Главные новости
Главная / Сиёсат / «Энди вазирлик ишига аралашув булмайди» – Президент согликни саклаш тизимини ислох килиш масалалари буйича йигилиш утказмокда
<

«Энди вазирлик ишига аралашув булмайди» – Президент согликни саклаш тизимини ислох килиш масалалари буйича йигилиш утказмокда

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда улим холатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бугини томонидан олдини олиш мумкин булган юрак кон-томир касалликларига тугри келганини айтиб утди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида согликни саклаш тизимининг бирламчи бугинини такомиллаштириш хамда ахоли уртасида соглом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари буйича видеоселектор йигилиши бошланди. Унда кишлок врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг вазифа ва функцияларини кайта куриб чикиш, оилавий шифокор институтини кенг татбик этиш, тиббий ёрдам камровини кенгайтириш ва бошка мухим масалалар мухокама килиниши кутилмокда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давлат рахбари йигилиш давомида амалдаги согликни саклаш тизимини ислох килиш зарурлиги ва бунга сабаб булаётган бир катор камчиликларни санаб утган.

Унга кура, тизимда бирламчи бугин булмиш кишлок врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар иш олиб бормаётгани учун хозирда ахоли тугридан тугри марказий поликлиника ёки шифохоналарга мурожаат килмокда ва тор соха шифокорларининг 60 фоиз вакти маслахат беришга сарфланмокда.

«Афсуски, бу бугиннинг масъулияти ва жавобгарлиги аник белгиланмаган. 2019 йилда мамлакатимизда улим холатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бугини томонидан олдини олиш мумкин булган юрак кон-томир тизими касалликлари хисобига тугри келади.

Эндиликда хар бир туман ва шахар хокимлари кишлок врачлик пунктларига боради. Улар хамма катори навбатда туриб курсин. Курсин иш кандай ташкил килинганини. Хуш, у ерда автомашина борми, унинг ёкилгиси борми? Курсин хокимлар шуни.

Энди биз жойлардаги рахбарларнинг ишини шунга караб бахолаймиз. Улар синовдан утса ишлайди, булмаса йук.

Эътибор беринг, 23 минг бемор – гипертониядан, 7 минг – инфарктдан, 5 минг – кандли диабетдан, 3,6 минг – инсультдан вафот этган», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент эндиликда вазирлик фаолиятига, унинг кадрлар масаласига аралашувлар булмаслигини хам алохида таъкидлаган.

«Бу талаб жойларда хокимларга хам тегишли. Биз тизимга янги вазир куйдик. Унинг каттиккуллиги, замонавий рахбарлигини хамма билиши, кулок солиши керак. Энди кунгилбушлик кетмайди. Хеч ким бу тизимга аралашолмайди», дея давлат рахбарининг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MUuxlNESj99dvsLFZuuAnRcCFGboUiEW

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва …