Главные новости
Главная / Сиёсат / Энергетика вазирлиги кушни давлатни нега электр энергияси билан таъминлаётгани тушунтирди
<

Энергетика вазирлиги кушни давлатни нега электр энергияси билан таъминлаётгани тушунтирди

“Узбекистон миллий электр тармоклари” АЖ 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси каерга “йуколиб колаётганини” тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Узбекистон Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган “Узбекистон миллий электр тармоклари” АЖнинг ахброт хизмати 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси каерга “йуколиб колаётганини”тушунтирди.

Якинда интернет сахифаларида Узбекистон истеъмолчиларига жорий йилда 69 миллиард кВт.соат электр энергияси зарур булиши, ишлаб чикариш эса 64 млрд кВт.соатни ташкил этиши (расмий маълумот), гуёки етмаётган 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси Афгонистонга экспорт килинаётгани хакида маълумотлар (айрим интернет фойдаланувчиларининг фикр-мулохазалари) таркалди.

Купчиликка маълумки, Узбекистон Республикасининг юкори кучланишли хаво линиялари чегарадош мамлакатларнинг магистрал электр тармоклари билан баркарорликда ишлайди. Кушни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари узаро мувофиклашув асосида минтаканинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Бунинг сабаби оддий, магистрал электр тармок лойихалари МДХ давлатлари хали Собик Иттифок таркибида булганида лойихалаштирилган ва бир-бирига чамбарчас боглик холда курилган.

Демак, Узбекистон электр энергияни экспорт килиши каторида импорт хам кабул килади. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида давомида (январь-сентябрь) импорт килинган электр энергияси хажми жами 2,6 млрд. кВт/соатни ташкил этган. Шундан факат 1,2 млрд. кВт/соат электр энергияси Афгонистонга экспорт килинган.

Афгонистонга узатилаётган электр таъминоти тухтатилгани хакидаги хабарга изох берилди

Бу ва бу каби масалаларнинг мохиятини дарров тушуниш кийин… Бунинг учун тизим фаолияти ва халкаро тажриба билан якиндан танишиш талаб этилади. Таъкидланишича, ички истеъмол учун мулжалланган электр энергияси Афгонистонга экспорт килинмайди.

Колаверса, бу масала сиёсий-иктисодий ахамият касб этади.

“Алохида таъкидлаш жоизки, электр энергияси экспортининг иктисодий томони иккиламчи булиб, асосий максад — кушни Афгонистон Ислом Республикасини ижтимоий-иктисодий томондан куллаб-кувватлаш, шу йул билан афгон диёрида баркарор вазиятни таъминлашга хисса кушишдан иборат. Мазкур амалиётнинг асосида хукуматлараро келишувлар мужассам”, – дейилади хабарда.

Кайд этилишича, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, энергиядан нотугри ва бесамар фойдаланиш окибатида юзага келадиган турли авариялар, модернизация дастурига мувофик юкори ва урта кучланишли подстанцияларни замонавий ускуналар билан жихозлаш, симёгочларни алмаштиришдаги вактинчалик узилишлар, курилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтдаги вактинчалик тармокдан узиб туриш ва шунга ухшаш бошка хавфсизлик талабларига мувофик (масалан, ёнгин хавфсизлиги) узилишлар электр энергия сохасидаги халкаро экспорт ва импорт масалалари билан бевосита боглик эмас.

Эртага “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш лойихаси имзоланади

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни утказилган видеоселектор йигилишида жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш …