Главная / Маданият / Энг амонатдор киши – ким?

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг кок уртаси, кунлар роса кизиган, иссик авжига чиккан палла эди. Усмон ибн Аффон – розияллоху анху– Мадина шахрининг ташкарисида хизматкорлари билан бирга соя остида дам олиб

утирган эдилар. Хаво жуда иссик, кумлардан кизиган тандирдагидек кайнок тафт кутарилиб турмокда. Одатда сахро шамоли эсиб турса, бир оз хаво айланиб, нафас олиш енгилрок буларди. Хозир юз-кузларни куйдирадиган уша гармсел хам йук.

Узокдан икки туяни олдига солиб хайдаб келаётган бир кишининг кораси куринди. Усмон – розияллоху анху-: Бу кишини шундай каттик иссикда сахрога чикишга нима мажбур килди экан, хавонинг совушини кутиб, кейин чикса булмасмиди? – деб хайрон булдилар.

boy-chest

Бир оздан сунг туяларни етаклаб келаётган кишининг Умар ибн Хаттоб –розияллоху анху– эканларини билишди. Дархол уринларидан туриб унинг истикболига чикдилар. Лекин иссикнинг каттиклигидан яна узларини соя остига олишга мажбур булишди.

Умар –розияллоху анху– уларнинг каршиларига келгач, Усмон –розияллоху анху-: Эй муминларнинг амири, бу иссикда нима килиб юрибсиз, – деб суради.

Умар –розияллоху анху-: Садака туяларидан иккитаси йуколиб колган экан, шуни кидириб чиккан эдим. – дедилар. – Киёмат куни Аллохнинг олдига борганда: мусулмонларнинг мулкидан икки туянинг йуколишига нега йул куйдинг, деб саволга тутилишдан куркдим. Шу сабабдан туяларни топиб, жойига олиб кетаяпман.

Усмон –розияллоху анху-: Эй мусулмонлар амири, келинг, салкин сувдан ичиб, сояли ерда дам олинг, туяларни биронтасига берамиз, жойига куйиб келади, – деб таклиф килдилар. Лекин Умар –розияллоху анху– таклифга кунмадилар, уз куллари билан олиб бормасалар, кунгиллари жойига тушмасини айтиб, туяларни олдиларига солдилар-да, бокиладиган жойга узлари олиб кетдилар.

Усмон –розияллоху анху-: Ким энг амонатдор кишига карамокчи булса, бу кишига карасин, – деб муминларнинг амири Умар ибн Хаттоб –розияллоху анху-га ишора килдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pul

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, …