Главная / Маданият / Энг огир гунох

Энг огир гунох

gunohБилмок  керакким, барча гунохлар инсоннинг рухий тинчлигини йукотадиган разолатдир. Гунохлар инсонни маънавиятини йукотади. Худди шунингдек ёмон сифатларга эга булган инсонлар Аллохнинг хидояти ва рахматига сазовор булмайдилар. Масалан,  гунохи кабиралардан бири, аёллар уртасида учраётган муаммолардан бири уз жонига касд килишдир. Турмушдаги баъзи бир муаммолар, рузгордаги етишмовчилик, эр – хотин ёки кайнона – келин можаролари сабабидан ёки  булмаса кунгил куйган кишисига етиша олмаслик натижасида киз – жувонлар орасида уз жонига касд килиш холатларининг учраб туриши жуда ачинарли холдир. Ана шундай гунохи кабирага кул ураётган аёл кизлар нахотки шу йуллар билан муаммолари хал булади деб, уйлашса. Бу синовли дунёни озгина кийинчиликларига сабр кила олмай, бу мудхиш ишлари туфайли жаннатдан махрум булиб жаханнамда охират азоби ила дузах эшигини узлари учун очмокдалар. Динимизда уз жонига касд килиш гунохи кабиралардан бири саналади. Аллох таоло Куръони каримда:

“… Шунингдек, узларингизни (бир – бирингизни нохак) улдирмангиз! Албатта, Аллох сизларга рахм шавкатлидир” деб, мархамат килган  (Нисо-29). Ушбу оятда хаёт кийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирон нарсани аламига чидай олмай узини – узи улдириш таъкикланмокда.

Пайгамбаримиз (с.а.в) хам бундай деганлар: “Ким узини бирон нарса билан улдирса киёмат куни уша нарса билан азобланади” (Имом-Бухорий). Сабр бардошли булиш узбек халкимизнинг кон – конига сингиб кетган фазилатлардан биридир. Уз фарзандини азалдан сабрли килиб тарбиялашга катта эътибор берган боболаримиз, момоларимизнинг хаётлари кийинчиликларни сабр билан енгиб утишлари бизга катта ибратдир. Сабр барча инсонга керак, зеро аёллар учун бу фазилат, зийнат ва уларга эркаклардан кура муносиброк сифатдир. Шундай экан азиз опа – сингиллар, Аллох таоло насиб этган илохий неъмат – хаётимизни фарзанд тарбияси-ю, оила мустахкамлигида сабр бардошли булиб, хайрли ишларда бардавом булмогимиз даркор.

Хосият Косимова

УМИ Сурхондарё вилояти бош имом-хатибининг

хотин – кизлар масалалари буйича ёрдамчиси

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …