Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди
<

Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан Иш режа, Хукумат ва хукукни мухофаза килувчи органларнинг топшириклари асосида 4 299 та давлат молиявий назорати тадбирлари утказилди.

Давлат молиявий назорати департаменти хабарига кура, утказилган назорат тадбирларида жами 167 млрд. сум микдорида бюджет интизомини бузилиш холатлари ва бошка ноконуний харажатлар аникланди.

Назорат тадбирларининг асосий кисми (74,5%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблагларнинг максадли фойдаланиши юзасидан утказилган булиб, назорат тадбирларида аникланган 54,2 млрд. сум бюджет интизоми бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлардан 49,8 млрд. суми (91,8%) бюджетга тикланиши таъминланди.

nmyszmhsqk7gt9hilapfppleaa7kwq8l

Маълумот учун: 2018 йил 1-ярим йиллигида аникланган бюджет интизомини бузилиш холатлари ва молиявий хато ва камчиликлар бюджетга тикланиши 74,5%ни ташкил этган.

Хисобот даврида Олий ва урта махсус таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 10,8 млрд. сум микдорида молиявий конунбузилиш холатлари аникланиб, шундан назорат тадбирлари давомида 10,2 млрд. суми (93%) бюджетга тикланди.

Шунингдек, Халк таълими вазирлиги тизимида аникланган 9 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатидан 8 млрд. суми (90%), Согликни саклаш вазирлиги тизимида аникланган 6 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатидан 5,7 млрд. суми (94%) ва Мактабгача таълим вазирлиги тизимида аникланган 4,3 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатидан 3,9 млрд. суми (92%) бюджетга тикланиши таъминланди.

Йирик микдорда молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (9,5 млрд. сум), Андижон (5,5 млрд. сум), Сурхондарё (5 млрд. сум), Самарканд (4,7 млрд. сум), Тошкент (4,5 млрд. сум) вилоятларида ва Тошкент шахрида (6,2 млрд. сум) аникланган.

Хисобот даврида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан бюджет харажатларини тугри режалаштирилиши хамда бюджет маблагларининг максадли сарфланиши юзасидан “Давлат молиясини бошкариш ахборот дастури” ва UzASBO дастури маълумотлар базасидан фойдаланган холда 1 810 та бюджет муассасаларида камерал назорат тадбирлари утказилди.

Камерал назорат тадбирига камраб олинган муассасаларнинг 718 тасида 17,6 млрд. сум микдорида бюджет конунчилигини бузилиш холатлари ва бошка хато-камчиликлар аникланиб, назорат тадбирлари давомида 8,6 млрд. суми бюджетга тикланди ва 5,5 млрд. сум микдоридаги маблагларнинг асоссиз сарфланишининг олди олинди.

Назорат тадбирларида аникланган 12,9 млрд. сум конунбузилиш холатлари буйича 168 та назорат тадбирлари хужжатлари тегишли чоралар куриш учун хукукни мухофаза килиш органларига юборилди.

Хисобот даврида бюджет интизомини бузилишига йул куйган бюджет ташкилотларининг 154 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 111,5 млн. сумлик маъмурий жарима кулланилди.

Шунингдек, бюджет ва бюджетдан маблаг олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини меъёрий хужжатларга хамда аник хисоб-китобларга асосида режалаштирилиши юзасидан утказилган профилактика назорат тадбирларида 22,7 млрд. сум микдорида ортикча режалаштирилган харажатларнинг олди олинди.

Хисобот даврида Давлат максадли жамгармалар ва бошка жамгармалар маблагларини максадли сарфланиши юзасидан утказилган 692 та молиявий назорат тадбирларида 36,6 млрд. сум микдорида конун бузилиш холатлари аникланиб, шундан 29,8 млрд. суми тикланиши таъминланди хамда 31,5 млрд. сум микдоридаги конунбузилиш холатлари буйича 352 та назорат тадбирлари хужжатлари конуний чора куриш учун хукукни мухофаза килиш органларига юборилди.

Шунингдек, Хукумат кафолати остида жалб килинган кредитлар маблагларидан максадли фойдаланилиши юзасидан утказилган 92 та назорат тадбирларида 4,9 млрд. сум микдорда ноконуний харажатларга йул куйилганлиги аникланиб, шундан 3,5 млрд. сумни тикланиши таъминланди хамда 4,6 млрд. сум конунбузилиш холатлари буйича 81 та назорат тадбирлари хужжатлари хукукий бахо бериш учун хукукни мухофаза килиш органларига юборилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

VZPnShcz6GnhcRN2HEUauzC66JQSPqzO

Иктисодиёт ва саноат вазирлиги махсулотлар таннархини камайтириш буйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикиш топширигини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иктисодий ислохотлар масалалари кумитасининг мажлиси …