حَدِيْدٍ

متفق عليه

яъни: Сахл ибн Саъд розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Расулуллох соллаллоху алайху васаллам: “Темирдан булса хам бир узик топинг”, деганлар (Муттафакун алайх).

Иккинчиси, аёлини озик-овкат ва кийим-кечак билан таъминлаш.

Дархакикат, эркакларнинг зиммасига ахли аёл нафакаси фарздир. Бу хусусда Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам хадисларининг бирида:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْمًا أَنْ يُضَيِّعَ مَنْ يَقُوتُ

رواه الامام أبو داود

яъни: “Киши уз карамогидагиларини нафакасиз ташлаб куйиши унинг каттик гунохкорлигига кифоя килади, дея мархамат килганлар, (Абу Довуд ривояти).

Минг афсуслар булсинки, хозирги кунда баъзи бир оила бошликлари айни шу масалада уз вазифаларини унутиб куймокдалар. Хатто баъзилари ориятсизлик билан уз жуфту халолларини  узга юртларга бориб, ишлаб пул топиб келишга мажбурлаётганликлари ва аёлини топган маошига кун кечираётганликлари хам маълум булмокда. Бундай холатларни пайдо булиши ачинарли холдир.

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ ثُمَّ قَتَرَ عَلَى عِيَالِهِ

رواه الامام الديلمي

яъни: Жубайр ибн Мутъим розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Бир кишига Аллох таоло кенглик килиб молу давлат берсаю у киши уз ахли аёлига торлик килса у биздан эмасдир”, деганлар (Имом Дайламий ривояти).

Ахли-аёлга нафака бериш энг мухим ва савобли ишлардан эканлиги хакида Жобир розияллоху анху ривоят килган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  أَوَّلُ مَا يُوْضَعُ فِي مِيْزَانِ الْعَبْدِ نَفَقَتُهُ عَلَى أَهْلِهِ

رواه الامام الطبراني

яъни: “Киёмат куни тарозуда  биринчи тортиладиган нарса кишининг ахли-аёлига килган нафакасидир”  (Имом Табароний ривояти).

Шу билан бирга, аёли бемор булганда дори-дармон олиб бериш, шифокорга курсатиш кабилар хам эрнинг зиммасидаги вазифалардандир. Аёли касал булса, отасининг уйига олиб бориб куйиш холатлари хам купаймокда. Соглик пайтида уйдами, томоркадами, даладами ишлатиб, камига бозорга чикариб, бетоб булиб ишга ярамай колганида, парваришга мухтож булиб турганда, ота уйига олиб бориб куйиш, ортидан хабар олмаслик, мехнатга ярайдиган булганда, олиб кетишлик  инсофли эркакни иши эмаслигини унутмаслигимиз керак.

Учинчиси, аёлини турар жой билан таъминлаш. Аллох таоло бу хакда Куръони каримнинг Талок сурасида айтади:

أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنْتُمْ مِنْ وُجْدِكُمْ

سورة الطلاق/6

яъни: “Уларга (талок иддасини саклаётган хотинларингизга) узларингиз маскан тутган жойдан токатингизга караб жой берингиз (Талок сураси 6-оят).

Энди эса, эрнинг аёли олдидаги маънавий вазифаларини баъзилари хакида тухталиб утсак. Улар куйидагилардир:

Биринчиси, аёли билан чиройлик муомалада булиш.

Аллох таоло Уз каломи шарифида куйидагича мархамат килади:

                                                                                                                                    وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئاً وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْراً كَثِيراً

سورة النساء/19

яъни: Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон курсаларингиз, (билиб куйингки,) балким сизлар ёмон курган нарсада Аллох (сизлар учун) купгина яхшилик пайдо килиши мумкин (Нисо сураси, 19-оят).

Динимиз уз аёлларига нисбатан яхши муносабатда булган эркакларни инсонларнинг энг яхшиси каторига кушади. Бу хусусда Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам бундай мархамат килганлар:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ، وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي

رواه الامام الترمذي

яъни: Оиша розияллоху анходан ривоят килинган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз уз ахли аёлига нисбатан яхши муносабатда булганингиздир. Мен эса уз ахлимга сизлардан кура яхширок муносабатдаман”, (Имом Термизий ривояти).

Албатта, хар тукисда бир айб деганларидек, инсон зоти айбу нуксонлардан холи эмас. Шундай экан, эркакларга уз аёлларининг айбларини беркитиб, оиланинг бардавом ва бахтиёр булишини кузда тутган холда уларга вакти-вакти билан панду насихат килиб туришлари лозим булади.

Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам мархамат киладилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقًا رَضِيَ مِنْهَا آخَرَ

رواه الامام مسلم

яъни: Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган хадисда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: “Хеч бир мумин хеч кайси мумина аёлини ёмон курмасин. Агар унинг хулк атворидан бирини ёктирмаса, бошка хулкини ёктириши мумкин” (Имом Муслим ривояти).

Иккинчиси, Аёлига эътиборли  булиш.

Эркаклар уз хотинига нисбатан хар томонлама эътиборли булишлари зарур. Уз аёлига бепарволик оилада катта муаммолар чикишига сабаб булиши мумкин. Одатда эридан мехр ва эътибор курмаган аёлда эрига нисбатан хурматсизлик ва итоатсизлик хисси тугилади. Ибн аббос розияллоху анху бу хакда шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنِّيْ أُحِبُّ أَنْ أَتَزَيَّنَ لِلْمَرْأَةِ، كَمَا أُحِبُّ أَنْ تَتَزَيَّنَ لِيَ الْمَرْأَةُ

سنن البيهقي ومصنف ابن أبي شيبة

яъни: “Мен учун хотиним канчалик зийнатланиб юришини хохлаганимдек, мен хам у учун шундай зийнатланишни яхши кураман” деганлар (Имом Байхакий ва Ибн Абу Шайба ривояти).

Демак, аёлидан мехр ва итоат кутган хар бир эр уз хотинига хам мехрли ва эътиборли булиши лозим.

Шу уринда таъкидлаш лозимки, эр ота-онаси ва бошкаларнинг гапига кириб уз аёлига зулм килиши ва талок куйиши динимиз курсатмаларига мутлако зиддир.

Мухтарам жамоат! Мавизамиз давомида нафл руза тутиш хакида маълумот бериб утамиз.

Нафл руза тутишликда буюк савоб, зиёда ажр-мукофот, фарз рузада йул куйилган камчилик ва хатоларни урнини тулдириш, калб ва бадан учун манфаат ва шуларга ухшаган бир канча фойдалар мавжуд. Нафл рузани Рамазон ва Курбон хайити кунлари, шунингдек, курбон хайитдан кейинги уч кундан бошка кунларда тутса булади.

Хадисларда йилнинг баъзи муайян кунларида нафл руза тутишнинг савоби улканлиги алохида таъкидлангандир. Муайян кунларнинг баъзилари куйидагилардан иборат:

  • Энг афзал нафл руза Довуд алайхиссаломнинг рузаси булиб, бир кун руза тутиб, бир кун тутмасликдир;
  • Рамазон ойидан кейин энг афзал рузалардан бири Мухаррам ойи рузаси булиб, унинг хам унинчи, сунгра туккизинчи куни таъкидлангандир. Мухаррамнинг унинчи куни тутилган руза утган йилги гунохларга каффоратдир, деган башоратлар хам бор;
  • Шаввол ойида олти кун руза тутиш. Хайитдан кейинги кундан бошлаб, узлуксиз тутиш афзалдир. Бу кунларнинг орасини булиб тутиш хам жоиздир;
  • Хар ойда уч кун руза тутиш. яъни камарий ойнинг ун уч, ун турт, ун бешинчи кунлари руза тутиш суннатдир. Шунингдек, истаса ойнинг бошида, ёки охирида уч кун тутиши мумкин. Бу билан бир ой руза тутгандек савобга эга булиши ривоят килинган;
  • Зулхижжа ойининг дастлабки туккиз куни рузаси. Бу кунларнинг хам афзали туккизинчи куни, яъни Арафа куни руза тутишликдир. Хаж ибодатига эхром боглаган кимсалар бундан мустасно. Арафа кунининг рузаси утган ва келажак йилдаги, яъни икки йиллик кичик гунохларга каффорат булиши тугрисида курсатмаалар бор;
  • Шаъбон ойининг бошида купрок руза тутиш суннатдир;
  • Хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари хам руза тутиш суннатдир;
  • Ражаб ойида хам бакадри имкон нафл руза тутишнинг савоби каттадир.

Аллох таоло барча оила рахбарларига уз зиммаларидаги вазифаларини сидкидил билан, шариатга мувофик холда адо этиш  бахтини насиб айласин. Омин!

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …