Главная / Жахон / Эрдуган Сурия шимолига харбий юриш эхтимолидан огохлантирди
<

Эрдуган Сурия шимолига харбий юриш эхтимолидан огохлантирди

erdoganТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуган Токат вилоятидаги чикиши вактида Туркия мамлакат ичкарисида хам, ташкарида хам терроризмга карши жиддий кураш олиб боражаги хакида гапирди. У Туркия жанубини терроризм тахдидидан химоя килиш учун турк армияси якин кунлар давомида Сурия шимоли-гарбида жойлашган Манбиж ва Африн минтакаларидаги Сурия курдлари худудида «Фрот калкони» амалиёти каби харбий амалиёт бошланиши мумкинлигини маълум килди.

«Бизга берилган ваъдалар бажарилмаса, Манбиж бир хафтадан сунг нима килишимизни куради», деган Эрдуган.

Шунингдек, у АКШ бу борада Туркия билан хамкорлик килишига умид билдиришини айтиб утган.

«Анкарани ва Туркия билан стратегик хамкорлик доирасидаги кадамларни куллаб-кувватлаш вакти келди. Биз Вашингтон Туркияни куллашини кутмокдамиз. Умид киламизки, дуст давлатлар Анкаранинг позициясини ёклайди. Африндаги амалиётлар давомида иттифокчиларимиз хато кадам ташламаслиги ва террорчилар тарафини олмаслигига ишонч билдирамиз», деган президент.

Туркия Сурия курдларини террорчилик ташкилоти деб хисоблайди.

Анкара Сурия курдларини харбий куллаб-кувватлагани учун Вашингтонни бир неча марта коралаганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LIYzLr5_WCZ9P8gX4qBDAoC3WUcaOfRV

Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда суд карорига кура собик президент Алмазбек Атамбоевнинг мол-мулки, жумладан “Апрель” телеканали ва “Медиа-Форум” компанияси …