Главная / Жамият / Энг кам иш хаки микдори урнига янги тизим жорий этилади
<

Энг кам иш хаки микдори урнига янги тизим жорий этилади

Мехнатга хак тулаш, пенсиялар ва бошка туловлар микдорларини аниклаш тартибини такомиллаштириш тугрисида Президент фармони кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлиги хабар бермокда.

Фармонга мувофик, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш хакининг энг кам микдори урнига куйидаги микдорлар белгиланди:

Мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори – 577 170 сум;
Базавий хисоблаш – 202 730 сум;
Пенсияни хисоблашнинг базавий микдори – 202 730 сум.

Бунда:

Мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори маош, устамалар, кушимча хак, гонорар, кушимча иш учун компенсация туловлари ва рагбатлантирувчи тусдаги туловларнинг бошка турлари, шунингдек, конунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш хакига нисбатан белгилаб куйилган бошка туловлар микдорини аниклашда хамда оилаларнинг ижтимоий куллаб-кувватлашга мухтожлиги ва ишсизлик буйича нафакалар микдорини аниклашда кулланилади.

Базавий хисоблаш микдори эса куйидагиларни аниклашда кулланилади:

соликлар, йигимлар, жарималар, давлат божлари ва курсатилаётган давлат хизматлари учун бошка туловларнинг микдорларини;

тадбиркорлик билан шугулланиш учун патент, лицензия ва бошка туловларнинг киймати, ташкилотларнинг устав ва бошка фондлари (капитали) микдори, пулсиз шаклда туланадиган акциялар, бошка кимматли когозларнинг киймати, юридик шахслар активларининг баланс киймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошка молиявий-иктисодий курсаткичларнинг чекланган микдорини.

Пенсияни хисоблашнинг базавий микдори пенсиялар, устамалар, кушимча хак ва компенсация туловлари, шунингдек, ходимлар соглигига етказилган зарарни коплашда кулланилади.

Энг кам иш хакига нисбатан белгиланган устамалар, кушимча хак, мукофотлар хамда бошка компенсация ва рагбатлантирувчи тусдаги туловларнинг барча турлари мазкур туловларнинг сумда ифодаланган амалдаги микдорларини саклаб колган холда кайта хисоб-китоб килинади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистоннинг 3 аэропорти бошкаруви хорижий компанияга берилмокда – сабаб? Транспорт вазирлиги баёноти

Узбекистоннинг Самарканд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошкаруви «Новапорт» компаниясига утиши тугрисидаги хабарлар пайдо булиб, меморандум …