Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Энг кам иш хаки» урнига энди «мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори» ишлатилади
<

«Энг кам иш хаки» урнига энди «мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори» ишлатилади

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрдаги мажлисида мухокама этилган масалалардан яна бири “Мехнатга хак тулаш, пенсиялар ва бошка туловлар микдорларини аниклаш тартибини такомиллаштирилганлиги муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиришлар киритиш тугрисида”ги конун лойихаси булди.

Олий Мажлис Конунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кура, ушбу лойиха мамлакат президентининг 2019 йил 21 майдаги “Мехнатга хак тулаш, пенсиялар ва бошка туловлар микдорларини аниклаш тартибини такомиллаштириш тугрисида”ги фармонига мувофик ишлаб чикилган.

3nlfqaqrkguyg9lrx-1qj5bu3cnapm-l

Фармон билан мехнатга хак тулаш, пенсия тайинлаш хамда солик, давлат божлари, жарималар, йигимлар ва бошка туловларни ундириш уртасидаги шартларнинг богликлигини бартараф этиш максадида 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, иш хакининг энг кам микдори урнига:

634 880 сум микдорида мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори;

223 000 сум микдорида базавий хисоблаш микдори;

223 000 сум микдорида пенсияни хисоблашнинг базавий микдори жорий этилган эди.

Ушбу узгаришлар купчиликда энди ойлик маошлар, пенсиялар хамда туловлар кандай хисоб-китоб килинади, деган саволни уйготган эди.

Мазкур конун лойихасининг максади кайсидир маънода, ана шу саволларга хукукий жавоб булиб, у мехнатга хак тулаш, пенсиялар тайинлаш хамда соликлар, давлат божлари, жарималар, йигимлар ва бошка туловларни ундириш уртасидаги шартларнинг богликлигини бартараф этишни кузда тутади.

Узбекистон Республикаси президентининг иктисодий сохага, хусусан бюджет-солик муносабатларига оид айрим фармонларининг кабул килиниши муносабати билан мазкур лойиха асосида иш хаки, пенсия, нафака ва жарималар микдорларининг базавий микдорини белгиловчи амалдаги 55 та конун хужжатига, шунингдек, Божхона, Солик, Бюджет кодексларига тегишли узгартиришлар киритилмокда.

Уларга кура, “энг кам иш хаки” жумлалари тегишинча “мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори”, “базавий хисоблаш микдори”, “пенсияни хисоблашнинг базавий микдори” жумлаларига алмаштирилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

absDxj2hjwG7gKtOYgvh6JaAsAhmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини утказиш учун база сифатида Франция Альпидан …