erdogan-putinТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган ва Россия президенти Владимир Путин телефон оркали мулокот утказди. Бу хакда Кремль матбуот хизмати хабар бермокда.

«Туркия Республикаси ва Россия Федерациясининг куролли кучлари хамда махсус хизматлари харакатини мувофиклаштиришни янада кучайтиришга келишиб олинди. Бу жанговар харакатларни тухтатиш режимини бузаётган террорчилик гурухлари билан курашиш учун керак», – дейилади хабарда.

Томонлар Сурияда кескинликдан холи худудларни яратиш буйича Остона келишувларига риоя этиш мухимлигини хам кайд этишган.

«Шу нуктаи назардан, Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия йуналишидаги хамкорлигини давом эттириш мухимлиги таъкидланди. Ушбу шаклда турли даражалардаги янги алокалар истикболлари мухокама этилди», – дейилади хабарда.

Эслатиб утамиз, 7 февраль куни Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган билан телефон оркали мулокоти булиб утганди. Сухбат давомида Шавкат Мирзиёев минтакада тинчлик, осойишталик ва баркарор тараккиётни таъминлаш максадида жорий йил март ойида Тошкент шахрида утказилиши режалаштирилаётган Афгонистонда тинчликка эришиш буйича халкаро конференцияга Туркия Республикаси делегациясини таклиф этди.