Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Энди олмайман, атайлаб олмайман. Аччик килиб хам олмайман» – Сиёсатчилар автомобил нархи ошиши борасида кандай фикрда?
<

«Энди олмайман, атайлаб олмайман. Аччик килиб хам олмайман» – Сиёсатчилар автомобил нархи ошиши борасида кандай фикрда?

Узбекистондаги сиёсий партия лидерлари ва сенаторлар Kun.uz мухбири билан сухбатда UzAuto Motors томонидан автомобиллар нархининг оширилишини бир овоздан коралади хамда бу борада уз норозиликларини билдиришди.

UzAuto Motors енгил автомобиллар нархини кескин ошириши катта норозиликларга сабаб булмокда.

Kun.uz мухбири Узбекистондаги бир канча сиёсий партиялар рахбарлари ва сенаторлардан бирининг автомобиль нархлари ошишига муносабати билан кизикди.

Наримон Умаров: «Бу холат монополия юзага келтириши мумкин булган салбий холатларнинг ундан бири»

 «Адолат» СДП лидери Наримон Умаров фикрича, UzAuto Motors томонидан халкимиз орасида энг талабгир хисобланган бир нечта махсулотларнинг нархи хеч кандай огохлантиришсиз 21 фоизгача оширилиши монополия юзага келтириш мумкин булган салбий холатларнинг 10 дан бирини амалда ифодалаб берди.

«Хеч кандай мухокамаларсиз, урганишларсиз бу сингари карорнинг кабул килиниши ахоли уртасида эртанги кунига булган ишончсизликка олиб келади.

Автомобиллар таннархининг ошиши катта эхтимол билан импорт килинаётган бутловчи кисмлар нархи ошгани билан богланса керак (сухбат UzAuto Motors янгиликка изох беришидан олдин ёзиб олинди. – тахр).

Бу холат халигача махаллийлаштириш буйича корхона олдига куйилган вазифалар етарли даражада бажарилмаганини ёки факат когозда бажарилганини курсатади», деди партия лидери.

Наримон Умаров сузида давом этаркан, UzAuto Motors`дан качонгача корхона фойдасини ва ортикча харажатларни халкимиз буйнига юклаш билан кун куриши буйича изох талаб килди.

«Махсулотлар учун янги бозорлар кидириш, маркетингни тугри йулга куйиш, корхонанинг ортикча харажатларини чеклаш, рахбариятни, ходимларни ортикча рагбатлантиришларни чеклаш оркали хам фойдани купайтириш мумкин-ку.

Шу билан бирга, UzAuto Motors очиклик, ошкоралик, ракамли иктисодиёт каби тушунчалар кун тартибига чиккан шароитда ханузгача бутловчи кисмлар етказиб берувчилар уртасида очик танлов эълон килмаяпти. Шу йул билан хам махсулот таннархи анча камайишига эришиш мумкин.

Бир миллион сум хам пул деб хисобловчи ахолининг уртахол катлами орасида харидоргир булган машиналар нархини ошириб, пул топиш асосий муаммоси хисобланмайдиган ахоли харид киладиган машиналар нархини ошмаслигини кандай тушуниш мумкин? Бу ахоли катламлари уртасидаги тенгсизлик кучайишига олиб келади.

Умуман, UzAuto Motors томонидан кабул килинган мазкур карор ноурин кабул килинган ва бу ислохотларга ахолининг ишончи пасайишига сабаб булишига олиб келади», – деди Умаров.

Улугбек Иноятов: «Муаммо нархнинг оширилишида эмас, балки окибатни келтириб чикараётган сабаблардадир»

ХДП рахбари Улугбек Иноятов сузини узи бошчилик килаётган партия хар кандай сохадаги монополияга каршилигини таъкидлашдан бошлади.

«Бизнингча, асосий муаммо – нархнинг оширилишида эмас, балки окибатни келтириб чикараётган сабаблардадир», деди у.

Партия рахбари шунингдек, монополиянинг жиддий окибатлари ва уни тугатиш буйича уз таклифларини билдириб утди.

