Главные новости
Главная / Жахон / Эрдуган президент лавозимига номзодни судга берди
<

Эрдуган президент лавозимига номзодни судга берди

erdoganТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган асосий мухолиф партия – Халк-республика партиясидан президентликка номзод Мухаррам Инжени судга берди. Бунга эса Инженинг Эрдуган 2001 йилда АКШга мухолифатчи Фатхулла Гулен ёнига боргани хакидаги сузлари сабаб булган.

Туркия хукумати Гуленни 2016 йилдаги давлат тунтарувига уринишга алокадорликда айблаб келади. Гулен 1999 йилдан бери АКШнинг Пенсильвания штатида яшаб келади.

Инже Баликесирдаги намойишда Эрдуганга мурожаат килиб, “Сен партиянгни 2001 йилда ташкил этаётганингда Пенсильванияга рухсат учун борганмидинг?”, деб айтган.

“Гумонланувчи томонидан намойишда айтилган гаплар хурматли президентга жиддий хужум хисобланади ва хакикатга мос келмайди”, деб айтилган шикоят аризасида.

Таъкидланишича, бундай тасдикларни суз эркинлиги тушунчаси доирасида кабул килиб булмайди. Эрдуганнинг адвокати Инжедан 100 минг турк лираси (21 минг доллар) микдорида товон пули талаб килмокда.

Эрдуганнинг узи эса Haberturk телеканалида ушбу вазиятга изох бериб, “Мен Пенсильванияга рухсат олиш учун борадиган пасткаш сиёсатчи эмасман”, деб айтган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

biD54g2PFCYowKhkGGYJ9Vhof1tLunah

Девхона конида очилган янги кудук дебитининг кунлик хажми 500 минг. куб.м. ни ташкил этди

Epsilon компаниясининг «Узбекнефтгаз» билан хамкорликдаги саъй-харакатлари, жумладан, янги очилган Девхона-6 эксплуатация кудугидаги олиб борилган синов ишлари …