Главная / Маданият / Ёмонга узининг ёмонлиги кифоя
<

Ёмонга узининг ёмонлиги кифоя

yomonligБир шохнинг икки вазири бор эди. Бири акл-фаросати, тугрисузлиги билан эътиборга тушган, подшо куп масалаларда ундан маслахат олар эди. Бу вазир бировга ёмонлиги йуклиги билан ажралиб турар, унинг “Яхши одамга яхши муносабатда булинг, ёмонга узининг ёмонлиги етади” деган гапи эл орасида машхур булиб кетган эди.
Нариги вазир эса унинг саройдаги мавкеи ва одамлар орасидаги обру-эътиборига хасад киларди. Кунларнинг бирида хасадчи вазир подшонинг кабулига кириб, деди: “О, подшойи олам! Севимли вазирингиз: “Шохимизнинг огзидан ёкимсиз хид келади”, деб айтди”. Хукмдор севимли вазирига алохида мехр куйганди, шу сабабли бу вазирнинг сузларига ишонмади. Хасадчи эса шохнинг шундай муносабат курсатишини хисобга олиб куйганди: “Уни хузурингизга чакиринг, сизга якинлашган пайти кулини бурнига олиб боради, шунда мен бу гапларни бекорга айтмаганимга амин буласиз”, деди у.
Хукмдор босиклик билан буюрди: “Яхши, уни чакириб кел-чи”. Ичикора вазир ракобатчисини зиёфатга таклиф этди ва овкатга жуда куп саримсок кушди. Емаганига куймади. Тушлик тугаган захоти биринчи вазирга уни подшо йуклаётгани, зудлик билан бориши кераклиги айтилди. У, иложсиз, саройга йул олди.
Подшо унинг саломига алик олди-да: “Кани, менга якинрок утир-чи”, деб буюрди. Вазир хукмдорга якин келган захоти саримок хиди билинмасин деб куллари билан огзини ёпди. “Ха, нариги вазирим тугри гапирган экан”, деб уйлади шох. Сунг бир когозга мактуб ёзди-да, уни элтиб беришни вазирга топширди. Подшо кимнидир мукофотлашни истасагина уз куллари билан хат ёзарди. Вокеалар нима била тугашини интиклик билан кутиб турган хасадчи вазирнинг хафсаласи бир булди. “Бу ярамас кутулиб колибди-да, унинг устига мукофот хам олибди” деб уйлади у ва ракибидан хатни унга беришини илтимос килди. Багрикенг вазир унинг илтимосини кабул килди ва каерга, кимга элтиб бериши кераклиги тушунтирди.
Лекин хатда хеч канака мукофот хакида гап йук эди. Унда “Бу хатни олиб борган кишининг бошини танасидан жудо килинг!” деб ёзилган эди. Биринчи вазирининг саройга сог-омон кириб келганини курган подшо бунда бир сир борлигини англади. Вазир унга булган вокеаларни айтиб берач, “Сен хак экансан. Ёмонга узининг ёмонлиги етарли экан”, деди ва донишманд вазирига булган мехри яна бир карра ортди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mazor-qabriston

Онам жойларингиз жаннатда булсин

Бугун кунглим чуккан, кузларимда ёш, Калбимда огрик бор кутаролмам бош, Сахар тонги гулдек эди ул …