«Нархнинг оширилишига энг катта асосий сабаб – монополиядир. Бозоримизда унга нисбатан ракобатнинг йуклиги нарх оширилиши, махсулот сифати билан боглик муаммоларни келтириб чикаряпти. Бозор иктисодиётининг энг асосий конунияти – бу ракобатнинг ривожланишидир. Ракобат булмаган тизимдан биринчи навбатда оддий халк вакилларига жабр етади.

Сохада ракобат мухитини ташкил килиш лозим. Бошка автомобиль ишлаб чикарувчи ташкилотларга хам имконият берилиши лозим. Бунинг учун четдан кириб келадиган автомашиналарга бож микдорини кайта куриб чикиш, хозиргидан пасайтириш зарур.

Энг асосийси, фукароларга танлов имконияти яратилиши шарт. Каерда ишлаб чикарилганидан катъи назар, улар узлари истаган автомашиналарни харид кила олишлари керак.

Агар шу масалалар хал этилса, узимизда ишлаб чикарилаётган автомашиналар нархи ва сифатида ижобий узгаришлар булиши аник», – деди Улугбек Иноятов.

Актам Хайитов: «Монопол корхоналар узи билганича иш килишни качон тухтатади?»

UzAuto Motorsʼнинг уз билганича нарх оширавериш сиёсати либерал-демократлар етакчиси Актам Хайитовни анча асабийлаштиргани сухбат давомида сезилиб турди.

«Монопол корхоналар узи билганича иш килишни качон тухтатади?», дея асабий тарзда сузларини бошлади Хайитов.

Унга кура, UzAuto Motorsʼнинг нархларни халк билан маслахатлашмай ошириши партия электоратини хам, УзЛиДеП депутатларини хам норози килган.

«Вахоланки, тараккиётимизнинг янги даврида хар бир ташкилот уз карорини халк мухокамасига куйишга урганди. Хаттоки, конун лойихалари хам халк «экспертиза»сидан утказилаётгани фикримизга яккол далил. UzAuto Motors эса ана шу янги тенденцияни назар-писанд килмади. Нархларни узи билганича оширди.

Ижтимоий тармоклардаги мухокамалардан четда колиб кетяпсизлар, дегувчиларга айтмокчимиз: УзЛиДеП сайловолди дастурида монопол корхоналарга карши курашиш устувор вазифа этиб белгиланган. Партиямиз барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг, халол, адолатли, тизим яратиш тарафдори. Ана шундай демократик-либерал тамойил одамларни хам, тадбиркорларни хам давлатдан рози булиб яшашига замин яратади.

UzAuto Motors якин орада автомобилларга урнатилган янги нархлар буйича баёнот бериши маълум килинди. Очигини айтсак, биз хам бошкалар катори мазкур баёнотни кутяпмиз. Негаки, UzAuto Motors`нинг янги бахоналари биз учун хам кизик. Улар узини нима деб оклайди, нега айнан «Damas», «Spark», «Nexia» каби машиналар нархларида кескин узгаришлар булганини кандай изохлар экан?

UzAuto Motors кандай баёнот беришидан катъи назар, бир фикрда катъиймиз: халк ва халк вакиллари – депутатларни хурмат килган хар кандай ташкилот нархни оширмасдан олдин буни халк мухокамасидан утказиши лозим эди.

Хулоса урнида айтмокчи булган фикримиз куйидагича: бундан буён УзЛиДеП узи билганча иш киладиган монопол корхоналарни уз холига ташлаб куймайди», – деди Актам Хайитов.

Борий Алихонов: «Хар кандай монопол ташкилот нархларни оширишдан олдин жамоатчилик фикрини урганиши лозим»

Экологик партия рахбари Борий Алихонов уз фикрларини кискача ифодалаб куя колди.

Унинг айтишича, хар кандай монопол ташкилот – кайси сохада булишидан катъи назар – нархларни оширишдан олдин кенг жамоатчилик фикрини урганиши лозим.

«UzAuto Motors нархларни ошириши хакида ОАВ ва ижтимоий тармокларда асослантирилган баёнот билан чикиши лозим.

Шу нуктайи назардан олиб караганда, UzAuto Motors`нинг автомобиллар нархини оширгани сабабини изохлай олмаймиз», – деди Алихонов.

Абдукодир Тошкулов: «Бу – хукуматнинг омадсиз заводни тухтаб колишидан куркиб килаётган иши»

Таникли сенаторлардан бири Абдукодир Тошкуловга автомобиллар нархи оширилиши буйича фикрларини сураб богланганимизда, у бир неча кун аввал иш юзасидан Озарбойжон сафаридан кайтгани ва автомобиль саноати буйича амалдаги холатимизни бошкаларники билан солиштириш имконияти булгани хакида айтди.

Унинг айтишича, бу борадаги ахволимиз жуда ачинарлидир.

«Европа ва дунёнинг ривожланган бошка давлатлари хакида гапирмайман. Озарбойжон ва Тожикистонда хам бизнинг «Matiz», «Nexia» ва «Lacetti»га ухшаш машиналар колмаган. Хаммаси иномаркалар. Биз камбагал хисоблайдиган Тожикистонда хам хамма автомашиналар чет элники.

Бу давлатларда ахолига хизмат курсатадиган таксилар хам иномарка. Масалан, Бокуда Англияда чикарилган бир хил куперлар, Тожикистонда эса хаммаси Hyundai. Бизда эса хатто пойтахтдаги таксиларнинг хаммаси «Matiz».

Сенатор UzAuto Motors томонидан оддий халк купрок харид киладиган машиналарнинг нархини ошириш бирор бир мезонга тугри келмаслигини айтди.

«Биздаги автомашиналар дунё бозориникидан икки баробар киммат. Бу хукуматнинг омадсиз заводни тухтаб колишидан куркиб килаётган иши, деб уйлайман.

Бу нарх оширишдан бутун жамият жунбушга келди», деди у.

Абдукодир Тошкуловнинг айтишича, унинг узи хам бир неча йилдан буён «Nexia» автомобили харид килишни режа килиб юрган. Аммо янги нархлар туфайли бу режа янада узокрокка чузиладиган булди.

«Энди ололмайман. Атайлаб олмайман. Аччик килиб хам олмайман. Бу жуда киммат ахир. Буни коралайман.

Киммат автомобилларнинг нархи оширилмади, дейилди. Лекин булар дастлабки нархи урнатилганда хам дунё бозоридан икки баробар киммат эди. Буларни узгартиришга хожат хам йук. Халкка жабр, жудаям жабр.

Аслида хозир нархи оширилаётган автомобилларни ишлаб чикаришдан олиб ташлаш керак. Бу автомобиллар хавфсизликни хам таъминлай олмайди, замон талабларига хам жавоб бермайди. GM нормаларига кандай жавоб бераётганига хайронман. Балки GM бизни стандартлардан чикариб ташлагандир. Тушуниб булмаяпти», – дея асабий гапирди сенатор Абдукодир Тошкулов.

Нуриддин Муродов: «8 йил олдин рахматли депутат Бойкулов «Узавтосаноат» фаолиятини коникарсиз, деб айтганида, хоин ва соткинлар дастидан балога колган»

Фото: Халкаро пресс клуб

Олий суд масъул ходими Нуриддин Муродовнинг айтишича, бир неча йиллар аввал «Узавтосаноат»ни танкид килиш хавфли булган.

«8 йил олдин гапирганимиз эсимда. Рахматли депутат А.Бойкулов «Узавтосаноат» фаолиятини коникарсиз, деб айтганда, хоин ва соткинлар дастидан балога колган эди. Яхшиям замон узгарди. Хозир эслаб уша «омон-омон» замонларда коникарсиз, деб карор килган депутатларимизга таъзим киламан. Уша пайтдаги соткинларга эса лаънатлар булсин, айримлари хозир хам депутат булиб юрибди», дея эслади Муродов.

Узбекистондаги яна бир сиёсий партия – «Миллий тикланиш» демократик партиясидан масала буйича хали изох ола олганимиз йук.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«Ахолини хавфдан огохлантириш жуда осон ва у киммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» упирилиши хакида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустакил тадкикот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи тахлилларини …