Главная / Жахон / Эрдуган суикасдга оид хабарлар унинг Европага ташрифига таъсир килмаслигини таъкидлади
<

Эрдуган суикасдга оид хабарлар унинг Европага ташрифига таъсир килмаслигини таъкидлади

erdoganТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган унинг жонига касд килишга тайёргарлик кетаётганидан хабар топгани ва бу унинг Босния хамда Герцеговинага ташрифига таъсир курсатмаслигини айтди. Hurriyet нашри шу хакида хабар берди.

Бундан аввал TRT телеканали хавфсизлик йуналишида хизмат килувчи манбаларга асосланиб, Туркия ва Болкон разведка хизматлари Болкондаги бир гурух туркияликларнинг Эрдуганга хужум уюштирмокчи эканлигига оид хабарлар буйича иш олиб боришаётгани хакида хабар берилган эди.

“Бу хабар бизнинг Миллий разведка ташкилотимиз оркали менга етиб келди. Айнан шунинг учун хам шу ердаман. Нима учун? Чунки бу каби тахдидлар бизни йулдан колдира олмайди. Биз уз йулимизни танладик ва уни давом эттирамиз. Бу ерга минглаб одамлар уз етакчиси билан учрашиб, мулокот килишга келса-ю, бунинг уддасидан чика олмаса, тугри буладими? Йук, бунакаси кетмайди”, – деди президент Босния ва Герцеговинадаги матбуот анжуманида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LIYzLr5_WCZ9P8gX4qBDAoC3WUcaOfRV

Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда суд карорига кура собик президент Алмазбек Атамбоевнинг мол-мулки, жумладан “Апрель” телеканали ва “Медиа-Форум” компанияси …