Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Эркин иктисодий зоналар тугатиладими?
<

Эркин иктисодий зоналар тугатиладими?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 октябрда эълон килинган «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислох килишни жадаллаштириш хамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тугрисида»ги фармони билан Узбекистондаги махсус иктисодий худудлар фаолиятида узгариш булиши кутилмокда.

Хужжатга мувофик, 2021 йил 1 февралга кадар хорижий тажрибани урганган холда махсус иктисодий зоналар фаолиятига ташки бошкарувни жорий этиш хамда уларни боскичма-боскич хусусийлаштириш буйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритилиши белгиланди.

Махсус иктисодий зона нима?

2020 йил февралда кабул килинган «Махсус иктисодий зоналар тугрисида»ги конунга кура, махсус иктисодий зона — тегишли худудни жадал ижтимоий-иктисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва махаллий инвестицияларни, юкори технологиялар хамда бошкарув тажрибасини жалб этиш максадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус хукукий режимга эга булган худуд.

Махсус иктисодий зоналар (МИЗ) бир неча турда, хусусан, эркин иктисодий зона, махсус саноат зона, туристик-реакрацион зона, махсус илмий-технологик зоналар куринишида ташкил этилиши мумкин. МИЗ жозибадорлигини ошириш ва унга инвесторларни купрок жалб этиш максадида барча талабларга мос келган лойиха эгалари турли имтиёзлардан фойдаланиш имкониятига эга булган. Масалан, Узбекистон президентининг тегишли фармони билан зона аъзоларига солик ва божхона туловлари буйича турли имтиёзлар берилган эди.

Инвесторлар куйидаги имтиёзлардан фойдаланишган:

  • ер солиги, даромад солиги, юридик шахслар мулк солиги, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солик туловидан;
  • бушаб коладиган маблагларни максадли йуналтириш шарти билан уз ишлаб чикариш эхтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар хамда бутловчи кисмларни божхона туловларидан (божхона расмийлаштируви йигимларидан ташкари);
  • Узбекистонда ишлаб чикарилмайдиган ва лойихаларни амалга ошириш доирасида четдан келтириладиган курилиш материалларини божхона туловлари (божхонада расмийлаштириш йигимлари бундан мустасно) тулашдан озод килинади.

Нима узгарди?

2020 йил 1 январдан кучга кирган янги тахрирдаги Солик кодексининг 473-моддасига мувофик, эркин иктисодий зоналар иштирокчиларига факат мол-мулк солигидан, ер солигидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликдан озод килиш тарзида солик имтиёзлари берилган.

Шунингдек, Солик кодексининг 75-моддасида «ККС буйича имтиёзлар, шу жумладан, товарлар Узбекистон худудига олиб кирилишида (импортида) солик солишдан бушаган маблагларни аник максадларга йуналтириш шарти билан берилиши мумкин эмаслиги» хамда 266-моддасида барча солик туловчилар «бюджетга туланиши лозим булган солик суммасини аниклашда факат туланган солик суммаларини хисобга олиши» белгиланди.

Натижада эркин иктисодий зона иштирокчиларига президент фармони билан берилган бир канча солик ва божхона туловлари буйича имтиёзлардан амалда фойдаланиш давлат солик органлари томонидан бекор килинди. Бунга хукуматнинг эркин иктисодий зоналарни истикболсиз лойиха сифатида куриши сабаб булди.

Солик бошка хужжатлар талабини бузадими?

«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тугрисида»ги Конуннинг 19-моддасига мувофик, «агар Узбекистон Республикасининг кейинги конун хужжатлари инвестиция килиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция килиш санасида амалда булган конун хужжатлари чет эл инвесторларига нисбатан инвестиция килиш пайтидан эътиборан ун йил мобайнида кулланиши хамда инвестор узининг инвестиция килиш шарт-шароитларини яхшилайдиган янги конун хужжатлари коидаларини уз хохишига кура куллаш хукукига эга».

Шунингдек, Узбекистон президентининг 2012 йил 10 апрелдаги фармони 2-бандида хам «хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АКШ доллардан кам булмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат руйхатидан утган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солик конунчилигида узгаришлар юз берган холларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиги, кушимча киймат солиги, мол-мулк солиги, ягона ижтимоий тулов, ягона солик тулашнинг мазкур корхоналар давлат руйхатидан утиш санасида амал килган меъёрлари ва коидаларини куллашга хакли» экани белгиланган.

Бундан ташкари, президентининг 2017 йил 25 октябрдаги карори 7-бандига асосан, «солик конунчилиги узгарганда ЭИЗ иштирокчилари соликлар ва бошка мажбурий туловлар (акциз солигидан ташкари) буйича улар руйхатдан утказилган санадан амал килган норма ва коидаларни куллашга хакли».

«Махсус иктисодий зоналар тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 42-моддасида «Солик тугрисидаги конун хужжатлари узгарганда махсус иктисодий зоналар иштирокчилари имтиёзлар амал килиш муддати давомида, лекин ун йилдан ошмаган муддат ичида соликлар, йигимлар ва бошка туловлар тулаш буйича улар Махсус иктисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган санада амалда булган нормалар ва коидаларни куллашга хакли» деб таъкидланган.

Мазкур Конуннинг 48-моддасида «ЭИЗ худудида мазкур Конун кучга киргунга кадар ЭИЗ дирекциялари томонидан руйхатга олинган ва инвестиция лойихаларини амалга ошираётган ЭИЗ иштирокчилари учун конун хужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар улар такдим этилган муддат утгунига кадар саклаб колиниши» белгиланган.

Эркин иктисодий зона иштирокчиларининг конуний манфаати химоя килинмай, Солик кодекси талаби амалда ижро этилмокда. Инвестор такдим этилган имтиёзлардан махрум этилган.

Эркин иктисодий зоналар тугатиладими?

Шу йилнинг 27 октябрь куни давлат рахбари томонидан имзоланган фармонга биноан, махсус иктисодий зоналар фаолиятига ташки бошкарувга топширилиши мумкин. Улар боскичма-боскич хусусийлаштирилади. Бунинг тартиби хали ишлаб чикилмаган, хукумат бир неча ойлардан сунг бу хакда батафсил маълумот бериши мумкин. Хозирча аник кутилма шуки, эркин иктисодий зоналар хам хусусийлаштириш йули билан тугатилиши мумкин. Уларни истикболсиз лойиха сифатида курган хукумат шу йул билан конунчиликдаги зиддиятларни хам бартараф этиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

v5U4cs-woXodyeSwoCAUa-wwQxtpIYEm

«UzAuto Motors» ишида суд карори кабул килинди

30 октябрь куни «UzAuto Motors» иши буйича суднинг хал килув карори кабул килинди. Жамоатчилик ушбу карордан …