Главные новости
Главная / Жамият / Энергетика вазирлиги кушимча 17та энергоблокни модернизация килиш буйича таклиф тайёрлаш вазифасини бажармаган
<

Энергетика вазирлиги кушимча 17та энергоблокни модернизация килиш буйича таклиф тайёрлаш вазифасини бажармаган

2019 йил 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иктисодий ислохотлар масалалари кумитасининг мажлиси булиб утди. Унда курилиш, энергетика хамда иктисодиёт ва саноат вазирликларининг максадли вазифаларни жорий йил биринчи ярим йиллигида бажариш буйича хисоботлари эшитилди.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кура, Энергетика вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида энергия нуктаи назаридан самарадор ва тежамкор технологияларни жорий этиш, энергия ресурсларини истеъмол килиш мониторингини олиб бориш каби йуналишларда изчил фаолият олиб бормокда. Бунда кайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга, сохада кадрлар малакасини мунтазам оширишга алохида эътибор каратилмокда.

v1g7fas9kksc3ckzogun7bqdqeedbtj9

2019 йилда вазирлик зиммасига жами 24 та вазифа юклатилган булиб, шундан 8 та вазифани ижро этиш муддати жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги белгиланган. Уларнинг аксарияти уз вактида бажарилган булса-да, айрим топширикларни руёбга чикаришда сусткашликка йул куйилгани алохида таъкидлаб утилди. Хусусан, кушимча 17та энергоблокни модернизация килиш буйича таклиф тайёрлаш вазифаси бажарилмаган. Бу эса фойдаланишдаги генерация кувватларининг умумий хажмида замонавий ва модернизация килинган энергоускуналар улушини ошириш вазифасининг бажарилмасдан колишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташкари, йил давомида бажарилиши белгиланган ташаббускорлар маблаглари хисобидан амалга оширилаётган инвестиция ва инфратузилма лойихаларини кайта куриб чикиш ва оптималлаштириш буйича таклифлар тайёрлаш ишлари бошланмаган. Бу холат “Узбекэнерго” АЖ ва унинг таркибий корхоналарининг молиявий согломлаштирилишини таъминлаш вазифаси ижросининг таъминланишини сурок остида колдиради.

Мухокама жараёнида ахоли ва тадбиркорлик субъектларидан тушаётган хакли эътирозлар, энергия таъминотидаги узилишлар, истеъмолчилар конуний хукукларининг бузилиши холатлари, тизимда энергия сарфи устидан назорат етарли эмаслиги каби масалалар хам куриб чикилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистонда яна бир киши коронавирусга чалиниш окибатида вафот этди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирус инфекцияси тасдикланган беморлардан бири – 30 март куни шифохонага ёткизилган 40 …